Зўравонликка қарши Nemolchi.uz лойиҳа маълумотларига кўра 16 июнь куни 10 ёшли бола велосипедининг ғилдиракларини дамлаш учун яқин атрофдаги вулканизацияга мурожаат қилган. Ўша пайтда вулканизацияда Наманган вилоятида туғилган, илгари Жиноят кодексининг бир нечта моддалари бўйича судланган ходим Абдусамат Тўраев (1959 йилда туғилган) бўлган.
Тўраев болага ғилдиракни дамлаш учун пул олмаслигини ва аксинча, унга музқаймоқ учун пул бериши мумкинлигини айтди. Шундан сўнг, эркак боланинг соддалигидан фойдаланиб, уни вулканизациядаги ёрдамчи хонага олиб кирган ва ғайритабиий шаклда яқин алоқага ундаган. Содир бўлган барча воқеалар тасодифий гувоҳ томонидан камерага олинган.
Тўраевнинг қилган ишини тушунмаган бехабар бола ўз атрофидаги катталарга нима бўлганини айтиб берган ва улар дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига хабар беришган.
Жиноят жойида ашёвий далилларни текшириш ва олиб қўйиш ишлари олиб борилган, гумон қилинувчи биоматериалининг излари боланинг кийимида ҳам, жиноят содир бўлган ёрдамчи хонанинг баъзи нарсаларида ҳам топилган.
Ҳозирги вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиёжни ғайритабиий шаклда мажбуран қондириш) бўйича жиноий иш қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, ушбу моддада 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.