«Ёнғин 5 декабрда содир бўлди. У ҳақида сигнал соат 22:46 да келиб тушди, соат 23:17 да эса тўлиқ бартараф қилинди. Жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда»,- дея маълум қилмоқда мухбиримизга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, бир нечта дўконлар ёниб кетган. Улар ёрқин аланга билан қопланган ва улардан қалин тутун ҳам чиқиб турибди. Ҳозирги вақтда ёнғин майдони ҳақида маълумот йўқ.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.