Гулистондаги истироҳат боғида 16 туп дарахт кесиб ташланди

Шунингдек, 5 туп манзарали дарахтга шикаст етказилган. Ҳолат прокуратурага оширилди.

Андижондаги мактабда ўқувчилар мактаб озодалигини сақлаш учун ялангоёқ юришга мажбур бўлди

Вилоят ХТБ ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижондаги мактабда ўқувчилар мактабга оёқ кийимисиз киритилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳрида бир ҳафтада яна 10 минг ўринли қўшимча ётоқ-жой яратилади — Ортиқхўжаев

Янгиҳаёт туманидаги 10 минг ўринли тадбиркорлар биносини бир ҳафта муддатда давлат хусусий шериклик шартлари асосида талабалар учун турар жойга айлантириш таклиф қилинди. Тошкент шаҳрида бир ҳафтада яна 10 минг ўринли қўшимча ётоқ жой яратилади.

Талабалар учун "квартира" субсидияси шартномасиз берилиши мумкин

Эндиликда ижара субсидиясини кимларга берилишини талабаларнинг ўзлари гуруҳда ҳал қилишади. Бугун, 9 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ижара масаласида яратилган имкониятлар ҳақида изоҳ берди.

Самарқанддаги тўйда автомашинасида "дрифт" қилган 11 нафар ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди

Ургут туманидаги тўйда 11 нафар ҳайдовчи йўл ҳаракатини қўпол равишда бузиб, ЙТҲ бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни содир этиб ҳаракатланган. Жорий йилнинг 22 август куни Самарқанд шаҳри Ургут тумани Навоий шох кўчалари бўйлаб гуруҳ бўлиб ҳаракатланган автомашиналарнинг йўналишини кескин ўзгартириб қўпол тарзда йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, ЙТҲ бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни содир этиб ҳаракатланганлиги акс этган видео лавҳа ижтимоий тармоқларга сиздирилди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Тошкентдаги 110-сонли мактабда қизларнинг кийим алмаштириш хонасига камера ўрнатилди

Халқ таълими вазирлиги ушбу ҳолатга изоҳ берди. Куни кеча Миробод туманидаги 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби кийиниш хонасига видео кузатув камералари ўрнатилганлиги ака этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

“Турар-жойга эҳтиёжи бор талабаларнинг 47 фоизи ётоқхоналар билан таъминланган” — Абдуқодир Тошқулов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг айтишича, айни пайтда Ўзбекистондаги ОТМлар ётоқхонасида 91 минг талабага жой бор. ОТМларда ўқиётган 211 минг нафар талабанинг эса турар-жойга эҳтиёжи бор.

Реклама тўғрисидаги қонун кучга кирди

Энергетик ичимликларнинг рекламасини соат 7:00 дан соат 22:00 гача телевидение ва радио орқали реклама қилиш тақиқланди. Бугундан бошлаб реклама тўғрисидаги қонун кучги кирди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

Сиртқи учун контракт кундузгидан нега қимматлиги тушунтирилди

Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдуқодир Тошқулов сиртқи таълим шаклида ўқиётган талабалар учун конртакт миқдори кундузгидан қиммат эканининг сабабини тушунтирди. Вазирга кўра, кундузгида тўланган контракт ОТМ харажатларининг 68 фоизини қоплаяпти.

Самарқандда 1 тонна нефть маҳсулотлари каналга оқизиб юборилди

Атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилинганида салкам 1,5 млрд сўмни ташкил этди. Самарқанд туманининг “Андижон” МФЙда жойлашган “NURSHOD UNIVERSAL SAVDO” МЧЖга қарашли суюлтирилган газ сақлаш омборидаги нефть маҳсулотлари (печ ёқилғиси) сақлаш сиғимидан оқиб кетиши натижасида 1 тонна нефть маҳсулотлари жой рельефига тўплангани ва полиэтилен труба ёрдамида “Дарғом” каналига оқизилиб, сувни ва жой рельефини ифлослантирганлик ҳолати аниқланди.

