Шундай воқелардан бири яқинда Тошкентда юз берган. Янгиҳаёт туманида яшовчи 40 ёшли эркак ИИБга ариза мурожаат қилиб, пластик картасидан 600 минг сўм маблағ фирибгарлик йўли билан ечиб олинганини маълум қилган.
Суриштирув давомида аниқланишича, эркак мессенжер орқали “Луиза” исмли қиз билан танишиб, интим хизмат ҳақида келишиб олган. “Луиза” аванс сифатида унинг пластик картасига 600 минг сўм кўчириб беришни, шундан сўнггина учрашув ўтадиган кввартира манзилини юборишини айтган.
Пулни олгач, қиз ўша мижозни блоклаб қўйган ва ёзишмаларни ўчириб ташлаган. Эҳтимол, қизнинг фикрича, эркак ўз қилмишидан уялиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилмайди, деб ўйлаган. Бироқ, уятни четга суриб қўйган эркак, дарҳол ички ишлар идорасига арз қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида аниқланишича, Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи 20 ёшли қиз бу жиноятга қўл урган экан.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг «г» банди (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган, қизнинг ушбу турдаги бошқа фош қилинмаган жиноятларга алоқадорлигини текшириш учун қидирув ҳаракатлари давом этмоқда.
У беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.