Сурхондарёда фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлган отанинг иши судда кўрилади

Кеча, ижтимоий тармоқда эркак томонидан фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Аниқланишича, Термиз шаҳрининг “Темирйўлчи” маҳалласида яшовчи 42 ёшли эркак 2024 йил 28 январь куни яшаш уйида 4 ёшли ўғлини ҳар куни дўконга олиб боришини ва турли хил ширинлик ва ўйинчоқлар олиб беришини сўраганлиги учун қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, енгил тан жароҳати етказган.

1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

2024 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришларнинг шарҳи Norma.uz  портали томонидан тақдим этилди. Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилмоқда Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари солиқ текширувларидан озод қилинади ҳамда бир қатор афзалликларга эга бўлишади.

Ўзбекистонда телефон сўзлашувларини эшитиш учун электрон санкция бериш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда жиноят ишлари доирасида айрим процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун электрон санкция бериш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури айтилди.

Энди ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин

Қозоғистон парламенти ялпи мажлисида 2000 йил 7 июлдаги фуқароларнинг ўзаро саёҳати шартлари тўғрисидаги икки мамлакат ҳукуматлараро Ўзбекистон-Қозоғистон битимига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Протоколни ратификация қилди. Бу ҳақда Kazpravda.kz хабар берди.

Ўзбекистонда февраль ойида об-ҳаво қандай бўлади? Синоптиклар маълум қилди

«Ўзгидромет» февраль ойида кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Маълум қилинишича, февраль ойи одатдагидан бироз илиқроқ бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Мусулмон оқсоқоллари кенгашига аъзо бўлди

Ал-Азҳар имом-хатиби, Мусулмонлар оқсоқоллари кенгаши раиси доктор Аҳмад Ат-Тоййиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Ўзбекистон бош муфтийси Нуриддин Холиқназаровни кенгаш қарори билан Мусулмон оқсоқоллари кенгаши аъзолигига қабул қилинганини эълон қилди. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси хабар берди.

Ўзбекистонда Марказий Осиёда ягона бўлган хусусий аэродром қурилади

Оҳангаронда Хитой билан ҳамкорликда аэродром қурилади Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, Шенчжен шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми доирасида бир қатор шартномалар имзоланди, янги лойиҳаларга асос солинди.

Шаҳрисабздаги қишлоқда 5 кундан буён ёғаётган қор 1 метрга етди

Шаҳрисабз туманидаги «Кўл» қишлоғида қор қалинлиги 90 сантиметргача етди. Бу ҳақда Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Тошкентда 10 тоннадан оғир юк машиналарининг тиғиз вақтларда ҳаракатланиши тақиқланади

Президент администрацияси “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастурига оид президент фармони лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ҳужжат лойиҳаси билан 2024 йил 1 мартдан бошлаб ҳудудларда чанг бўрони содир бўлаётганда ва ҳаво таркибида майда дисперс заррачалари белгиланган нормадан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини, айниқса, юрак, қон-томир ва нафас йўллари касалликларига чалинган фуқароларни зарур профилактик чоралар тўғрисида доимий хабардор қилиш амалиёти йўлга қўйиш таклиф этилмоқда.

Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини таъминлаш тартиби жорий этилди

Капитал бозорини янада ривожлантириш, унинг инфратузилмасини такомиллаштириш, инвесторларни капитал бозорига жалб этишни рағбатлантириш, чет эл инвесторлари учун маҳаллий фонд бозорида қатнашиш тартибини соддалаштириш мақсадида Республикамизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-291-сон қарори вазифаларини бажариш мақсадида Капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилди ва тасдиқланди (рўйхат рақами 3493-сон, 2024 йил 29 январь).

Ўзбекистонда 250 миллиондан ортиқ дарахтларнинг рақамли харитаси яратилди

Айни дамда Ўзбекистондаги барча дарахтлар рақамлаштирилиб, хатловдан ўтказилмоқда. Тошкент шаҳрида эса синов тариқасида дарахтлар паспортлаштирилади.

Тошкент вилоятининг пойтахтга чегарадош ҳудудида полигон барпо этилади

Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа хавфлар бўйича синов ишларини ўтказиш учун Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига чегарадош ҳудудида полигон барпо этилади. Мақсадли дастурлар доирасида жами 1,5 мингта ижтимоий соҳа ва инфратузилма обектлари ҳамда 80 минг хонадонли кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади.

Қашқадарёда дарахт кесган ҳоким ёрдамчиси жаримага тортилди

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Яккабоғ туман бўлими инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири олиб борилди. Рейд давомида Яккабоғ тумани «Тўқбой» МФЙ ҳудудида ҳоким ёрдамчиси П.Р.

Тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезонлари маълум қилинди

Мезонлар ўтган йилги қабулдек қолдирилди. Максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Ўзбекистон коррупцияни қабул қилиш индексида 5 поғонага юқорилади

Бугун Transparency International  халқаро нодавлат ташкилоти томонидан Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2023 йил натижалари эълон қилинди. 180 та давлат орасида Ўзбекистон 33 балл билан 121-ўринни эгаллади.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Тошкент шаҳрида аҳоли пунктларини жойлаштиришдаги муаммоларни таҳлил қилди

Аҳоли турар жойларини оптимал ташкил этиш шаҳарда яшаш қулайлигини таъминлашнинг муҳим омили саналади. Фуқароларнинг иш жойига етиб олиши ва уйга қайтиши учун қулайликлар, бўш вақтларида дам олиш ва ҳордиқ чиқариш имкониятлари шаҳарларнинг жозибадорлигини оширади.

