Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ҳамда англиялик Жек Каттерал ушбу жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди.Sportysalaries нашри берган хабарга кўра, Ғиёсов бу жанг учун ўзининг 150 минг доллар миқдоридаги кафолатланган гонорарини олади.
Қурбон ҳайити байрами арафасида аҳоли ўртасида талаб юқори бўладиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан йирик савдо тармоқлари ва савдо комплексларига тегишли кўрсатмалар юборилди. Қўмита маълумотига кўра, байрам кунлари олдидан талаб кескин ошиши мумкин бўлган маҳсулотлар нархларининг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Grand Chess Tour 2026 сериясининг иккинчи босқичи ҳисобланган Super Chess Classic Romania мусобақасини муваффақиятли якунлаб, учинчи ўринни эгаллади. Мураккаб старт ва сўнгги саккиз ой ичидаги илк классик мағлубиятдан кейин у курашга қайтиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ҳамда UNESCO ҳамкорлигида медиа ва ахборот саводхонлиги соҳасидаги долзарб масалаларга бағишланган тренинг ташкил этилди. Тадбирда халқаро эксперт Maarit Jaakkola иштирок этди.
Президент Шавкат Мирзиёев илмий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга бўлган сунъий интеллект, қайта тикланувчи энергетика, озиқ-овқат хавфсизлиги, тиббиёт, сув ресурслари, янги материаллар ва сейсмология каби йўналишларда илмий салоҳиятни кучайтириш бўйича янги механизмларни жорий этиш таклиф қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 2026 йил 27 май, чоршанба куни адо этиладиган Қурбон ҳайити намози вақтлари маълум қилинди. Маълум қилинишича, мамлакат бўйлаб жоме масжидларда ҳайит намози ҳудудларнинг географик жойлашуви ва қуёш чиқиш вақтидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев миллий авиакомпанияни кўп йиллар бошқарган Валерий Тянни 80 ёшга тўлиши муносабати билан «Шухрат» медали билан мукофотлади. Бу ҳақдаги фармон давлат раҳбари томонидан имзоланди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълим муассасаларида базавий ҳамда табақалаштирилган контракт тўловларини амалга ошириш муддатини 10 июнга қадар узайтирди. Мазкур қарор абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасаларидан келиб тушган мурожаатлар инобатга олинган ҳолда қабул қилинди.
Газ ва электр энергияси ҳисобини ой охиригача тўлдиринг, 2 ойгача ошмаган тариф амал қилади. 1 июндан тарифлар яна ошади:▪️ газ — 1000/1800 сўмдан 1100/2000 сўмгача;▪️ электр — 600/800 сўмдан 650/900 сўмгача.
Қурбон ҳайити муносабати билан 27 май, чоршанба куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти соат 04:00 дан ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.
Маъмурий суд ишларига «ишончнинг ҳуқуқий ҳимояси» принципини жорий этиш давлат органлари билан низоларни кўриб чиқиш амалиётида жиддий ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда 18 май куни Сенат мажлисида Шуҳрат Полвонов маълум қилди.
Енгил вазн тоифасида мағлубиятсиз келаётган чемпион Илия Топурия навбатдаги унвон ҳимояси учун 70 кг вазн рейтингида иккинчи рақамли жангчи бўлиб турган Арман Царукянга қарши жанг қилишдан манфаатдор. ESPN мухбири Карлос Легаспининг хабар беришича, бу жанг Оқ уйда бўлиб ўтадиган UFC турниридаги Жастин Гэтжи билан тўқнашувдан сўнг амалга ошиши мумкин.
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегорнинг менежери Оди Аттар, нима учун ирландиялик спортчи Майкл Чендлерга қарши жанг қилмагани ва Оқ уйда бўлиб ўтадиган «UFC Freedom 250» турнирини ўтказиб юборишига изоҳ берди. «Конор ҳамиша ўз мероси ва фаолияти учун мантиққа эга бўлган жангларни танлайди.
Супер оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик Рико Верховенга қарши жанги учун 100 миллион доллар гонорар олгани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. «Менинг гонорарларимни ҳисоблашлари ҳайрон қолдиради.
Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги гуманитар ёрдам партиясини юборди. Қарийб 200 тоннадан иборат юк Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қурбон ҳайити арафасида, шунингдек, сел оқимлари ва сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида етказилди.
