“Бахтиёр” аёл ўзининг “ҳалол” тавсиясини бойимоқчи бўлган мусулмонлар билан ўртоқлашган.
“Мен ҳалол инвестициялар билан шуғулланадиган Самиранинг каналида иш бошладим. Даставвал ишонганим йўқ, лекин сармоя киритдим ва даромад олишга муваффақ бўлдим. Ўша куннинг ўзида картамга 20 миллион сўм келиб тушди. Ҳозир ҳар куни шунча маблағни қўлга киритаяпман ва истаган нарсамни сотиб олаяпман. Азиз ака-укалар ва опа-сингиллар! Мен ҳаммага бойлик тилайман ва Самира билан ишлашга чақираман”, деб ёзмоқда Нодира ўзининг ҳалол даромади ва ҳалол муваффақияти хусусида.
Айни пайтда ушбу ролик фирибгарлар томонидан Телеграмнинг турли каналлари ва гуруҳлари бўйлаб тарқатилмоқда. ИИВ ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази фирибгарларни топиши ва уларни жавобгарликка тортишига умид қиламиз.
Фойдаланувчилардан жиноятчилар тузоғига тушиб қолмасликни, ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган хабарларни пухта текширишни, фақат ишончли манбаларга таянишни, ўз банк картаси бўйича СМС кодларни ҳеч кимга бермасликни сўраб қоламиз.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.