Даҳшали видео. Фарғона вилоятида бағритош кимсалар мушукни ёқиб юборишган. Бу қилмишлари учун уларга жарима тайинланган холос

Даҳшали видео. Фарғона вилоятида бағритош кимсалар мушукни ёқиб юборишган. Бу қилмишлари учун уларга жарима тайинланган холос

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида суратга олинган даҳшатли видео тарқалди. Бир нечта фуқаро мушукни қафасга қамаб қўйиб, унга бензин қуйишган ва кулиб туриб, унга ўт қўйишган. Афсуски, инсон деб аташ қийин бўлган бу шахслар фақат жарима билан қутулишган. Қизиқ, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари улар одамларни ёқиб юборишларини кутишмоқдами?

Ички ишлар бошқармаси ходимлари аниқлаганидек, бу воқеа Қувасой шаҳрида содир бўлган. Бир нечта фуқаро номаълум сабабларга кўра дайди мушукни ёқишга қарор қилишган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) бўйича баённома тузишган ва жарима тайинлашган.

Ички ишлар бошқармаси аниқ тафсилотларни эълон қилмаган, аммо ушбу моддага кўра, қоидабузарларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача (1,6 миллион сўмдан 3,3 миллион сўмгача) жарима солиниши мумкин. Шунингдек, улар 15 суткага қамоққа юборилиши мумкин эди, аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мазкур жиноят учун қаттиқ жазо тайинлаш нотўғри деб ҳисоблашганга ўхшайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.