Тошкент вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

“Ўзгидромет” агентлиги 1−8 май кунлари Тошкент вилоятида содир бўлиши мумкин бўлган қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди. Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли вилоятнинг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларининг (Чотқол тизмаси тоғлари) тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиши юзага келиши мумкин.

Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи 10 та компания номи эълон қилинди

Ўзбекистондаги жами 236 мингдан ортиқ ишчига эга 10 та энг йирик иш берувчи компания рўйхатини эълон қилинди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Танзила Нарбаева Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Манфред Грунд бошчилигидаги Германия делегацияси билан учрашув ўтказди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева  юртимизда меҳмон бўлиб турган Германия Бундестагидаги “Германия – Марказий Осиё”  парламент гуруҳи раисининг ўринбосари Манфред Грунд бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгарди?

Ўзбекистон қонунчилигида 2024 йил 1 майдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради. Қуйида ушбу санадан кучга кирадиган асосий ўзгаришлар тақдим этилди.

Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади

«Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш жараёнларини самарали ташкил этишнинг қўшимча чоралари тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида, Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ҳамда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган дастурларга мувофиқ қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ваколатига эга лойиҳа офиси ташкил этилади.

Таиландда ғайритабиий иссиқлик туфайли 30 киши ҳалок бўлди

Таиланддаги аномал иссиқлик туфайли 30 киши ҳалок бўлди.  Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги апрел ойи бошидан бери 40 даражадан пастга тушмаган.

Тошкентнинг икки туманида 7 соат «свет» бўлмайди

1 май куни Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Учтепа тумани электр таъминотидан вақтинчалик узилади.  “Тошкент шаҳар электр тармоқлари”нинг маълум қилинишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади: Бектемир тумани: “Ийк ота” ҳамда “Гулбоғ” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат  10:00 дан 14:00 гача; Учтепа тумани: 18-сонли Автосарой ва “Найман”, “Ўрикзор”, “Саккокий”, “Кўркамобод”, “Шароф”, “Тақачи” ҳамда “Бешқайрағоч” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

«Тонировка» учун тўловлар ошдими?

Тўлов миқдорлари аввалгидек: енгил автомобилларнинг орқа ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) — бепул; жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори — БҲМнинг 8 баравари (2.720.000 сўм); Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун эса — БҲМнинг 14 баравари (4.760.000 сўм); М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) — БҲМнинг 40 баравари миқдорида белгилан (13.600.000 сўм).  Рухсатномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) олсангиз ушбу тўловларга 10% чегирма бўлади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда «Humo glass-biznes» МЧЖга тегишли М2 тоифадаги «Gaz A21R33» русумли транспорт воситаси учун белгиланган тўлов суммаси 10% чегирма билан 12.240.000 сўм бўлганлигини маълум қиламиз.

Ўзбекистоннинг янги элчиси Сингапур Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Қаюмов Сингапур Президенти Тарман Шанмугаратнамга ишонч ёрлиқларини топширди. Ўзбекистон элчиси шарафига «Истана» ҳукумати қароргоҳида фахрий қоровул саф тортди.

Оҳангаронда 1500 га яқин дарахт ёқиб юборилди

Тошкент вилояти Оҳангарон туман, «Қораҳтой» маҳалласида боғ ёқиб юборилган.  Маълум қилинишича, боғда 1500 га яқин дарахт ёниб кетган.

2023-йилда аукцион савдоларига қўйилган бўш ер майдонлари 2022-йилдагига нисбатан 1,5 баравар ортган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2022-2023 йилларда Ер участкалари ва унга бўлган ҳуқуқларни электрон онлайн-аукцион орқали сотиш динамикасини таҳлил қилди. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида электрон онлайн-аукцион орқали ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар 2022-йилда 989,3 млрд.

Ўзбекистон U23 терма жамоасининг икки нафар футболчиси финалда ўйнамайди

Легионерларимиз Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатди.

Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови бошланди

Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига («Чорвоқ» эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи мавсумий автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди. Автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 8:00 ва 18:00 да жўнайди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 май куни чанг-тўзон кузатилади

“Ўзгидромет” 1 май, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзбекистонда геология соҳасига ҳар йили 1 триллион сўмдан маблағ ажратилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади

Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Болалар орасида саратон касаллигини даволаш бўйича янги келишув имзоланди — ССВ

Пойтахтимизда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Болаларни саратон касаллигидан даволаш учун дори воситалари билан таъминлаш бўйича Глобал платформасида иштирок этиши тўғрисидаги келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унга асосан юртимизнинг 14 та тиббиёт муассасаси саратон касаллигига чалинган болалар учун сифатли дори воситаларини узлуксиз қабул қилиши ҳамда уларни бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши кўзда тутилган.

