Сенатнинг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси 24 август куни чақирилади

Сенатнинг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси 24 август куни чақирилади

Сенатнинг 24 августдаги ялпи мажлисида валютани тартибга солиш, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштириш, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ер қаъри тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади. Сурхондарё ва Хоразм вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари натижалари ҳам муҳокама қилинади.

22 август куни Олий Мажлис Сенати кенгашининг навбатдаги йиғилишида қирқ тўртинчи ялпи мажлисни 24 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди, дея хабар бермоқда юқори палата матбуот хизмати.

Мажлисда «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валютани тартибга солишга, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунлар кўриб чиқилади.

Сенаторлар томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҳамда «Ер қаъри тўғрисида»ги қонунлар муҳокама қилинади.

Шунингдек, ялпи мажлисда Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш натижаларини ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.