Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан товарларни олиб киришда божхона қийматини аниқлашга доир нормалар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади, товарларни экспорт, реимпорт ва реэскпорт божхона режимларига жойлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилади.

Қонун лойиҳасида товарларнинг божхона қийматини белгилашнинг асосий усули сифатида шартнома баҳоси қатъий белгиланмоқда. Бир вақтнинг ўзида бир нечта божхона тартиботларни амалга ошириш учун божхона тўловлари тўланишини белгиловчи Бош таъминлов ҳужжатини қўллаш амалиёти киритилмоқда.

Шунингдек, контрафакт маҳсулотлар кириб келишининг олдини олиш мақсадида божхона органларига қўшимча ҳуқуқлар берилмоқда. Товарлар бўйича экспертиза якунланмаган бўлса ҳам, ушбу товарларни импортга шартли чиқариб юбориш амалиёти жорий этилмоқда.

Бундан ташқари, қонун лойиҳаси билан тадбиркорга товарларни Ўзбекистонга олиб келгунга қадар улар бўйича божхона тўловлари ва ишлаб чиқарилган мамлакатини аниқлаш юзасидан олдиндан маълумот олишнинг ҳуқуқий асоси мустаҳкамланмоқда. Мазкур янги тартибнинг жорий этилиши тадбиркорларга ўз бизнесларини олдиндан режалаштиришга янада кенг имконият яратиб беради.

Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.