Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот давомида Қарағанда вилоятидаги конда рўй берган авариянинг фожиали оқибатлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Ўзбекистон зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги маълум қилинди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 октябрь куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қарағанда вилоятидаги конда рўй берган авариянинг фожиали оқибатлари муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди.

Кон ичида қолаётган кончилар тез фурсатда қутқарилишига умид билдирилди, ҳодиса оқибатларини бартараф этишда мамлакатимиз зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги таъкидланди.

«Икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қарағанда вилоятидаги Костенко кўмир конида 28 октябрь куни эрталаб авария юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида камида 32 нафар кончи ҳалок бўлган.

29 октябрь Қозоғистонда ҳалокат қурбонлари хотирасига миллий мотам куни деб эълон қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.