Хоразм ИИБга Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари раҳбар этиб тайинланди

Хоразм ИИБга Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари раҳбар этиб тайинланди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келган Равшан Султонходжаев тайинланди.

Хоразм вилояти ички ишлар бошқармасига полковник Равшан Иркинович Султонходжаев раҳбар этиб тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

2021 йил май ойидан буён Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғининг ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Хоразм вилояти ИИБнинг аввалги бошлиғи, генерал-майор Даврон Назармуҳамедов яқинда ички ишлар вазири ўринбосари — ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.