Ўзбекистонда ботулизмдан ўлим ҳолатлари кузатилмоқда. Санэпидқўмита огоҳлантириш билан чиқди

Охирги вақтларда Республикамизнинг аксарият шаҳар ва туманларида аҳоли орасида овқатдан заҳарланишнинг энг оғир тури, жумладан “Ботулизм” касаллиги учраб турмоқда.  Ҳолат юзага келиши оқибатида жабрланганлар ўз вақтида тиббий ёрдамга мурожаат этмаслиги ушбу касалликнинг оғир кечиши,  ўлим билан тугаши ҳатто ёш болалар ўртасида қайд этилмоқда.

Қурилиш соҳасида электрон рейтинг ҳамда электрон тендер платформалари жорий этилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, қурилиш соҳасида давлат харидларида очиқликни таъминлаш ва коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш бўйича электрон рейтинг ҳамда электрон тендер платформалари жорий этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қатор ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра…

Президент томонидан имзоланган Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.  Шунга кўра, маъмурий ишлар бўйича суд қарорларини қайта кўриш босқичларига тафтиш инстанцияси киритилди.

Навоийдаги турмада маҳкум чойшабдан сиртмоқ ясаб, жонига қасд қилди

Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида 25 декабрь куни соат 14:40 ларда ИИВ ЖИЭК қошидаги турма участкасида жазо муддатини ўтаётган маҳкум ўз жонига қасд қилган. У чойшабдан сиртмоқ ясаб, камера деразасига ўрнатилган темир панжарага ўзини осиши оқибатида вафот этган.

ФАО Фарғона водийси аҳолисини иссиқхона хўжалигини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди

Фарғона водийсининг серҳосил ерларини икки қўшни давлат – Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаралари кесиб ўтади, уларни ўхшаш анъаналар, тарих ва маданият бирлаштиради. Бу ерда, чегара ҳудудларида, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) қўшма лойиҳасининг бенефициарлари яшайди.

Ўзбекистонда шахмат ренессанси: Самарқандда рапид ва блиц бўйича 2023-йил жаҳон чемпионати расман очиқ деб эълон қилинди

Silk Road Samarkand сайёҳлик марказида рапид ва блиц жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу кенг қамровли тадбир дунё шахмат иштиёқмандлари ва ўйинчилари учун эътиборлар марказига айланди.

11 ойда онлайн харидлар учун 1,2 млрд донадан ортиқ электрон чек берилган

Тадбиркорлик субектлари онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланиши ҳамда мижозларга ҚР-код ва фискал белгили чек тақдим этишлари шарт. Бундай чеклар харид тўлов терминал орқали ёки нақд пулда амалга оширилишидан қатъи назар харидорга берилади.

Тошкентда 5 та интеллектуал камера автобус йўлакларига тўхтаган автомобилларга жарима ёзишни бошлади

Тошкент шаҳрининг баъзи кўчаларида интеллектуал камералар автобус йўлакларига тўхтаган автомобилларга жарима ёзишни бошлади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар берди.

Арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан чекка ва чегара ҳудудлардаги аҳолини арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимлик ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 19-22 декабрь кунлари Фарғона туманининг эксклав ҳудуди ҳисобланган «Шоҳимардон» ва “Ёрдон” МФЙ аҳолиси учун кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилди. Ушбу савдо ярмаркаларига аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, 18 тонна маҳаллий ун ва 9 500 литр ўсимлик ёғи арзонлаштирилган нархда етказилди.

Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

БААда Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашувда Сречко Катанец шогирдлари 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Тошкентдан Жиддага учаётган рейс 7 соатдан кўпроққа кечиктирилди

Panorama Airways’нинг Тошкент–Жидда йўналишидаги парвози 7 соатдан кўпроққа кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Ўзбекистонда бўлажак мактаб директорлари менежерликка ўқитилади

Кеча, 25 декабр куни ҳукуматнинг 681-сонли қарори билан «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Қарорга кўра, 2024 йилнинг 1 январ кунидан бошлаб Абдулла Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда махсус портал орқали уларга менежерлик сертификатини электрон бериш тизими жорий қилинади.

«Яшил энергия» сертификатлари савдосидан тушган даромадларга солиқ имтиёзлари берилади

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб, бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш янада ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди.

