Янгийўл туманига ҳоким тайинланди

Янгийўл туманига ҳоким тайинланди

Нурафшон шаҳри камбағалликни қисқартириш бўлими раҳбари вазифасида ишлаб келган Одилжон Атауллаев Янгийўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўрирнбосари «лавозимига лойиқ эмас» деб топилиб, вазифасидан озод қилиниши айтилди.

Одилжон Касимович Атауллаев Халқ депутатлари Янгийўл тумани кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Атауллаев 1980 йилда Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йил Андижон давлат университетини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар Нурафшон шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари вазифасида ишлаб келаётганди.

2 август куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган инвестиция масалаларига доир йиғилиш якунларига кўра туман ҳокими лавозимида 2020 йил февралдан бери ишлаб келган Улуғбек Ялгашов вазифасидан озод қилинганди.

Халқ депутатлари Янгийўл тумани кенгашининг 17 августдаги навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев қатнашиб, ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга доир долзарб масалаларга тўхталди. Хусусан, туманда 7900 нафар ишсиз аҳоли борлиги, 12 минг аҳоли хорижда мигрант экани қайд этилди.

«Газета.uz»да реклама

Ҳоким нутқи давомида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (ҳокимлик сайтига кўра, Эрали Абдурасулов)ни лавозимига лойиқ эмас, деб ҳисоблашини билдириб, вазифасидан озод қилишни тавсия этди.

«Янгийўл тумани ҳокимлигида ўринбосарларни пайпоқдек алмаштириш урфга кирган. Икки йилда 7 та қурилиш бўйича ўринбосар алмашди. Бироқ қурилиш соҳаси шу билан тартибга тушмади. Бу жуда оғриқли ҳолат», — деди Мирзаев.

Аввалроқ Эркин Муҳитдинов Оҳангарон туманига, Эркин Рустамов Зангиота туманига ҳоким этиб, Дилшод Султонов эса Янгийўл шаҳри ҳоким в.б. этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.