Сенат қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқади

Сенат қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқади

Сенатнинг 4 августдаги ялпи мажлисида «Адвокатура тўғрисида», «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини яхшилашга оид қонунларга ўзгартириш киритиш кўриб чиқилади.

Олий Мажлис Сенатининг қирқ учинчи ялпи мажлиси 4 август куни чақирилади, дея хабар бермоқда юқори палата матбуот хизмати.

Мажлисда «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги, «Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунлар муҳокама қилинади.

Шунингдек, сенаторлар «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддаси (адвокат мақомини олиш)га ўзгартириш киритиш ҳақида»ги, «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддаси (ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитда, сунъий равишда яратилган яшаш муҳитида ёки асирликда сақлаш)га қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги, «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонунларни кўриб чиқади.

«Газета.uz»да реклама

Бундан ташқари, дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг атроф муҳит, сув ва йўл хўжалиги объектларига салбий таъсири юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.