Ўзбекистон ҳеч кимга мустамлака бўлмайди — Танзила Норбоева

Россия гвардияси полк командирининг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Захар Прилепин собиқ СССР ҳудудларини Россия Федерацияси таркибига қўшиб, уларнинг аҳолисига рус тилини ўргатиш таклифини илгари сургани ҳақида хабар берган эдик. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева “Путин жамоаси” ижтимоий ҳаракати аъзоси, Россия гвардияси полк командирининг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича ўринбосари ва “Справедливая Россия – за правду” партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни Россия Федерациясига қўшиб олиш ҳақидаги гапларига муносабат билдирди.

Одамлари ҳаётдан рози Ватан осуда, обод ва файзли бўлади

Эрта тонг. Бош қомусимиз қабул қилинганининг 31 йиллиги нишонланаётган кун.

Ўзбекистонда автобензин нархи жаҳондаги нефть нархига боғлиқми?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан 2022-2023 йилларда жаҳон бозорида нефть нархининг ўзгариши Ўзбекистонда автобензин нархига қандай таъсир кўрсатгани таҳлил қилинди. Таҳлилда 2022-йилнинг январь ойидан 2023-йилнинг ноябрь ойигача бўлган даврда Республика товар-хомашё биржасида сотилган автобензиннинг улгуржи нархлари, Тошкент шаҳридаги АЁҚШлардаги чакана бензин нархлари ҳамда Жаҳон банкининг нефть нархлари бўйича маълумотларидан фойдаланилди.

Тошкентда байрам муносабати билан арзонлаштирилган бозорлар ташкил қилинди

Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари пойтахт туманларидаги 12 та деҳқон бозорларида ташкил қилинди. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, Янги йил байрами арафасида Тошкент шаҳрининг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди.  Ташкил қилинган бозорлар ва уларнинг жойлашуви рўйхати қуйидагича: — Бектемир тумани — “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ, “Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ;— Миробод тумани — “Миробод деҳқон бозори” АЖ;— Мирзо Улуғбек тумани — “Наврўз деҳқон бозори” АЖ;— Сергели тумани — “Сергели деҳқон бозори” АЖ;— Олмазор тумани — “Қора Қамиш деҳқон бозори” АЖ;— Учтепа тумани — “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ;— Шайхонтоҳур тумани — “Эски Жува деҳқон бозори” АЖ;— Яшнобод тумани — “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ;— Юнусобод тумани — “Юнусобод деҳқон бозори” АЖ ва “Олой деҳқон бозори” АЖ;— Яккасарой тумани — “Аския деҳқон бозори” АЖ;— Чилонзор тумани — “Чилонзор деҳқон бозори” АЖ.

Янги йил байрами арафасида жамоат транспортининг ҳаракат жадвали эълон қилинди

Яқинлашиб келаётган янги йил байрами дам олиш кунлари муносабати билан «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти янги йил кунлари жамоат транспорти ҳаракати жадвалини эълон қилди. 2023 йил 30 декабрь (шанба) – дам олиш куни, жамоат транспорти тасдиқланган якшанба жадвалига мувофиқ ишлайди; 2023 йил 31 декабрь (якшанба) – дам олиш куни, жамоат транспорти тасдиқланган якшанба жадвали бўйича ишлайди; 2024 йил 1 январь (душанба) дам олиш куни, жамоат транспорти тасдиқланган якшанба жадвали бўйича ишлайди; 2024 йил 2 январь (сешанба) – дам олиш куни, жамоат транспорти тасдиқланган якшанба жадвалига мувофиқ ишлайди; 2024 йил 6 январь (шанба) иш куни, жамоат транспорти тасдиқланган иш куни жадвалига мувофиқ ишлайди.

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Бўлажак тадбир доирасида Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қиладилар ҳамда МДҲ маконида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқадилар.

FIDE декабрь ойи учун 10 нафар етакчи шахматчилар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда ўзбекистонликлар ҳам бор

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) декабрь ойи учун 10 нафар етакчи шахматчилар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатни 2023 йилда бўлиб ўтган мусобақаларидаги муносиб иштироки сабаб америкалик Фабиано Каруана 118,61 балл билан бошлаб берган бўлса, ундан кейинги ўринларда Доммаражу Гукеш (87,36), Аниш Гири (84,31) ва Уэсли Со (83,40) қайд этилган.

