Бўлажак ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган ҳамюртларимиз орасида нафақат ўзбек мухлислари, балки жаҳон ҳамжамияти эътиборида бўладиган спортчилар бор. Улардан бири бокс бўйича жаҳон ва Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов.
Гонконгда дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг яккалик баҳслари ўз якунига етди.Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 6 та медал жамғаришга муваффақ бўлди.
Халқаро гимнастика федерацияси спорт гимнастикаси бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган атлетлар жадвалини янгилади. Қувонарлиси, унга асосан делегациямиз ҳисобига яна бир лицензлия қўшилди.
Дзюдо бўйича Гонконгда Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки олтин медалини қўлга киритди.
Профилактика инспекторлари, ЙПХ ходимлари ва тизимнинг бошқа ходимларига қурилмадан фойдаланишни ўргатиш бошланди. ИИО тизими ходимларига енгиллик яратиш мақсадида учувчисиз учиш қурилмалари жорий қилинмоқда.
Бу ҳақда Хоразм вилояти прократураси хабар берди. Жорий йилнинг 17 апрель куни содир бўлган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024-йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди. Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда.
Тадбир арафасида, 20-апрел куни, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси ҳудудида Кидс рун оммавий югуриш мусобақалари, Шимолий юриш ва ногиронлиги бўлган иштирокчилар учун оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтиб, уларда 300 дан зиёд иштирокчи қатнашди. Марафон ташкилотчилари сифатида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ҳамда Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси иштирок этди.
Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" ўтказилди. Турнирда уч нафар чарм қўлқоп устамиз - Бобоусмон Батуров, Азизбек Абдуғофуров ва Улуғбек Собиров ҳам рингга чиқди.
«Ўзгидромет» Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 22-26 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Эртага – 23 апрелда куннинг иккинчи ярмида фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
ИИВ ЖХД ЙҲХББ 02 кодли авторақамлардан қачондан фойдаланиш мумкинлигини маълум қилди. Ушбу муддатни тахмин қилиш учун жорий код — 01 билан бошланадиган рақамларнинг мумкин бўлган максимал комбинациялар сонини ҳисобга олиш керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги ПҚ-91-сон Қарорига асосан, Миробод тумани истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида, «Юксак» ва «Қўқон» подстансияси оралиғидаги 110 кВли кабел тармоғини янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Шу мунсабати билан, Миробод туманидаги Авлиё ота кўчаси ҳамда ушбу кўчанинг Нукус ва КҲАЙ кўчалари билан кесишмалари 22 апрелдан бошлаб 10 кун муддатга ёпилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллионга етди. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш давлатимиз раҳбарининг қатъий топшириғи ва бугунги куннинг ўткир талабидир. Президент Халқ қабулхонаси айни шу топшириқ ижроси бўйича ўзига бириктирилган Жиззах вилояти туманларида иш олиб бориб, қисқа муддатда мурожаатчилар бандлиги таъминланмоқда.
Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги биринчи фахрий консули этиб Кянан Жалилов тайинланди. Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг биринчи фахрий консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Айни кунларда Таиландда футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги вакилларимиз гуруҳ учрашувларини 100 фоизлик натижа билан якунлаб, плей-офф босқичига йўл олди.
21 апрель куни Тошкент вилояти Бўстонлиқтуманида Treilblezer йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ҳолат соат 17:00 ларда Бўстонлиқ тумани Сижжакқишлоғи яқинида юз берган.
22 апрель ҳолатига мамлакат аҳолиси 37 млн 390 кишини ташкил қилмоқда. Статистика қўмитаси сайтидаги маълумотга кўра, 22 апрель ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 37 млн 390 кишини ташкил қилмоқда.
Озарбайжоннинг қадимий шаҳарларидан бири — Ганжада Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги биринчи фахрий консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар қилмоқда.
Жорий йилнинг 19 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида мактаб ўқувчисининг ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар бермоқда.
Автомобиль юқори тезликда келаётган бўлган. Бола шифохонада вафот этган.
Автомобиль юқори тезликда келаётган бўлган. Бола шифохонада вафот этган.
Бугун Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни VI BYD Тошкент халқаро марафонида қабул қилди. Марафонда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адкҳам Икрамов, Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби О.Касимов, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси В.Махмудов, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари А.Абдувалиев, BYD LLC нинг Марказий Осиё бош директори ўринбосари Иван Cао иштирок этди.
Японияда байдарка ва каноэ, Жанубий Кореяда академик эшкак эшиш бўйича Осиё лицензион турнирлари ниҳояисга етди. Якунда байдарка ва каноэчиларимиз Париж-2024 Олимпия ўйинларига 3 та, академик эшкак эшувчиларимиз эса 2 та йўлланмага сазовор бўлишди.
Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (14-1, 10 КО) АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган катта бокс оқшомида рингга кўтарилди. Франциялик Пьер Юбер Дибомбе (22-1-1, 12 КО)га қарши кечган жанг еттинчи раундда тўхтатилди. Ҳар икки боксчининг қоши тўқнашув натижасида ёрилиб кетгани боис, ғолиб номи ортда қолган етти раунд натижаларига кўра аниқланди.
Вазн тоифасидан қатъи назар P4P рейтинги пешқадами, мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд ҳамюртимиз Исроил Мадримовга тегишли WBA камарини кўзламоқда. Учта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлиб улгурган Теренснинг иштаҳаси очилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2024 йилги Гепатит бўйича глобал ҳисоботига кўра, ушбу касаллик қурбонлари сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Гепатит юқумли касалликлар орасида ўлим ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради ва йилига 1,3 миллион инсон шу хасталикдан кўз юмади, бу кўрсаткич сил касаллигидан ўлим ҳолатлари билан бир хил.
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Япония мезбонлик қилган Осиё лицензион турнирининг сўнгги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда. Байдаркада 1000 метр масофага кечган пойгада Шахриёр Маҳкамов олтин медални қўлга киритди.
Тонгни ажойиб янгилик билан қарши оламиз. Токио шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича қитъавий лицензион турнирнинг сўнгги куни бошланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.