Тошкент вилоятида йўқолган бола очиқ қудуқда ўлик ҳолда топилган

Тошкент вилоятида йўқолган бола очиқ қудуқда ўлик ҳолда топилган

Тошкент вилоятида икки ёшли бола уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган эди. UzAlert қидирув-қутқарув отряди волонтёрлари томонидан ўша куннинг ўзида қидириш ишлари бошланган. Бироқ, бир неча соат ўтгач, бола уйи яқинидаги қудуқ ичида ўлиқ ҳолда топилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Фожиали ҳодиса 29 август куни Зангиота туманида юз берган. UzAlert маълумотларига кўра, бола тахминан соат 17-00да уйидан чиқиб кетган. Соат 23-00 атрофида волонтёрлар ҳудуддаги канал, ариқ ва ташландиқ жойларда қиришни бошлашган.

Бир неча соатдан сўнг, бола ўлик ҳолда топилган. Аниқланишича, у очиқ қудуққа тушиб кетиб, оғир жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.