Самарқандда 80 минг долларлик гиёҳванд модда савдоси фош бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
“Ўзгидромет” 11 март, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
2024 йил 3 март куни соат тахминан 21:00 ларда Марғилон шаҳар Мустақиллик ва А.Яссавий кўчалари кесишмасида «Nexia-3» русумли транспорт воситаси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада пиёда тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистонда аёллар орасидаги ишсизлик ва унинг сабабларини аниқлашга қаратилган тадқиқот ўтказди. Аёллар орасида ишсизликнинг энг паст кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (7,9 фоиз), Наманган (11,9 фоиз) ва Тошкент (12,8 фоиз) вилоятларида кузатилмоқда.
Ер — чекланган ресурс. У бизнинг мавжудлигимиз асоси, озиқ-овқат, сув, энергия ва бошқа ҳаётий ресурслар манбаи.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистон мактабларидаги инфратузилма ва таълим сифатига таъсир этувчи омилларни аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказди. Тадқиқот натижасига кўра, мамлакатимизда таълим сифатига салбий таъсир кўрсатаётган бир қатор омиллар мавжудлиги аниқланди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашга оид масалани ўрганиб чиқди. Тадқиқот давомида қуйидагилар аниқланди: Бугунги кунда Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдаги ногиронлиги бўлган 755 минг нафардан ортиқ киши истиқомат қилади (уларнинг 56 фоизи эркаклар).
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳудудида Ўзбекистон ва Ўмон султонлиги ҳамкорлигидаги қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат занжирини яратиш ва озиқ-овқат саноатида сифат назоратини таъминлаш бўйича лаборатория тизимини ҳам қамраб олган йирик янги агрохизмат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров, Ўмон султонлиги вакиллари, дипломатлар, Агрохизматлар марказлари раҳбарлари ва тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Президент Шавкат Мирзиёев 7 март куни маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Мамлакатимизда ишсизликни камайтириш мақсадида кўплаб иқтисодий дастурлар амалга оширилмоқда.
Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўлининг Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) бекатларида белгиланган техник синов ишлари муваффақиятли ўз якунига етказилди ва ушбу бекатлар жорий йилнинг 11 март санасидан бошлаб эрталабдан одатий режа асосида йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлайди. Бундан ташқари, йўловчиларга қулай хизмат кўрсатиш учун метро вагон паркларига сўнги вақтларда 24 та метро вагони олиб келинган бўлса, бугун яна 12 та метро вагони Тошкент шаҳрига кириб келди.
Унга кўра, халқимиз учун эзгулик, бирдамлик, олижаноблик ва шукроналик тимсоли бўлган қутлуғ Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш, диний-маърифий, маданий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида: 2024 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 11 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиш белгиланган. Мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор берилиши қайд этилган.
“Online-mahalla” платформасининг “Аҳоли томорқаси” модулига томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хонадонда мавжуд иссиқхоналар ҳамда томорқадан самарали фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар ҳар 6 ойда (апрель, октябрь ойларида) киритилади. Бу ҳақида Президентнинг “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгиланган.
Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда. Закот нисоби 40 миллион сўм этиб белгиланди.
Тошкент метросининг янги иккита бекати — “Турон” ва “Қипчоқ” йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК ахборот хизмати хабар берди.
Халқаро хотин-қизлар куни арафасида турли жабҳаларда фаолият олиб бораётган, ўзи юксак марраларни эгаллабгина қолмай, бошқаларни ҳам мақсад ва орзулар сари илҳомлантираётган ажойиб аёллар билан кўришдик. Учрашув давомида тажрибамиз, ютуқларимиз, мотивация ва муваффақият сирлари билан ўртоқлашдик.
Фарғона вилояти Данғара туманида Cobalt йўл четида кетаётган беш кишини уриб юборди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Жорий йилнинг 6 январь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Белиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди. Икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Белизнинг БМТдаги доимий вакили Карлос Фуллер имзолади.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг магистратура йўналишини 7 918 нафар хотин-қизлар битирган. Битирувчи хотин-қизлар сони соҳалар бўйича қуйидагича: таълим – 2 359 нафар; санъат ва гуманитар фанлар – 1 768 нафар; табиий фанлар, математика ва статистика – 885 нафар; муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 731 нафар; бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 620 нафар; ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 543 нафар; соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 392 нафар; қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 265 нафар; хизматлар – 179 нафар; ахборот-коммуникасия технологиялари – 176 нафар.
Нодирбек Абдусатторов Прага-2024 шахмат фестивали ғолибига айланиб, live рейтингда жаҳоннинг 4-рақамли шахматчисига айланиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев хабар қилди.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида IT ва аутсорсинг компанияларда ўз фаолиятларини юритаётган ўзбекистонлик ватандошлар билан “Ватандошлар форуми” ташкил этилди. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ўз нутқи билан иштирок этди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-114-сон, 04.03.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий статистика сифатини таъминлаш бўйича базавий принциплари миллий статистика тизимига жорий этилишини таъминлаш мақсадида 2024 йил якунига қадар: — расмий статистикани тайёрловчилар томонидан тарқатиладиган статистика маълумотлари Статистика маълумотларини ишлаб чиқишнинг намунавий модели (GSBPM) асосида шакллантирилади; — БМТ томонидан тавсия этилган сифатни бошқариш бўйича қўлланмаларни тўлиқ жорий этиш доирасида зарур ташкилий чоралар кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 март куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди. «Ўзбекистон 2030» стратегиясининг бориши ва уни жорий йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурининг ижроси кўриб чиқилди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 8 март куни аёллар учун автобуслар бепул бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. “Тошшаҳартрансхизмат” ушбу хабарлар асоссиз ва мутлақо ёлғон эканлигини билдирди.
7 март куни соат 00:33 Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳудудларида 4,4 ҳамда 4,6 магнитудали ер ости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда, ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 март куни Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Тошкент вилоятида 15 та туман ва 7 та шаҳар бор.
20 мартдан бошлаб Тошкент темир йўл узели йўналишларида электропоездларда ҳаракатланиш нархига ягона тариф белгиланади. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, балки йўналишга қараб, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўловни амалга оширадилар.
Ўзгидромет 7 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра: ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Лихтенштейн ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.
Бундай натижага эришишимизга аёлларни зўравонлик ва камситишдан ҳимоя қилиш борасида қабул қилинган қонунлар сабаб бўлди. Албатта, биз бирданига энг ривожланган онгли жамиятда яшай бошладик, зўравонликни таг-туги билан йўқ қилдик, дея олмаймиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 март куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-114-сонли қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ташкил этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.