Хавф бўлишига қарамай газтурбинали двигателлар Украинадан Ўзбекистонга олиб келинди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган “Йўналиш харитаси” асосида газтурбинали двигателлар 9 та давлат орқали 1 ой муддатда Ўзбекистонга келтирилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва топшриғига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг нефт ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларни ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида, Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида “Инқирозга қарши курашиш комиссияси” ва “Ишчи гуруҳ” тузилган бўлиб, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш борасида кенг кўламли ишлар бажарилмоқда.

Бурак Ўзчевитдан Сергей Безруковгача: Тошкентга бир қатор жаҳон киноюлдузлари ташриф буюришмоқда

13-18 сентябрь кунлари Тошкент халқаро кинофестивалига қайси киноюлдузлар келиши маълум қилинди. Тошкентда 13-18 сентябрь кунлари “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади.

Расман: Қиролича Елизавета II вафот этди

Буюк Британия монархи Елизавета II 96 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бугун, 8 сентябрь пайшанба куни Буюк Британиянинг энг узоқ ҳукмронлик қилган монархи қиролича Елизавета II 96 ёшида Балморалда вафот этди.

Эртага Тошкентдаги айрим кўчалар тўрт кунга ёпилади

Пойтахтда Tashkent Music Fest 2022 мусиқа фестивали ўтказилади. Жорий йилнинг 9-11 сентябрь кунлари пойтахтда Tashkent Music Fest 2022 мусиқа фестивали ўтказилиши муносабат билан 9 сентябрь соат 00:00 дан 12 сентябрь соат 18:00 гача бир неча кўчалар ёпилади.

“Ўзбектелеком” компанияси Нукус кўчасидаги биносини аукционга қўйди

4 ва 5 қаватли маъмурий бинонинг бошланғич баҳоси қарийб 112 миллиард сўмни ташкил этади. Тошкент шаҳрининг Миробод туманида маъмурий бино кимошди савдосига қўйилди.

Тошкентнинг Учтепа туманида ҳам МЧЖ томонидан 42 туп дарахтга зарар етказилганлиги аниқланди

Ўтган йили МЧЖга дарахтларни кесмаслик бўйича рад жавоби ҳамда дарахтларни сақлаб қолиш бўйича огоҳлантириш берилган. Учтепа туманининг Лутфий ва Катта Хирмонтепа кўчалари кесишмасида жойлашган ушбу ҳудудни “GORODA STROY” МЧЖ ўраб олгани маълум бўлди.

Чилонзордаги дарахтларни кесган МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Август ойида ҳам айнан шу кўчада дарахтларни кесилиши сабаб туман ҳокими ва прокурори ишдан олинганди. Аввалроқ, Чилонзор туманида Чилонзор кўчасида “DREAM HOUSE STROY” номли МЧЖга тегишли ер майдонидаги жами 58 дона ҳар ҳил турдаги манзарали ва мевали дарахтлар илдиз қисмлари билан биргаликда йўқ қилинганлиги ҳақида хабар бергандик.  Ҳолат юзасидан прокуратура текширув ўтказган.

Пандемия туфайли ижтимоий ҳаётнинг турли йўналишларидаги хатарларнинг ортиши кузатилмоқда — Танзила Нарбаева

Яқин келажакда дунёда қандай сиёсий-иқтисодий тартиб ҳукмрон бўлишини ҳеч ким башорат қила олмаяпти. Бугун, 8 сентябрь куни Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити бўлиб ўтмоқда.

Тошкент вилоятида қатор номдор брендлар остида “кирсода” ишлаб чиқараётган цех фош қилинди

Яширин цехдан салкам 1,5 тонна кир ювиш кукуни ашёвий далил сифатида олинган. Зангиота туманида яширин цех фаолиятига чек қўйилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизмати.

Термизда академик лицей “замдиректори” пора билан ушланди

Термиз давлат университети қошидаги академик лицей директори ўринбосари лицейга ўқишга киритиб қўйиш учун 5 млн сўм талаб қилди. Сурхондарё вилояти Ангор туманида академик лицейга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган директор ўринбосари ушланди.

