Президент Бухорога ташриф буюради

Президент Бухорога ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев икки кун давомида Бухоро вилоятида бўлади. Ташриф давомида Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши кутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Бухоро вилоятида бўлади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Илғор саноат корхоналари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, мамлакатда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.