Ушбу воқеа Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида юз берган. Тошкент вилояти ИИББ маълум қилишича, тўй кортежида иштирок этган транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига нисбатан маъмурий баённомалар тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 129 – моддасида айтилишича, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига ёки авария ҳолатига таҳдид солувчи йўлларда гуруҳ бўлиб ҳаракатланиши БҲМнинг уч баравари 990 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари инсонпарварлик билан иш тутиб, тўйчилар кайфиятини бузмасликка ҳаракат қилишади. Агар кортежда янги турмуш қураётганлар бўлса, ЙҲХХ инспекторлари фақат ҳуқуқбузарликни қайд этишади ва эртаси куни ҳайдовчиларни ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишга таклиф қилишади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.