26 майдан 1 июнга қадар Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудидаги тоғолди ва тоғли туманларда сел-паводиса ҳодисалари юз бериш эҳтимоли мавжуд. Бу ҳақда кутилмоқдаган ёмғирлар муносабати билан Ўзгидромет огоҳлантирди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Кветта шаҳрида содир этилган теракт оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жабрлангани муносабати билан Покистон президенти Асиф Али Зардорий ва бош вазир Шаҳбоз Шарифга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби маълум қилди.
Ўзбекистон Қурбон ҳайити муносабати билан ва Афғонистоннинг сел-сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолисига кўмак кўрсатиш мақсадида 200 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдамини Балх вилоятига етказиб берди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар қилмоқда.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг жангига муносабат билдирди.“Шаҳрамнинг жангини кўрдим, яхши жанг бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистоннинг Кветта шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Покистон раҳбариятига таъзия йўллади. Давлат раҳбари Осиф Али Зардорий ва Шаҳбоз Шариф номига юборган ҳамдардлик мактубида фожиа оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди.
Yangi sedan kundalik foydalanishda shinamlik, qulaylik va ishonchni qadrlaydiganlar uchun yaratilgan. Model zamonaviy haydovchilar kutganidek ergonomik salon, yuqori darajadagi jihozlanish va muvozanatlashtirilgan xususiyatlarni taqdim etadi. K3 nomi o‘zbek tilidagi “kuch” so‘ziga hamohang bo‘lib, avtomobilning o‘ziga xosligini ko‘rsatadi: ishonchli, texnologikjihozlanishga ega va puxta o‘ylangan.
Ўзбекистонда Президент мактабларига 2026–2027 ўқув йили учун қабул жараёни бошланди. Қабул ҳужжатлари 14 июнга қадар онлайн шаклда қабул қилинади.
Таиланд ҳукумати томонидан 19 май куни қабул қилинган визавий тартибга оид қарор ҳозирча расман эълон қилинмагани сабабли мазкур масала юзасидан турли талқинлар ва тушунмовчиликлар кузатилмоқда. Маълум қилинишича, Таиланд туризм ва спорт вазири томонидан берилган ахборотга кўра, 93 та давлат учун жорий этилган 60 кунлик визасиз режим бекор қилиниб, визасиз бўлиш муддати 2024 йилгача амал қилган тартибга қайтарилган.
Наманган вилоятида анъанавий 65-халқаро гуллар фестивали доирасида муҳим натижа қайд этилиб, ҳудуд Гиннесс рекордлар китобига киритилди. Ўзбекистон Туризм қўмитаси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган фестиваль 50 кун давомида ўтказилмоқда.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази баҳолашларига кўра, 2026 йил апрель ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 6,5 фоизга ўсди. Барча ҳудудларда ижобий динамика кузатилиб, банк операциялари, биржа савдолари ва янги товар белгилари фаоллиги иқтисодий фаоллашувнинг асосий драйверларига айланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи, Фабио Каннаваро 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 30 нафар футболчидан иборат якуний таркибни маълум қилди. Эълон қилинган рўйхатдан маҳаллий чемпионат ва хориж клубларида фаолият юритаётган етакчи футболчилар ўрин олган.
25 май куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади. Ташаббус атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш, экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳоли ўртасида экологик маданиятни оширишга қаратилган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига йўллаган табригида ёшлар мамлакатнинг энг катта ишончи ва таянчи эканини таъкидлади. Қайд этилишича, бугунги битирувчилар эртанги муҳандис, шифокор, олим, тадбиркор ва Учинчи Ренессанс бунёдкорларидир.
Россия Украинанинг ҳарбий инфратузилмасига қасос олувчи кенг кўламли зарба берди, жумладан, энг янги «Орешник» комплексидан фойдаланди. Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат ҳарбий объектларга қаратилганини — ва барча нишонлар муваффақиятли йўқ қилинганини таъкидлади. Аммо Киев режими, одатдагидек, эътиборни сабабдан ташқи омилларга қаратишга уринди.
Владимир Зеленский Германия канцлери Олаф Шольцнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали сўзлашгани ҳақидаги хабарни оғир қабул қилди. Киев режими раҳбари Берлинга қаттиқ танқид ёғдириб, бу қўнғироқ «Пандора қутиси»ни очиб, Ғарб тикишга уринган Россиянинг «изоляцияси»ни бузишини айтди. Немис журналисти Юлиан Репке тўғри таъкидлади: Зеленский ниҳоят Шольц ҳақида чиндан ўйлаган нарсасини айтди — ҳар ҳолда тез орада ўз постини тарк этадиган сиёсатчи.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.