Ўзбекистонда камбағалликнинг янги чегараси белгиланди

2023 йилдаги йиллик инфляция даражасидан келиб чиқиб, 2024 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 621 минг сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Эндиликда қишлоқ хўжалиги ерларига бўлган ижара ҳуқуқини сотиш мумкин

2024 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) рухсат этилади. Бунда: — шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда ўтказилади; — ижарага олувчи ерга ижара ҳуқуқини ўтказишдан олдин ундан камида 3 йил, 2021 йилгача ҳоким қарори билан олган бўлса, камида 5 йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши керак; — ижарага олувчи аукцион ёки очиқ электрон танлов натижасига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш ёки қўшимча тўлов мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлиши шарт; — юридик шахслар ўзларига тўғридан тўғри равишда ижарага берилган ер участкаларини ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 йилдан кейин бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин.

Ўзбекистон делегацияси Угандада Қўшилмаслик ҳаракатининг 19-саммитида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги делегация 2024 йил 19-20 январ кунлари Уганданинг Кампала шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракатининг 19-саммитида иштирок этди. Тадбирда 100 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, давлат, ҳукумат, ташқи ишлар идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.

Ўзбекистонда ҳавога зарарли моддалар чиқараётган корхоналар фаолияти тўхтатилиши мумкин

Сенатнинг қирқ тўққизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди. Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда санитария ҳолатини ва экологик вазиятни яхшилаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун шарт-шароитлар яратиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Навоийга Хитойдан 60 та «Yutong» автобуси олиб келинади

Навоий вилоятига хитойлик инвесторларни жалб этиш, вилоятнинг инвестицион салоҳиятини намойиш қилиш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилиш мақсадида вилоят раҳбари Нормат Турсунов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди. Сафар 18-26 январ кунлари давом этиши режалаштирилган.

Бухорода қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.Т. ва О.Б.

Испаниядан Тошкент вa Урганчга чартер рейсларини очишга ҳозирлик кўрилмоқда

Мадрид шаҳрида Испаниядан Ўзбекистонга чартер ҳаво қатновларини йўлга қўйишга бағишланган вебинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА. 650 дан ортиқ киши иштирок этган тадбир Испаниянинг етакчи «World2Meet» туроператори томонидан «NewBlue» ва «Kannak» сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Сурхондарёда Нексия ва «Автозак» тўқнашди

Кеча, 19 январь соат 20:00 лар чамасида Денов тумани “Водий” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “4R 108 В” автомобиль йўлида содир бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабар бермоқда.

Сенат Вьетнам билан жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақидаги Қонунни маъқуллади

Сенатнинг қирқ тўққизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Вьетнам Социалистик Республикаси ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани (Ханой, 2022 йил 14 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, Қонунда жиноий ишлар текширилиши ва бошқа процессуал ҳаракатлар олиб борилиши муносабати билан юридик ёрдам кўрсатишнинг асослари ва шартлари назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон Уганда билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Уганда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 145-давлат бўлди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Бухоро аэропорти фаолиятига чеклов киритилди

Маҳаллий вақт билан соат 08:08дан бошлаб Бухоро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airportsхабар қилди.

Гематология марказида донордан олинган суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси йўлга қўйилди

Дунё миқёсида қон ва қон яратиш тизими касалликларига чалинган беморлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Юртимиз аҳолиси орасида ҳам бу каби хасталиклар тез-тез учраяпти.

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Эпицентр — Фориш тумани

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, Ўзбекистон ҳудудида бугун, 20 январь куни маҳаллий вақт билан 09:03 да зилзила содир бўлди.  Эпицентр: Жиззах вилояти, Фориш тумани. Зилзила координаталари: 40,57 градус шимолий кенглик; 66,91 градус шарқий узунлик.

Соғлиқни сақлаш тизимига сунъий интеллект технологиялари татбиқ этилади

“Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, юртимиздаги 565 та даволаш-профилактика муассасасида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда: — 475 минг нафар ходимнинг рақамли технологиялар бўйича малакасини ошириш; — “KfW” банкининг “Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида рақамли соғлиқни сақлаш ягона платформасини яратиш; — тиббиёт соҳасида кўрсатилаётган хизматларни рақамлаштириш; — даволаш-профилактика муассасаларини ахборот-техника воситалари билан таъминлаш орқали моддий-техник базасини мустаҳкамлаш; — тиббиёт ходимларининг рақамли технологиялар билан таъминланганлик даражасини 100 фоизга етказиш назарда тутиляпти.

Сурхондарёда майнинг қурилмаларини ўрнатган хонадон катта миқдордаги электр энергиясини ўғирлаган

Шеробод туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган хонадон аниқланди. Қонунбузарлар Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шеробод туман бўлими, прокуратура ва ИИБ ТҚХ киберхавфсизлик ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қўлга тушган.

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди

Бугун Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг шарқий ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +5…+10 даражадан, шимолда -2…- 3 даражадан юқори бўлмайди.