Тошкент шаҳрида май ойида ҳам иссиқ сув таъминоти 4 кунга ўчирилади

Тошкентда иссиқ сув таъминотининг баҳорги режалаштирилган тўхташлари май ойида ҳам давом этади, деб хабар бермоқда «Veolia Energy» матбуот хизмати. Аниқлик киритилишича, мутахассислар таъмирлаш ишларини, жумладан, клапанларни алмаштириш, тармоқ насосларини тўлиқ текшириш ва алмаштириш, электр таъминоти тизимларини текшириш, қозонхоналарнинг қувурлари ва тегишли жиҳозларини демонтаж қилиш ва ўрнатиш, шунингдек, профилактика ишларини олиб борадилар.

Президент Шавкат Мирзиёев геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Мамлакатимизда геология соҳасига ҳар йили 1 триллион сўмдан маблағ ажратилиб, манзилли дастурлар амалга оширилмоқда.

Юрак соғлом бўлишининг 8 қоидаси ҳақида биласизми?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, юрак-қон томир касалликлари сабабли ўлим ва касалланишнинг етакчи хавф омиллари — юқори артериал қон босими, холестериннинг баланд қиймати, тамаки чекиш ва алкоголь истеъмоли ҳисобланади. Юрак-қон томир тизимининг энг кўп тарқалган хавфли касалликлари: — артериал гипертензия (қон босимининг юқори бўлиши); — юрак ишемик касаллиги; — томирлар атеросклерози.

Сурхондарёда бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилди: у ўлдирилган ва молхонага кўмилган

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланган эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Президент Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик билан танишди

Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сурхондарёда Агробанк бошлиғи автоҳалокатга учради

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида Агробанк бошлиғи банкка олинган янги Onix автомобилини маст ҳолда бошқариб, «авария»га учрагани тўғрисида хабар тарқалди. Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.

Маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари — Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Бухоро вилояти Шофиркон тумани маҳаллаларида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этмоқда. Хусусан, бундай очиқ мулоқотлар туманнинг  “Талисафед”, “Гулистон”, “Темирчи”, “Бобоато” каби маҳаллаларда сектор раҳбарлари, жамоат фаоллари, илғор тадбиркорлар ҳамда ишсиз аҳоли вакиллари жалб қилинган ҳолда ташкил этилди.

Жиззахда ноқонуний балиқ овлаганлар ушланди

Балиқларни ноқонуний овлаганлар табиатга 8 млн. дан ортиқ зарар етказган.

Европа Иттифоқида «TikTok»ни тўлиқ тақиқлаш масаласи кўтарилди

Финляндия парламенти аъзоси Ханна Косонен Хитой ҳукуматининг эҳтимолий жосуслиги туфайли «TikTok» ижтимоий тармоғини тўлиқ тақиқлаш масаласини кўтарди. Бу ҳақда унинг ҳукуматга йўллаган мурожаатида айтилган.

11-синф ўқувчиси содир этган ЙТҲ юзасидан расмий муносабат берилди

Қўқон шаҳрида 11-синф ўқувчиси машина бошқариб одам уриб юборганлиги ҳақидаги хабар ва унда келтирилган ҳолатлар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 25 апрель куни Қўқон шаҳар У.Носир кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойдан ўтаётган пиёдачи 2000 й.т Б.М.ни 2006 й.т ҳайдовчи Қ.А.

Астмани даволашнинг янги усули аниқланди

Астма кенг тарқалган касаллик бўлишига қарамай, унинг инсон организмида қандай бошланиши ноаниқлигича қолмоқда. Олимлар энди ушбу хасталикнининг келиб чиқиш сабабини, энг муҳими, унинг асосий аломатларини олдини олишга қаратилган янги даволаш усулини аниқладилар.

Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони очиқланди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича ифодаланган: Аҳоли сони 37 миллионга етган бўлиб, шундан аёллар сони – 18,4 миллионни, эркаклар сони – 18,6 миллионни ташкил этади.  Шаҳарда яшовчилар – 18,9 миллион нафар.

Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади

Ўзбекистон республика ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. 3 ой муддат ичида бу борада таклифлар ишлаб чиқилиши керак.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.