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Тарихий хотирасиз келажак йўқ.

Пенсия тайинлашда маҳкумларнинг ҳам иш стажи ҳисобга олиниши мумкин

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳ мажлисида айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Сенаторлар мамлакатда кексаларни ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги, жумладан, пенсия тайинлаш тартиб-таомиллари соддалаштирилаётганлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Судлар ҳисоботи қусурларимиз ойнаси: жиноятчилик ошиб бормоқда, судланганлар орасида айёллар ва вояга етмаганлар бор…

Самарқанд  вилояти судлари таҳлилига қараганда, 2023 йилда вилоятда жиноятчиликнинг фирибгарлик ва бошқа бир қатор турлари олдинги йилга нисбатан кўпайган. Жиноятчилар орасида аёллар ва ёшлар, жумладан вояга етмаганлар борлиги ўта ачинарли ҳолдир.

Ўзбекистонда инсонлар ўлимига сабаб бўлаётган касалликлар номи маълум қилинди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йили қайд этилган ўлим ҳолатларининг 61,1 фоизи қон айланиш тизими касалликлари туфайли содир бўлган.  Хусусан, ўлимларнинг 10,8 фоиз — ўсимталар, 5,5 фоиз — нафас олиш аъзолари, 4,8 фоиз — қон айланиш тизими, 4,1 фоиз — юқумли ва паразитар, 1,3 фоиз — овқат ҳазм қилиш аъзолари, 12,4 фоиз — бошқа касалликлар, 4,8 фоиз — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлар сабаб бўлган.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 15 даражагача совиб кетиши прогноз қилинмоқда

“Ўзгидромет” хизмати Ўзбекистон бўйича 2024 йил 29 январь — 2 февраль кунларига об-ҳаво прогнозини тақдим этди. Унга кўра, бугун 29 январь куни Ўзбекистон ҳудуди нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари таъсири остида бўлади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

Қурилиш, транспорт ва экология соҳаларидаги ишлар таҳлил қилиниб, муҳим вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 29 январь куни уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт ва экология соҳаларидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Аҳолига муносиб шароитлар яратиш, ҳаёт сифатини таминлаш мақсадида бу соҳаларда улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “S.M.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Ф.М. харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 150 дона “Тебантин” ва “Флебодиа” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Электр ва сув таъминоти корхоналари устидан Омбудсманга шикоят тушди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Тошкент вилоятидан фуқаро А.Б. хонадони электр таъминотидан узиб қўйилгани бўйича Янгийўл тумани электр таъминоти корхонаси устидан шикоят қилди.

Энди чорвачилик хўжаликларига субсидия ажратилади

Ҳукумат қарори (52-сон, 26.01.2024 й.) билан “Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низомга кўра, чорвачилик хўжаликларига 2025 йил 31 декабргача давлат томонидан хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 млн сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорда субсидия ажратилади.

Президент Халқ қабулхоналари: “Мақсадимиз – Халқ розилиги”

Давлатимиз раҳбари асос солган халқ билан мулоқот тизими бугун минглаб одамларнинг йилларки ҳал этилмай келган масаласига ечим топмоқда. Энди давлат идоралари қуйига, маҳаллага тушиб, фуқаро дарду ташвишларини ўрганаётгани, ҳар бир муаммога комплекс ечим топаётгани, айниқса, аҳоли кайфиятида, яшаш шароининг яхшиланиб боришида ўзининг ифодасини топмоқда.

Тошкент мактабларида оммавий қирғин содир этилиши ҳақида таҳдид хабарлар тарқалмоқда. Ойдинлик киритилди

Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда “Тез орада Тошкент мактабларида оммавий қирғин содир этилиши” ҳақидаги таҳдиднамо хабарлар тарқатилмоқда. Ички ишлар вазирлиги мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмаслигини маълум қилди.

Европа ва Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш билан боғлиқ ҳолат таҳлил қилинди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — ФАОнинг Европа ва Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш билан боғлиқ ҳолат ҳақидаги ҳисоботини таҳлил қилди. 2020-2022 йилларда Марказий Осиёда тўйиб овқатланмаслик билан боғлиқ ҳолатлар 3,0 фоизгача камайган (жаҳон миқёсидаги ўртача кўрсаткич — 9,2 фоиз).

Ҳар бир ҳудуднинг иссиқлик таъминоти схемаси ишлаб чиқилади

Кўп қаватли уйларни бошқариш, иссиқлик ва сув таъминоти соҳаларида кескин ўзгариш бўлмаётгани танқид қилинди. Жумладан, аксарият кўп қаватли уйларда энергия сарфи хорижга нисбатан 3-4 баробар юқори, иссиқлик таъминоти тизимида энергия йўқотишлари кўп, тизимда бугунги кунга қадар бирор марта энергия аудити ўтказилмаган, дебитор қарздорлиги оқибатида иссиқлик корхоналари тизимни яхшилашга инвестиция киритмаяпти Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Энергетика вазирлигига кўп қаватли уйларда энергия тежаш бўйича алоҳида дастур амалга оширишни бошлаш топширилди.

“Турли услубдаги бинолар ёнма-ён қурилиб, шаҳарларнинг архитектура қиёфаси бузилмоқда” — Президент Қурилиш вазирлигини танқид қилди

Йиғилишда аҳоли учун қулай инфратузилма, сифатли таълим ва тиббий хизматлар, юқори даромадли иш ўринлари ҳамма шаҳарларда ҳам бирдек ривожланмаётгани кўрсатиб ўтилди. Мутасаддилар аҳоли пунктларининг бош режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни ўз ҳолига ташлаб қўйгани танқид қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.