Яқинда киберфирибгарлар Равшан Ирматовгача этиб борганликлари ва унинг овозини сохталаштириш орқали дипфейкни яратиш учун таниқли ҳакамнинг образидан фойдаланганликлари ҳақида ёзган эдик.
Энди жиноятчилар Шавкат Мирзиёев иштирокидаги видеони яратишган.
Таъкидлаш жоизки, ушбу видео рус тилидаги субтитрлар билан бирга берилган ва ўзбек тилидаги овоз президентга тегишли эмас. Хулоса шундайки, ҳуқуқбузарлар сунъий интеллектни ёрдамга чақириб, аудиони ҳаттоки генерация қилишга ҳам уринишмаган, балки туҳмат қилиш учун бошқа бировнинг овозини ишлатишган ва ўз видеоларини нафақат ўзбек тилида, балки рус тилида сўзлашадиган аудиторияга ҳам тарқатишди. Мақсад сохта видео орқали иложи борича кўпроқ кишиларни жалб қилишдир.
«Ушбу видео ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Шундай тарзда фирибгарлар фуқароларнинг ишончига киришга ва уларнинг пулларини ўзлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар», дея огоҳлантирмоқда Киберхавфсизлик маркази мутахассислари.
Вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарларни қайта-қайта текширишга, фақат ишончли манбаларга ишонишга ва банк картасининг СМС-кодини ҳеч кимга бермасликка чақирмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.