2023 йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлди ва келгуси йил бундан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА новости ёзди.
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги “Арзон дорихона” МЧЖга қарашли дорихона лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармасевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси хабар берди.
Мамлакатимизда мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш, бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда. Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловлар кучайтирилади.
Транспорт вазирлиги шаҳарлар ва вилоятлараро автобус қатновларини ташкил этиш учун тендер ўтказади. Савдоларда иштирок этиш учун Транспорт вазирлигининг “Ипотека банк” Чилонзор бўлимидаги ҳисоб рақамига базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари (102 минг сўм)ни ўтказиши зарур.
2023 йилда Қозоғистон дон экспортини 9 миллион тоннагача ошириб, 2022 йилдаги кўрсаткичдан 1 миллион тоннага ошиб кетди, дея хабар берди KTZ-Freight Transportation. Уларга кўра, донни ташиш 12,7 фоизга ошиб, 11,3 миллион тоннани ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 799 756 кишини ташкил этган. Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган.
VisaGuide.World ахборот портали 2024 йил январ ҳолатига кўра паспорт индексини (VisaGuide Passport Index) эълон қилди, унда Ўзбекистон 128-ўринни эгаллади. Қайд этилишича, Ўзбекистон паспорти мамлакат фуқароларига 31 давлатга визасиз саёҳат қилиш имконини беради, 19 давлат ўзбекистонликларга электрон виза ва 32 давлат келганида визалар беради.
Ўзбекистонда пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, республика ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган. Шунга қарамай, яқинда нишонланган Янги йил байрами арафасида мамлакатнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент шаҳрида ҳам пиротехника воситаларидан кенг кўламда фойдаланилди.
Тошкент шаҳрининг икки тумани: Миробод ва Учтепа туманларида 9 январь куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракциясининг йиғилишида судлар мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Дастлаб фракция аъзолари «Судлар мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилдилар.
Ўзбекистонда фуқаролар эгалигида қанча кўчмас мулк борлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги хабар берди.
Сўнгги йилларда фуқаролар билан очиқ мулоқотнинг юзага келиши ҳудудларда тўпланиб қолган муаммоларнинг ижобий ечимини таъминлашга, шу орқали аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилмоқда. Ҳамюртларимиз мурожаат орқали узоқ йиллардан буён ҳал бўлмай келаётган ёки кундалик ҳаётимизда юзага келган масалалар юзасидан саволларига жавоб олиш имконига эга бўляптилар.
АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов иштирокида ўтказилган брифингда ўтган йилда қурилиш-бунёдкорлик ишлари таҳлили ҳақида маълумот берилди. Умуман олганда, 2023 йилда уй-жой қуриш ҳажми 1,5 бараварга ортиб, 90 минг хонадонли уйларда қурилиш ишлари ташкил этилди.
Давлат раҳбарининг 2023 йилнинг 18 август куни тадбиркорлар билан ўтказилган “очиқ мулоқот”да берилган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлардан ҳисобот ва статистик маълумотларни талаб қилиш тизимининг тартибга солиш таъсири баҳоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони билан қуйидагилар мукофотланди. «Мардлик» ордени билан Аминов Шохрух Азаматович— Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Хамдамов Улуғбек Аслонович— Фарғона вилояти Қўқон шаҳар прокурори «Дўстлик» ордени билан Ерниязова Венера Тажетдиновна— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари «Жасорат» медали билан Абдилазизов Давронбек Махмуджонович— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари Буронов Нурбек Эркинович— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи «Содиқ хизматлари учун»медали билан Болтаев Ҳалим Ҳусанбоевич— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Муратов Жахонгир Дилшатович— Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокурори Сайфуллоев Эркин Худоёрович— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари Файзиев Вахоб Камолович— Бухоро вилояти Когон шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси «Шуҳрат» медали билан Абдухакимов Муродулло Тогаевич— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Каримов Хуршид Акрамович— Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси кафедра бошлиғи Қодиров Абдумўмин Абдумажитўғли — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти Шеробод тумани бўлими давлат ижрочиси Ташпулатов Хуршид Сабиржанович— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими бошлиғи Хабилжонов Улуғбек Хабилжонўғли — Тошкент вилояти Ангрен шаҳар прокурори
Президент Шавкат Мирзиёев 8 январь куни аҳоли бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Расмий статистикага кўра, юртимизда ишсизлар сони 1 миллион 300 минг нафарни ташкил қилади.
