Мулоқот давомида 2023 йил декабрь ойида вилоят вакилларининг мазкур университетга ташрифи, эришилган дастлабки келишувларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Сон Же Мун Сирдарёда университет филиалини ташкил этиш таклифини билдирди.
Жорий йил 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати делегацияси Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши ва рақамли форумда иштирок этиш учун Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида икки мамлакат ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти онкологик касалликлар бўйича ўтказилган янги тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда қайд этилишича, 2050 йилга келиб, дунёда саратонга чалиниш кўрсаткичлари йилига 20 миллиондан 35 миллион ҳолатга кўпайиши мумкин.
Сирдарё, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди. Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи, 1990 й.т.
2024 йил 1 июлдан бошлаб, исталган коммунал хизматга ягона ҳисоб-рақам орқали тўлов тизими жорий этилади. Бу ҳақида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабар бермоқда.
2023-yilning noyabr oyida We Digital agentligi marketing va kreativ sohasida vazifalarni samarali bajarish uchun sun’iy idrokni (SI) audio-, videokontent va matnlarga integratsiya qiluvchi SI laboratoriyasini ishga tushirdi. Matnlarni tuzish, savollarga javob berish va tabiiy suhbatni imitatsiya qila oladigan ilg‘or sun’iy idrok texnologiyasi ChatGPT bazasida ishlab chiqilgan Uzbek Expert chat-boti ushbu laboratoriyaning loyihalaridan biri bo‘ldi.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида «Ҳанcом аcадемй» раҳбарияти билан «Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида ахборот коммуникация технологияларига ихтисослаштирилган “Смарт синфлар” ташкил этиш» ҳамкорлик лойиҳасини амалга ошириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Унда вазир Ҳилола Умарова, «Ҳанcом аcадемй» Бош директори Кван-Хон Ли, ижрочи директори Пак Кинхён ҳамда ташкилотнинг Ўзбекистондаги расмий вакили Ли Санг Ил ва вазирлик масъуллари иштирок этишди.
Президент томонидан имзоланган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қуйидаги қўшимчалар киритилди: Педагог ходимлар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади. Шунингдек, педагог ходимлар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида педагог ходимларнинг ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Маъмурий судларга шикоят қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Президент томонидан имзоланган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонунга кўра, қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди: қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар; қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар; педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар; психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар. Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Надирханова Наталья Суратовна Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни металлургия корхоналарини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Ўзбекистон металлургия комбинати ҳамда “Навоийуран” давлат корхонаси мамлакатимиз иқтисодиётида катта ўрин тутади.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида корхоналардан атмосферага заҳарли газлар чиқарилаётгани ҳақида видео тарқалди. Қайд этилишича, ҳолат Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Бектемир тумани инспекторлари томонидан ўрганилган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда шахсий томорқа хўжаликларининг ролини таҳлил қилди. Бугун Ўзбекистонда 5,5 миллиондан ортиқ оила ўз томорқа хўжалигига эга.
Ҳукумат қарори (55-сон, 30.01.2024 й.) билан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Президентнинг тегишли қарори билан 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилган.
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар формасидаги маст эркак видеоси тарқалди. Вилоят ИИБ матбуот котиби вазиятга ойдиндик киритди. Билдиришича, Қўшрабод тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимида хизмат қилган (ИИОга хизматга 2023 йил 20 ноябрда қабул қилинган) катта сержант З.С.
Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасини тартибга солиш, аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Дунёда фармацевтика саноати кенгайиб бормоқда, дори-дармонларнинг янгича турлари ва таркиблари пайдо бўлмоқда.
Президентнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида «Ўзэнергоинжиниринг» АЖ ва Хитойнинг электр энергетикасида режалаштириш ва инжиниринг институти (EPPEI) режалаштириш, инжиниринг ва маслаҳатлашувлар соҳасида биргаликда қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар. Корхона фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар кўзда тутилмоқда: Замонавий шароитларни, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларини интеграция қилишни инобатга олган ҳолда мамлакат электр энергетикасини ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли режаларни ишлаб чиқиш.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Статистика агентлиги томонидан 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағалликни даражаси таҳлил қилинди. Статистика агентлиги томонидан ўтказилган 16 мингта уй хўжаликлари кузатувларига кўра, мамлакатимизда камбағаллик даражаси 2023 йил якунида 11,0 фоизгача пасайди.
Жорий йилнинг 1 февралидан “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 1 мавсуми учун ташаббуслар қолдириш бошланади. Жорий йилдан бошлаб овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “Бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади.
Тошкентда ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартиришга қаратилган “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастурига оид президент фармони лойиҳасида келтирилган.
Кеча, ижтимоий тармоқда эркак томонидан фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Аниқланишича, Термиз шаҳрининг “Темирйўлчи” маҳалласида яшовчи 42 ёшли эркак 2024 йил 28 январь куни яшаш уйида 4 ёшли ўғлини ҳар куни дўконга олиб боришини ва турли хил ширинлик ва ўйинчоқлар олиб беришини сўраганлиги учун қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, енгил тан жароҳати етказган.
2024 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришларнинг шарҳи Norma.uz портали томонидан тақдим этилди. Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилмоқда Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари солиқ текширувларидан озод қилинади ҳамда бир қатор афзалликларга эга бўлишади.
Ўзбекистонда жиноят ишлари доирасида айрим процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун электрон санкция бериш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури айтилди.
Қозоғистон парламенти ялпи мажлисида 2000 йил 7 июлдаги фуқароларнинг ўзаро саёҳати шартлари тўғрисидаги икки мамлакат ҳукуматлараро Ўзбекистон-Қозоғистон битимига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Протоколни ратификация қилди. Бу ҳақда Kazpravda.kz хабар берди.
«Ўзгидромет» февраль ойида кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Маълум қилинишича, февраль ойи одатдагидан бироз илиқроқ бўлади.
Ал-Азҳар имом-хатиби, Мусулмонлар оқсоқоллари кенгаши раиси доктор Аҳмад Ат-Тоййиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Ўзбекистон бош муфтийси Нуриддин Холиқназаровни кенгаш қарори билан Мусулмон оқсоқоллари кенгаши аъзолигига қабул қилинганини эълон қилди. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси хабар берди.
Оҳангаронда Хитой билан ҳамкорликда аэродром қурилади Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, Шенчжен шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми доирасида бир қатор шартномалар имзоланди, янги лойиҳаларга асос солинди.
Шаҳрисабз туманидаги «Кўл» қишлоғида қор қалинлиги 90 сантиметргача етди. Бу ҳақда Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Президент администрацияси “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастурига оид президент фармони лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ҳужжат лойиҳаси билан 2024 йил 1 мартдан бошлаб ҳудудларда чанг бўрони содир бўлаётганда ва ҳаво таркибида майда дисперс заррачалари белгиланган нормадан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини, айниқса, юрак, қон-томир ва нафас йўллари касалликларига чалинган фуқароларни зарур профилактик чоралар тўғрисида доимий хабардор қилиш амалиёти йўлга қўйиш таклиф этилмоқда.
Капитал бозорини янада ривожлантириш, унинг инфратузилмасини такомиллаштириш, инвесторларни капитал бозорига жалб этишни рағбатлантириш, чет эл инвесторлари учун маҳаллий фонд бозорида қатнашиш тартибини соддалаштириш мақсадида Республикамизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-291-сон қарори вазифаларини бажариш мақсадида Капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилди ва тасдиқланди (рўйхат рақами 3493-сон, 2024 йил 29 январь).
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.