Ўзбекистон элчихонаси Украинани Мустақиллик куни билан табриклади

Ўзбекистон элчихонаси Украинани Мустақиллик куни билан табриклади

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси «украин дўстлар»ни Мустақиллик куни билан табриклаб, «осмони тинч бўлиши, абадий гуллаб-яшнаши ва фаровонликни» тилади.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинани 24 август куни нишонланадиган миллий байрам — Мустақиллик куни билан табриклади. Украин тилидаги табрик элчихонанинг Facebook`даги саҳифасида эълон қилинди.

«Қадрли украин дўстлар, сизларни миллий байрам — Мустақиллик куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз! Ишончимиз комилки, халқларимиз ўртасидаги анъанавий ва кўп йиллик дўстлик ришталари бундан буён ҳам давом этади. Фурсатдан фойдаланиб, сизларга осмонингиз тинч бўлишини, абадий гуллаб-яшнаш ва фаровонликни тилаб қоламиз», — дейилади хабарда.

Ўтган йилнинг шу куни элчихона ўз сайтида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Украина президенти Владимир Зеленскийга йўллаган табригини эълон қилганди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Владимир Зеленскийга табрик телеграммаси йўллаб, Украина халқини Мустақиллик куни билан табриклади.

«Газета.uz»да реклама

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам Владимир Зеленскийга табрик мактуби йўллаб, Озарбайжон-Украина муносабатлари бундан кейин ҳам ривожланиб боришига ишонч билдирди. «Озарбайжон доимо БМТ низоми, халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларига содиқ қолган ҳолда барча давлатларнинг, жумладан, Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади. Биз Украина халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш масалаларига доимий эътибор қаратамиз ва зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз», — дейилади мактубда.

Беларусь президенти Александр Лукашенко ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам Украина халқини Мустақиллик куни билан табриклади.

Тожикистон ва Қирғизистон президентларининг матбуот хизматлари табриклар юборилгани ҳақида хабар бермади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.