Туркиянинг жонли метрополиси бўлган Истанбул, ўзининг тарихий диққатга сазовор жойлари, ижтимоий ҳаёти, музейлари, санъат ва маданиятга оид тадбирлари ҳамда ўзига хос гастрономик туризми билан ташриф буюрувчиларга саёҳат завқини тақдим этади. Истанбулнинг бой табиий мерослари унга ташриф буюрувчи сайёҳларнинг ҳам севимли манзилига айланди.
Президент Cengiz Holding компаниясининг 5,2 млрд долларлик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришни топшириб, Жиззахда 520 МВт ли ИЭС қурилишини бошлаб берди. Туркиялик инвестор Тахтақорача довони орқали туннель қуриш, конларни ўзлаштириш ва энергетика объектларини бошқаришни режалаштирмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг Владимир Путин телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш муҳокама қилинди. Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, гуманитар алмашинувни давом эттиришга эътибор қаратилди.
Тунги хизматга жалб этилган ИИО ходимлари йўналиш ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтда яшил рангли пакет ичида чақалоқни топиб олишган. Жорий йилнинг 8 август куни соат 01:30 атрофида Бухоро вилояти Қоракўл тумани марказида тунги хизматга жалб этилган вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони туманлараро бўлинмаси сафдор ходими Шаҳзод Саидов ҳамда туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори ўзларига бириктириб берилган йўналиш ҳудудида хизмат олиб бораётганларида туман Марказий касалхонасининг Гемодиализ бўлими рўпарасидаги Травм пункт биносининг орқа томонидан ўтаётганларида чақалоқ йиғисини эшитиб, шу атрофни синчковлик билан кўздан кечирганларида, девор ёнида яшил рангли пакет ичида ўғил бола жинсига мансуб, тахминан 3-5 кунлик соғлом ҳолатдаги чақалоқ борлиги аниқланган.
Ўзбекистон Дори воситалари хавфсизлиги маркази Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўтал ва шамоллашга қарши сиропдан фойдаланиш хавфлилиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. ЖССТ томонидан Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган "Cold Out" йўтал ва шамоллашга қарши заҳарли сироп хавфидан огоҳлантириш ҳақидаги хабарлари ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Ўзбекистонда вояга етмаган қизларга тегажонлик қилиш ва зўрлашга уриниш билан боғлиқ жиноий ишлар кўпайишда давом этмоқда. Охирги ҳолат Тошкентда содир бўлган – мусиқа ўқитувчиси 12 ёшли қизга тегажонлик қилиш ва уни зўрлашга уринганликда айбланмоқда.
Натижада мактаб директори ўз аризасига кўра ишдан бўшаган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар таътил вақтида ҳам мажбурий меҳнатга жалб қилиниб, мактабдаги таъмирлаш жараёнида ишлаётганлиги акс этган суратлар тарқалган эди.
Жорий йилнинг 6 ойида 80 минг нафарга яқин фуқаро вафот этди. Мамлакатда инсон ўлими билан боғлиқ статистика эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёев фармони билан бош прокурорга икки ўринбосар, Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларига янги прокурорлар тайинланди.Ўзбекистон бош прокурорига янги ўринбосарлар, шунингдек, Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларига.
Тошкент шаҳри прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинланди.Бош прокурор буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Икром Шерматович Наримов транспорт прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати.
Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) россиялик спортчиларнинг ЖЧ-2023 мусобақаларида иштирок этишига рухсат бермади.Ижро қўмитаси иштирокчиларининг аризаларини баҳолаган ҳолда ушбу қарорга келинди.
Қироллик собиқ президентнинг қизининг 20 млн фунт стерлинглик 2 та квартираси ва битта уйини мусодара қилди. Буюк Британияда фирибгарлик билан курашиш бўйича бюро Serious Fraud Office, SFO Гулнора Каримовага тегишли мулкни мусодара қилди.
Президент фармони билан Анвар Каримов қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Гумондор эркак процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Ёши катта эркак вояга етмаган қизни қаршилигига қарамасдан ўпиб, уятсиз-бузуқ ҳаракат содир этганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
2023-йилнинг 1-январ ҳолатига кўра, Қорақалпоғистон Республикасида 3 та театр фаолият юритмоқда. 2022-йил мобайнида ушбу театрларда 1 350 та спектакл намойиш этилиб, уларга жами 205,5 минг томошабин ташриф буюрган.
Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳамда Покистон Республикаси Панжоб вилояти Бош вазири Саид Моҳсин Раза Нақви ва «Ejaz Group» компанияси раҳбари Гоҳар Ижаз бошчилигидаги делгация ўртасида учрашув бўлиб ўтди деб хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Унда бугунги кунда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг стратегик хусусиятлари ва аграр соҳадаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини жадал суръатларда ривожланиб бораётгани, келгусида қишлоқ хўжалиги соҳаси равнақ топишидаги ҳамкорликнинг мавжуд имконият ва ресурсларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Беларус бўйлаб иккинчи МДҲ ўйинлари қизғин давом этмоқда. Мусобақанинг бугунги кунида Ўзбекистон делегацияси оғир атлетика, енгил атлетика, камондан отиш спорт турларида 1 та олтин, 2 тадан кумуш ҳамда бронза медалларига сазовор бўлди.
Генерал-майор Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Вазирнинг аввалги ўринбосари Азизбек Икрамов яқинда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланган эди.
Статистика агентлиги 6 ой ичида қайд этилган ажримлар ҳақида маълумот берди. 2023 йил январь-июнь ойларида қайд этилган никоҳдан ажралишлар сони 25,4 мингтани ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 12,6 мингтага ёки 2 баробарга кўпайганлиги кузатилди.
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) октагонга қайтишини маълум қилди.Макгрегор ижтимоий тармоққа машғулотлар ўтаётгани акс этган видеони жойлаб: “Яна ўз ишимни ёзиб олишни бошладим, бундан мақсад кейинги жангга тайёргарлик кўраётганимизни сизларга маълум қилиш.
Бу бўйича ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди. “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Сенат раиси сув билан боғлиқ кўп масалалар ҳамон долзарблигича қолаётганини қайд этди. Сенатнинг қирқ учинчи ялпи мажлисида ушбу масала бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисидаги ахборотлари эшитилди.
Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзенергоинспекция" томонидан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва Бош прокуратура ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда, жорий йилнинг июль ойида 573 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Миробод тумани судида мазкур ҳолат юзасидан якуний суд мажлиси бўлиб ўтди. Жорий йил апрель ойида Тошкентда 26 ёшли эркак кўчада кетаётган 17 ёшли ўқувчи қизнинг орқасидан келиб, унга тегажоғлик қилгани ҳақида хабар берилганди.
Қизлар ўртасидаги жанжалга ижтимоий тармоқда юзага келган тортишув сабаб бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир қиз бошқа қизни урганлиги ҳолати акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Август ойида Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташриф буюриши кутилмоқдаАвгуст ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Озарбайжон «Тренд» агентлиги Озарбайжон халқаро муносабатларни таҳлил қилиш маркази бошқаруви раиси Фарид Шафиевга таяниб хабар берди.
Ўзбекистон президенти тавсиясига биноан иқтисодиёт ва молия вазирининг яна бир ўринбосари — Эркин Рустамов Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.Эркин Эркамович Рустамов Тошкент вилояти Зангиота туманига ҳоким этиб тайинланди, деб хабар қилди 7 август куни вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Истеъмолчилар томонидан электр ва газ таъминотига етказилган зарар миқдорлари маълум қилинди. Таҳлилларга кўра, январь-июнь ойларида республикада 438,7 минг тонна суюлтирилган газ, 649,6 минг тонна автобензин, 536,7 минг тонна дизель ёқилғиси, 78,4 минг тонна мазут, 197,8 минг тонна полиэтилен ва 38,1 минг тонна полипропилен ишлаб чиқарилган.
Навоий вилояти ҳокимига ўринборсар этиб тайинланганидан сўнг ишдан кетган Санъатилла Ҳикматов ўрнини Жамшид Худоев эгаллаб, Жондор тумани ҳокими бўлди. У тумандаги «Чинор» фермер хўжалигини бошқариб келаётганди.
Ўзбекистон президенти Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Аввалроқ сенаторлар икки давлат ўртасидаги ушбу ҳамкорлик минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.