Ўзбек олимлари томонидан генетик векторлар ва помидор ўсимлиги асосида коронавирус инфекциясига қарши биринчи марта помидор ўсимлигидан тўғридан-тўғри истъемол қилинадиган янги авлод COVID-19 вакцинаси яратилди. Олимлар томонидан коронавируснинг S1 антиген оқсилини кодловчи ген фрагменти махсус векторларга жойлаштирилиб, помидор хужайраси геномига киритилди.
Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида, Подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда muslim.uz портали маълум қилди.
Бухоро вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқланди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” матбуот хизмати хабар берди.
“Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, ўтган йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон Марказий банки дунёдаги энг кўп олтин сотувчиси сифатидаги ўрнини сақлаб қолди. Ноябр ойида Ўзбекистон Марказий банки 11 тонна қимматбаҳо метал сотган бўлса, Қозоғистон 3 тонна сотган ҳолда савдо ҳажми бўйича иккинчи ўринни эгаллади. Ўтган йилнинг октябр ойида ҳам Ўзбекистон 11 тонна қимматбаҳо метал сотган ва жаҳонда биринчи ўринни қайд этганди. Шунингдек, Марказий банк берган маълумотга кўра, 1 январ ҳолатида Ўзбекистоннинг халқаро олтин-валюта жамғармалари 34 млрд.
Бугун 8 январ куни Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида эрталаб бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 7-12о илиқдан юқори бўлмайди.
2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун; 2024 йилнинг 1 ноябридан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун; 2025 йилнинг 1 январидан эътиборан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун электр энергиясига тўловни амалга оширишда чекловлар ўрнатилади. (https://t.me/press_secretary_minenergy/89) Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 январда имзоланган «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5-сонли Фармони 4-бандида белгилаб қўйилмоқда.
Нукус шаҳрида икки нафар фуқаро номаълум этиологияли модда таъсирида заҳарланган ва улардан бири вафот этган. Бу ҳақда 6 январ куни эълон қилинган Нукус шаҳар ҳокими қарорида айтилади.
Ўзбекистон Статистика агентлиги томонидан “Статистика” интеграллашган ахборот тизими яратилди. Статистика агентлиги маълумотига кўра, унинг негизида siat.stat.uz Ўзбекистон статистика портали синов режимида ишга туширилди.
Ўзбекистонда бензин нархи МДҲ давлатлари орасида энг қиммат деб топилди. Бу ҳақда 150 дан ортиқ мамлакатларда мотор ёқилғиси, электр энергияси ва табиий газнинг чакана нархларини эълон қилиб борувчи «Global Petrol Prices» платформасининг рейтингида келтирилган.
Жисмоний шахслар учун ер солиғининг базавий ставкалари 12 фоизга индексация қилинди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Тошкентда қайноқ сув баки ёрилиб кетиши оқибатида 20 ёшли қиз вафот этди. Бу ҳақда “Миллар“ кўрсатувида хабар қилинди.
2024 йил 7 январь кунги Лондон-Тошкент йўналиши бўйича HY202 рейси техник сабабларга кўра жўнаш аэропортида кечиктирилди. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар қилмоқда. Авиарейс қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади: Лондондан учиш маҳаллий вақт билан 21:39; Тошкентга етиб келиш 01.08.2024 маҳаллий вақт билан 08:33 да.
Андижонда электроавтобуслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.