Шахмат. Блицда Жавоҳир Синдаров ва Шамсиддин Воҳидов яхши иштирок этишмоқда

Шахмат. Блицда Жавоҳир Синдаров ва Шамсиддин Воҳидов яхши иштирок этишмоқда

Самарқандда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида кеча блиц баҳсларига старт берилди. Шахматнинг мазкур тезкор турида спортчилар 3 дақиқадан вақт ва ҳар бир юришга қўшимча 2 сониядан имконият берилган.

Бугун эркаклар 12 та, аёллар эса 9 та тур ўйин ўтказишди. Ўзбекистонлик эркак спортчилар орасида ҳозирча Жавоҳир Синдаров энг яхши натижани қайд этиб турибди. Ушбу гроссмейстер 13 имкониятдан 8 очко жамғариб, жадвалда 24-поғонани эгаллаб турибди.

7,5 очко тўплаган Шамсиддин Воҳидов эса 30-ўринга жойлашган. Нодирбек Ёқуббоев, Жаҳонгир Воҳидов ва Нодирбек Абдусатторов ҳисобида эса 7 тадан очко мавжуд.

Олти нафар шахматчи эса 9 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилишмоқда (улар орасида Магнус Карлсен ҳам бор).

Аёллар ўртасидаги мусобақада эса Умида Омонова 6 очко билан 15-поғонани эгалаб турибди. Афруза Ҳамдамова эса 4,5 очко 54-ўринга жойлашган.

Жаҳон чемпионатида аёллар бугун яна 8та, эркаклар эса 9 тадан ўйин ўтказишади ҳамда ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.