Ўзбекистон Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Ўзбекистон Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Ўзбекистон президенти Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Аввалроқ сенаторлар икки давлат ўртасидаги ушбу ҳамкорлик минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаганди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Покистон билан ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш бўйича қонунни имзолади. Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинди.

Битим 2022 йил 3 март куни Исломобод шаҳрида Ўзбекистон президентининг Покистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган. 2023 йил май ойида Ўзбекистон Қонунчилик палатаси, июнь ойида эса Сенат мазкур шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллаганди.

Аввалроқ сенаторлар қонунни маъқуллар экан, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорлик икки давлат қуролли кучларининг мудофаа салоҳиятини ошириш ва минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.