Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Дилмурод Эргашев Навоий шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар «Навоий кон-металлургия комбинати»да бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Дилмурод Бекмурадович Эргашев Муратхон Эгамқуловнинг ўрнига Навоий шаҳри ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

У 1979 йилда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган. Навоий давлат кончилик институтини тамомлаган.

2017−2020 йилларда Кармана тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, 2020−2021 йилларда «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК капитал таъмирлаш бошқармаси бошлиғининг саноат объектлари қурилиши бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти капитал қурилиш бошқармаси бошлиғининг саноат объектларини қуриш бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.