Хотин-қизлар қўмитаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди

Президентимизнинг жорий йилнинг 21 декабрдаги “Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.  Фармонга кўра, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди.

Бугун Самарқанд шаҳрида шахмат бўйича VI жаҳон чемпионати бошланади

25 — 30 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича VI жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Маълумот ўрнида айтиш керакки, I жаҳон чемпионати 2017 йил 25 — 31 декабрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида, II жаҳон чемпионати 2018 йил 25 — 31 декабрь Россиянинг Санкт-Питербург шаҳрида, III жаҳон чемпионати 2019 йил 25-31 декабрь Россиянинг Москва шаҳрида, IV жаҳон чемпионати 2021 йил 25 — 31 декабрь Польшанинг Варшава шаҳрида, V жаҳон чемпионати 2022 йил 25 — 31 декабрь Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилган.

Оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирилган “Оила судьялари” ташкил этилади

“Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-401, 21.12.2023 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, бошқарув ходимлари орасидаги хотин-қизларнинг улушини 2030 йилгача 30 фоизга етказиш талаби давлат корхоналарининг ижро органлари, шу жумладан директорлар кенгаши ва кузатув кенгашларининг таркибини шакллантиришда ҳам татбиқ этилади.

Сафранболу ЮНEСКО рўйхатидаги 29 йиллигини нишонламоқда

ЮНEСКО томонидан Жаҳон мероси рўйхатига киритилганининг 29 йиллигини нишонлаган Карабукнинг Сафранболу тумани ўтган йиллар давомида миллионлаб сайёҳни қабул қилди. “Энг яхши ҳимояланган 20 шаҳар” қаторидан жой олган Сафранболу, ЮНEСКО томонидан Жаҳон мероси рўйхатига киритилган кун, 1994 йил 17 декабрдан буён тарихий кўчаларида ташриф буюрувчиларни ўтмишга саёҳат қилишга чорлаб келмоқда.

2023 йилда ўзида электротехникада 163 миллион долларлик 39 та, кимё саноатида 70 миллион долларлик 17 та ва фармацевтикада 87 миллион долларлик 57 та корхона ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни ҳудудларда электротехника, кимё ва фармацевтика тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Саноатдаги таркибий ўзгаришлар ва шароитлар натижасида сўнгги беш йилда ушбу учта тармоқда ишлаб чиқариш 2,6 баробар ошган, уларнинг саноатдаги улуши 7 фоизга етган.

Ўзбекистонда бензин нархларига таъсир қилаётган энг катта омил аниқланди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари 2022—2023 йилларда жаҳон бозорида нефть нархи ўзгаришининг Ўзбекистонда бензин нархларига таъсирини таҳлил қилди. Таҳлил натижаларига кўра, Ўзбекистонда бензин нархига жаҳон бозорида нефть нархларининг ўзгариши сезиларли даражада таъсир кўрсатаётгани аниқланди.

Ўзбекистонда ОТМга киришда имтиёз берадиган яна бир кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин

22 декабрь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги таклифи билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ёш ватанпарвар» кўкрак нишонини таъсис этиш бўйича қарори муҳокамага қўйилди. Кўкрак нишони билан Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этиладиган мусобақа ғолиби бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синфида ўқийдиган ўғил болалар мукофотланади.

Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси, ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор кузатувга олинган “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Оҳангарон туманидаги “Чинор” ЙПХ масканида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, хорижда ишлаб чиқарилган ва тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 97 млн.

Абдумалик Халоков 2023 йилда «Ўзбекистоннинг энг яхши эркак спортчиси» деб топилди

Тошкентдаги “Renessans Hall” мажмуасида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилмоқда. Ушбу тадбир доирасида бир қанча номинациялар бўйича совринлар ўз эгаларига топширилмоқда.

Ўзбекистонда мудофаа ва хавфсизлик харажатлари оширилди

Ўзбекистонда мудофаа ва хавфсизлик харажатлари 3,2 триллион сўмга (260 миллион доллар) оширилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан маъқулланган “2023 йилги давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларда сўз боради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.