2024 йилнинг май ойидан бошлаб электр энергияси ва табиий газга тарифлар ўзгариши муносабати билан кам таъминланган оилаларга ва айрим тоифадаги истеъмолчиларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда цемент саноатининг ривожланиш динамикаси ўрганилди. 2017-йилда мамлакатимизнинг 5 та ҳудудида жойлашган 12 та корхонада 8,9 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилганди.
Терговчи қўзғатилган жиноят иши бўйича айбдорга қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига $5 минг пора талаб қилган вақтда ушланди. ДХХ хабарига кўра, Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро наслли чорвани ривожлантириш мақсадида Қарши туманида истиқомат қилувчи қариндоши раҳбарлик қилаётган МЧЖ номига 2021 йилнинг март ойида акциядорлик тижорат банкидан 450 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олади.
Кам таъминланган оилаларга бир марталик ёрдам пули ҳамда ижтимоий меъёрдан ортиқ фойдаланилган газ-свет бўйича харажатларининг бир қисми қоплаб берилади. 2024 йилнинг май ойидан бошлаб электр энергияси ва табиий газга тарифлар ўзгариши муносабати билан кам таъминланган оилаларга ва айрим тоифадаги истеъмолчиларга қуйидаги ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади.
Айни пайтда бўлиб ўтаётган йиғилишда давлат раҳбари тармоқда фаолият юритаётган корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
2025 йилнинг 1 апрелидан эътиборан босқичма-босқич ўзгарадиган нархлар ҳам белгилаб берилди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2025 йил апрелдан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I гуруҳига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1 000 сўм этиб белгиланяпти.
19-21 апрель кунлари Жанубий Кореянинг Чхунджу шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Осиё қитъаси учун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи турнир бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боради.
16 апрель куни Россия ҳудудида қонуний вакиллари (ота-оналари) бўлмаган ва ёрдамга муҳтож болалар Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Элдиёр Тошматов БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) ижрочи котиби Татяна Молчан билан учрашди. Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котибига республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида автобус ариққа тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мактабда ўқитувчи хато қилган ўқувчиларини жазолашда шафқатсизлик қилиб, уларнинг қўлига игна ва “саморез” санчиб келгани маълум бўлди. Воқеа тумандаги 277-мактабда содир бўлгани айтилмоқда.
Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги йил бошидан буён аҳоли сонининг ўсишига оид маълумотларни эълон қилди. Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2024 йил 16 апрель кунги ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 36 миллион 990 минг 58 нафарни ташкил қилади.
“Тесла” бутун дунё бўйлаб ходимларининг 10% дан ортиғини ишдан бўшатади, дея хабар берди “Элеcтрек” компаниянинг мактубига таяниб. “Ушбу саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида биз ташкилотни ҳар томонлама кўриб чиқдик ва бутун дунё бўйлаб ходимлар сонини 10%дан кўпроқ қисқартириш бўйича қийин қарор қабул қилдик.
Ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорлик ва икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга бориши кутилмоқда.
Жорий йилнинг 15 апрель куни Тошкентда «Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, БАА, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Саудия Арабистони, Ўмон ва Озарбайжон (фахрий меҳмон) делегациялари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу халқаро анжуман “2030 йил: Ўзбекистон ва Тожикистонда олий таълим ва илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусига бағишланди. Унда икки томондан 100 га яқин олий таълим муассасалари раҳбарлари, вазирлик ҳамда идоралар масъуллари иштирок этди.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони махсус паспорт эгаларини қисқа муддатли виза талабларидан озод этиш тўғрисидаги битим имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири хабар қилди.
“Ҳумо Арена”да 14 апрель, якшанба куни “IBA Чемпионлар оқшоми” бўлиб ўтди.Ушбу жанг оқшомида Баҳодир Жалолов ҳам иштирок этиши керак эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти бўйича вазирларнинг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди. Учрашув аввалида вазир давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тарқалган видеога изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда Россиядаги меҳнат мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув юз бергани, унда Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви доирасидаги тадбирларда иштирок этаётган Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Баҳрайн ташқи ишлар вазири давлатимиз раҳбарига Подшоҳ Ҳамад бин Исо Ал-Халифанинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Жиззах вилоятида давом эттирмоқда. Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан вилоят аҳолиси муаммоларини ҳал қилиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқалардан фойдаланишни самарали ташкил этиш каби йўналишларда қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Фарғона вилоятида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, хусусан, жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш мақсадида 20 дона Isuzu HC 45 русумли автобус харид қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Йил бошидан бери «Ўзэнергоинспекция» томонидан электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш билан боғлиқ 247 та маъмурий иш расмийлаштирилган. Маълумот ўрнида, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш (куннинг ёруғ вақтида чироқларни ёқиб қўйиш) ҳолатлари учун жавобгарлик мавжуд.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Бухорода экинларни суғоришни янада мақбуллаштириш мақсадида “АкваКроп” моделини жорий этиш бўйича ўқув семинари ташкил этилди. Семинар Кордоба университети (Испания), Левен католик университети (Белгия) ва Барқарор қишлоқ хўжалиги институти (Испания) халқаро экспертлари томонидан олиб борилди.
«Ўзгидромет» 16−17 апрель кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Унга кўра, Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари; Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари; Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари; Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари; Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Шоҳимардон ҳудуди; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.
Бугун Ўзбекистон ва Ҳиндистон Мудофаа вазирликлари бўлинмалари ўртасида «Термиз» ҳарбий полигонида «Дўстлик» қўшма ҳарбий ўқув машғулотларининг бешинчи давраси бошланмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА. Бу икки давлат ўртасидаги бешинчи ҳарбий машғулот бўлмоқда.
Сайхунобод туманидаги Пахтакон маҳалласида яшовчи боғбон Турсунбой ота Ариповга президент совғаси топширилган. Турсунбой ота нафақат туманда, балки вилоятда ҳам кўпчилик миришкор боғбон сифатида билади.
Ижтимоий тармоқларда Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида 13 апрель куни кучли сел келгани ҳақида видео хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан хабар берган ФВВга кўра, 13 апрель куни қисқа муддатда ёғиб ўтган кўп миқдордаги кучли ёғингарчилик оқибатида Паркент тумани Сўқоқ қишлоғининг Чашма маҳалласида сел оқимлари юзага келган.
Икки мансабдор ҳам коррупцияга оид жиноятда айбланиб, қўлга олинди. Андижон ва Фарғона вилоятида транспорт бошқармаси бошлиғи ва ҳокимлик ходими ДХХ томонидан ушланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.