Байрам Пердебаевич Отемуратов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес ахборот хизмати хабар берди.
Отемуратов раисга ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлик қилади.
Байрам Отемуратов 1977 йилда республиканинг Қораўзак туманида туғилган. Маълумоти олий, 1999 йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг математика йўналиши бўйича бакалавр босқичини тамомлаган.
Тайинловга қадар у Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори бўлган.
Аввалроқ худди шу лавозимда ишлаб келган Абатбай Данияров Нукус шаҳрининг янги ҳокими этиб тайинланганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.