Европа кенгаши Президенти Ўзбекистон раҳбариятининг конструктив сиёсатини олқишлади

Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов ва Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА. Мулоқот чоғида Ўзбекистон–Европа муносабатларини сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда «Дрон»лардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилмоқда

Бугун, 19 январ куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ тўққизинчи    ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда Сенат, ҳукумат  аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.

Ўзбекистондаги цемент заводларида ҳавога чиқарилаётган чангларни камайтириш учун қурилмалар ўрнатилди

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасида “Республика қурилиш материаллари саноатининг 2023 йил таҳлили ва соҳадаги ўзгаришлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.  Тадбирда атроф табиий муҳитга таъсир қилиш хавфи юқори бўлган хўжалик субъектларининг атроф-муҳитга бўлган таъсири мониторингини кучайтириш, мазкур соҳа такомиллаштирилиши ва рақамлаштирилиши бўйича бир қатор қарорлар қабул қилингани ва бугунги кунда уларнинг ижроси таъминлаётгани ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шавкат Мирзиёев Хитойга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республоикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23-25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қатарнинг йирик компанияси Ўзбекистондан малакали шифокор ва ҳамшираларни ишга қабул қилади

Қатарнинг тиббиёт соҳасига ихтисослашган йирик компанияси Ўзбекистондан малакали шифокор ва ҳамшираларни ишга қабул қилади, дея хабар бермоқда «Дунё» АА. Онглайн-учрашув давомида «Elegancia Healthcare» компаниясининг Қатарда фаолият юритаётган шифохоналарида инглиз тилида эркин сўзлаша оладиган ўзбекистонлик малакали шифокор ва ҳамшираларни ишга қабул қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Автомобилни нотариусга бормасдан сотиш имконияти жорий қилинди

Автомобил ва мототранспорт воситалари савдосини нотариусга бормасдан, онлайн тарзда расмийлаштириш имконияти жорий қилинди. Бу ҳақда Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева хабар берди.

Хитой бир йил ичида автомобиль ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича рекорд ўрнатди

Хитой автомобиль саноати ассоциацияси томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 2023 йилда мамлакатда автомобиль ишлаб чиқариш 30,161 млн ва сотиш ва 30,094 млн донага етиб, мос равишда 11,6 фоизга ва 12 фоизга ўсади. Хитойнинг «Марказий халқ радиоси» хабар беришича, бир йил ичида ишлаб чиқариш ва сотиш рекорд даражага етган.

COVID-19 вакциналари 1,5 миллион кишини ўлимдан сақлаб қолди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 га қарши вакциналар самарадорлиги юзасидан ўтказилган янги тадқиқот натижаларини эълон қилди. Ҳисоботда қайд этилишича, бундай эмлаш воситалари ташкилотнинг Европа минтақавий бюросига аъзо мамлакатларда қарийб 1,5 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қолди.

Хорижий таълим ташкилотларида “Ўзбекшунослик” кафедралари фаолияти йўлга қўйилади

“Хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини ўрганишни кенг тарғиб қилиш орқали туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда мамлакатимиз нуфузини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–19-сон, 12.01.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра: — хорижий давлатларда “Ўзбек академияси” (“Uzacademy”) интернет платформаси ташкил этилади; Платформа Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўргатишни назарда тутади.

Қўриқхоналар, миллий боғлар ва ўрмон хўжаликларида экотуризм хизматлари йўлга қўйилади

Юртимизнинг мавжуд ресурсларидан оқилона фойдаланган ҳолда экологик туризмни ривожлантириш учун янада қулай шароитлар яратилади. Бу ҳақда Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида алоҳида белгилаб қўйилган.

«Пахтакор» футбол клуби сотилмайдиган бўлди

Жорий йилнинг 16 январь куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтида “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганлиги тўғрисида эълон берилган эди. Агентлик жамоатчилик томонидан билдирилган фикрларни ўрганган ҳолда, “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари вақтинчалик тўхтатилганлиги маълум қилди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида божхона ишлари бўйича ўзаро кўмаклашишга оид битим тасдиқланди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-27-сон, 17.01.2024 й.) қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги. Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Корея Республикаси Ҳукуматлари ўртасида Божхона ишларида ўзаро кўмаклашиш тўғрисидаги Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.

“Зомин”, “Чимён” ва “Амирсой” ҳудудида бож олинмайдиган йирик савдо комплекслари барпо этилади

“Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-9-сон, 12.01.2024 й.) қабул қилинди.  Фармонга кўра қуйидагилар барпо қилинади: туризм салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарларда замонавий меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо-кўнгилочар мажмуаларидан иборат бўлган туризм марказлари; “Зомин” туристик-рекреацион зонаси, “Чимён” халқаро умуммавсумий курорти ва “Амирсой” тоғ-чанғи курорт зонаси ҳудудида бож олинмайдиган (“duty free”) ва йирик халқаро брендларнинг савдо дўконларидан иборат бўлган йирик савдо комплекслари (“Luxury tourism village”).

Самарқандда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун тиббий кўрик ташкил этилди

Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган ОАВ ходимлари учун 17-18 январь кунлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик вилоятнинг барча шаҳар ва туманларнинг тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ўтказилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.