Конор Макгрегор: “1 январь куни октагондаги навбатдаги рақибим кимлигини айтаман”

Конор Макгрегор: “1 январь куни октагондаги навбатдаги рақибим кимлигини айтаман”

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) 1 январь куни кейинги рақиби ким бўлишини маълум қилади.

“2024 йилнинг илк санасида жанг санаси ва рақибим кимлигини маълум қиламан.

Спорт тарихидаги энг буюк камбек бўлади”, — деб ёзди ирландиялик жангчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор сўнгги жангини 2021 йил июль ойи Дастин Порьега қарши ўтказиб, оёғини синдириб олганди. Порье техник нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.

Аввалроқ, боксчи Олександр Усик Конорни жангга чорлагани хабар қилинганди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.