Президент администрацияси раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари тугатилди

Президент администрацияси раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари тугатилди

2022 йил ноябрь охирида ташкил этилган Президент администрацияси раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари тугатилди. Ушбу янги лавозимлар «ҳудудлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва жойлардаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда тезкор чоралар кўриш зарурлиги» билан изоҳланган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Президент администрацияси (ПА) раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари ва котибиятларини тугатди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Бундан ташқари, Президент Администрацияси раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси ҳам тугатилди.

Ушбу лавозимлар ноябрь ойи охирида мавжуд бўлган халқ қабулхоналари ходимларининг қисқариши ҳисобига пайдо бўлган эди. Мазкур янгилик ҳужжатда «ҳудудлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва жойлардаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда тезкор чоралар кўриш зарурлиги» билан изоҳланганди.

«Газета.uz»да реклама

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Президент администрацияси раҳбари ва унинг ўринбосарлари лавозимини бекор қилган, ПАнинг собиқ раҳбари Сардор Умурзоқов президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган эди. Шунингдек, Суннатилла Бекенов ПА раҳбари ёрдамчиси, Фурқат Жалолович Рахимов ПА Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.