Мазкур видео бўйича Телеграмдаги “Эколог.уз” канали экологлари шов-шов кўтаришган. Улар видеони жойлаштирган шахс билан боғланмоқчи бўлишган, бироқ у Инстаграмдаги ўз саҳифасини ўчирган. Шунда экологлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилиб, айбдорларни топишни ва уларни қонун олдида жавобгарликка тортишни сўрашган.
Тезкор қидирув тадбирлари давомида маълум бўлишича, Инстаграмдаги мазкур профиль Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи 13 ёшли бола – 8 синф ўқувчисига тегишли экан.
Видеода кўрсатиган ҳолат 2023 йил 22 октябрь куни юз берган. Боланинг қўшниси бўлган бир эркак эҳтимол унинг жужаларини ёйиш учун омборхонасига кирган дайди итларни тутиб олган, бечора жониворларни таёқ билан уриб ўлдирган ва жасадларни сим билан дарахтга осиб қўйган. Ўсмир бола эса воқеани видеога олган ва Инстаграмга жойлаштирган.
Итларни Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи илгари судланмаган 42 ёшли фуқаро ўлдирган экан.
Иккала ҳуқуқбузарга итларни ўлдирган эркакка ҳам, ўсмирга ҳам маъмурий жазо, яъни жарима тайинланган.
Вояга етмаганнинг отасига нисбатан ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаси бўйича, яъни болаларни тарбиялаш ва ўқитиш вазифаларини бажармаганлиги учун жазо қўлланилади, шунингдек, у ўспириннинг ҳайвонларга нисбатан зўравонлиги жарима тўлайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.