Шавкат Мирзиёев Қозондан Москвага етиб борди

Шавкат Мирзиёев Қозондан Москвага етиб борди

Ўзбекистон президенти Қозондан Москвага етиб борди. Аэропортда тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев Россия президенти ва ҳукумат раҳбари билан музокаралар ўтказади.

Россияда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни кечқурун Қозондан Москвага етиб борди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, уни «Внуково — 2» аэропортида Россия бош вазири ўринбосари — саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Қозондан Москвага етиб борди
У ерда президент шарафига Ўзбекистон ва Россия байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди. Тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Қозондан Москвага етиб борди
Икки давлат президентларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари 6 октябрга белгиланган. «Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш» масалалари муҳокама қилинади, дейилади хабарда.

«Газета.uz»да реклама

«Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳар томонлама ҳамкорлик» ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Ўзбекистон президенти Россия бош вазири Михаил Мишустин билан ҳам музокаралар ўтказади.

Ташрифнинг биринчи кунида Шавкат Мирзиёев Татаристон раиси Рустам Миннихонов билан музокаралар ўтказганди, шунингдек, Татаристон саноат салоҳияти кўргазмасини бориб кўрган, Қозон шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.