ДХХ тезкор ходимлари жиноий гуруҳ раҳбарлари – 1979 ва 1980 йилларда туғилган икки нафар эркакни ушлашган. Улар келишилган 32 минг доллардан аванс сифатида 7 мингини олаётган пайтда қўлга олинган. Бу маблағ эвазига улар ўзбекистонликларни Мексика орқали АҚШга юборишлари керак бўлган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши очилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этиш керакки, сўнгги пайтларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ўзбекистонликларни АҚШга олиб бораётган жиноятчиларни тобора кўпроқ қўлга олишмоқда. Қоидага кўра, фуқароларимиз “Ўзбекистон Туркия Боливия Колумбия Мексика – АҚШ” йўналиши бўйича юборилади.
Кетишдан олдин ўзбекистонликлар ПЗР таҳлилининг манфий натижаси тўғрисидаги маълумотнома ва 4 минг долларлик VISA картасига эга бўлишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирилади.
Шунингдек, улар ушбу давлатларнинг ҳар бирида, хусусан, Колумбия орқали оқиб ўтадиган Амазонка дарёси ва Мексика ўрмонларидан ўтишда кузатувчиларининг талабларига риоя қилишлари керак.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.