Тошкентда МЧЖга қарашли ер майдонида 60 га яқин дарахтлар кесиб ташланди

Бу билан ўсимлик дунёсига салкам 800 млн сўм миқдорида зарар етказилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабар тарқалди.

Тошкентда овозини аёлларникига ўхшатиб, фирибгарлик қилган эркак ушланди — видео

Фуқаро ўзини Молия вазирлиги, Олий Мажлис Сенати масъул ходими деб таништириб, фирибгарлик жиноятини содир этган. Айбланувчи суд залида ўзини ўлдирмоқчи бўлди.

Тошкентдаги бир нечта кўчалар вақтинча ёпилади

Очиқ осмон остида концерт дастури ўтказилиши сабабли пойтахнинг айрим кўчалари 10:00 дан 00:00гача ёпилади. Жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 19:30 да Алишер Навоий номли давлат академик катта театрида 93-мавсумнинг очилиши муносабати билан очиқ осмон остида “Куз зари оғушида Катта Мусиқа” концерти бўлиб ўтади.

Тошкентда мактаб ўқувчисига автомашинани бошқаришга рухсат берган она жавобгарликка тортилди

Автомашинани сояга олиб қўймоқчи бўлган йигит ўртоқларини олиб, "сайр" қилишга кетиб қолган. Тошкентда вояга етмаган бола Cobalt автомашинасини бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

ХТВ жорий ўқув йилида нечта мактаб ўқув йилига тайёр бўлмаганини маълум қилди

Аммо, вазирлик мутасаддиси айтган таъмирлаш ишлари тугатилмаган мактаблар сони президент видеоселекторда айтган рақамлардан анча фарқ қилмоқда. Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев видеоселекторда 1 сентябрь келишига қарамасдан вилоятларда жами 290 та мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари охирига етказилмаганини айтиб, ҳокимларни қаттиқ танқид остига олганди.  Президентдаги маълумотларга кўра, 1 сентябрь ҳолатига Андижон (25 та), Бухоро (24 та), Жиззах (12 та), Қашқадарё (32 та), Навоий (8 та), Наманган (12 та), Сурхондарё (29 та), Самарқанд (8 та), Тошкент вилояти (41 та), Сирдарё (6 та), Фарғона (23 та), Хоразм (6) ва Тошкент шаҳридаги (23 та) мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари тугалланмаган.

Самарқанд шаҳрида 28 та автобус ва трамвай ҳаракати вақтинча тўхтатилади

ШҲТ саммити вақтида 8 та автобус йўналишларида айрим ўзгартиришлар киритилган ҳолда аҳолига жамоат транспорти хизмати кўрсатилади. Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммити вақтида қатор йўлларда транспорт ҳаракати чекланади.

Тошкентдаги мактабда ўқувчи қизлар ва ўқитувчилар ўртасида рўмол сабаб келишмовчилик юзага келди

Мактаб ўқитувчиси рўмол ўраб келган ўқувчи қизларга танбеҳ бераётгани акс этган видео тарқалди. Ҳокимлик ҳолатга изоҳ берди.

Сурхондарёлик депутатнинг турмуш ўртоғи Расул Кушербаевнинг марҳум онасидан сўкди — аудио

Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев унинг вафот этган онасидан сўкишганини айтиб, мурожаат билан чиқди. Депутат ҳолат юзасидан ички ишлар вазирига ариза ҳам ёзган.

Тарбияланувчиси дарёда чўкиб кетган боғча раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарғонада тўрт ёшли боланинг ўлимидан бир ярим ой ўтиб, МТТ ходимларининг эҳтиётсизлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди. Фарғона вилоятида 4 ёшли боғча тарбияланувчиси дарёда чўкиб ҳалок бўлди.

Тошкент вилоятида ҳайдовчи фарзандларини Labo юкхонасида мактабга олиб борди

"Мактаб узоқроқ эди. Дадам ҳам олдида бўлгани учун шунга мажбур бўлдим" - дейди ҳайдовчи.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.