Монументал ёдгорликларни ўрнатиш тартиби ўзгартирилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон ҳудудида шахсларнинг ҳаёт вақтида хотирасини абадийлаштиришга ва уларнинг шарафига монументал ёдгорликлар ўрнатишга йўл қўйилмайдиган бўлди. Шунингдек, ҳужжат билан давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш бўйича ҳукумат эксперт комиссияси тузилмоқда.

Тошкентда Cobalt автомашинаси пиёдани уриб юборди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани «Cobalt» ҳайдовчиси уриб юборгани акс этган видео тарқалди.  Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳолат жорий йилнинг 3 июнь куни соат 13:55 атрофида содир бўлган.  1980 йилда туғилган ҳайдовчи  Н.К.

Зоминда ултрамарафони бўлиб ўтди

2024 йил 1-2 июнь кунлари “ZAAMIN ULTRA 2024” халқаро ултрамарафони бўлиб ўтди. У Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкиллаштирилган “Samarkand Marathon” хайрия югуриш мусобақалари туркумига дебоча ясаб берди.

Тошкентнинг 5 та тумани аҳолиси вақтинча табиий газсиз қолдрилади

Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Янгиҳаёт туманлари табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари туфайли Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг бир қатор ҳудудларида 4 июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

"Онаси вилоятлик, қашқадарёлик. Мен ҳам вилоятданман" — вилоятликларни сўккан қизнинг отаси (видео)

Вилоятликларни пойтахтдан кетишини айтиб, ҳақорат қилган қизнинг отаси асли вилоятлик экани, онаси ҳам қашқадарёлик эканини айтди. Куни кеча Тошкентда бир қиз вилоятдан келганларни ҳақоратлаб ижтимоий тармоққа видео жойлагани сабаб 15 суткага қамалгани ҳақида хабар бергандик.

Фарғонада автомобил ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Фарғона вилоят ҳокими Хитойнинг China Triumph International Engineering ҳамда China Xiaou Group компаниялари раҳбарларидан иборат делегацияни қабул қилди. Бу ҳақида ҳокимлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кейинги йил Хивада Халқаро гастрономик фестиваллар ўтказилади

Президент ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистонда ўтказиладиган фестиваллар календарь-режасини такомиллаштириш, чет эллик машҳур ижрочилар концертини ўтказишга талабларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди. Тошкент шаҳрида, кейинги йилда Хивада Халқаро гастрономик фестиваллар ўтказиш, 300 турдан зиёд миллий таомларни тарғиб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Фатво маркази криптовалюта савдоси жоиз эмаслиги ҳақидаги фатвосини рад эди ва узр сўради

Маълум қилинишича, тўлиқ ўрганилмаган бу маълумот маълумот техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган. Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази биткоин, ноткоин каби криптовалюталарни айрибошлаш ва савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмаслиги ҳақида фатво чиқарган эди.

FIDE рейтинги янгиланди. Ўзбек шахматчилари нечaнчи ўринда?

Жаҳон шахмат федерацияси май ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 4 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

Ҳарбий таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида тенгсиз бўлишди!

1-3 июнь кунлари Жанубий Кореянинг Мунгёнг шаҳрида таэквондо WТ бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. 20 дан ортиқ мамлакатдан 300 нафар спортчи қатнашган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси юқори натижани қайд этди.

ММА. Конор бу жангини энг буюк камбэк деб атайди

UFC президенти Дана Уайт машҳур ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегорнинг Майкл Чандлер билан жангидан бир неча ҳафта олдин клубларда зиёфат қилаётгани ҳақидаги хабарига изоҳ берди. "Жон Жонс ҳам ўз даврида бошқа кўплаб жангчилар каби шунга ўхшаш ишларни қилган.

Дзюдо. Олимпиада тайёргарликни кучайтиришга жиддий эътибор берилади

Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси - Париж-2024 Олимпиадаси стартига тобора оз фурсат қолмоқда. Бугун Ўзбекистон дзюдо федерациясида айни шу мавзуда йиғилиш бўлиб ўтди.

Бекзод Абдураҳмонов яна бир чиғириқдан ўтишига тўғри келади

6-9 июнь кунлари Венгрияда спорт курашлари бўйича рейтинг сериясига кирувчи турнир бўлиб ўтади. Жаҳоннинг сара полвонлари қатнашадиган мазкур мусобақада ҳамюртларимиз эркин ва аёллар кураши дастурларида ўз омадларини синаб кўришади.

Махачев сиёсий пост ёзди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев ўзининг ижтимоий тармоқларида янги пост жойлаштирди ва унда ҳозир жанглар кетаётган Ғазо сектори аҳолисини қўллаб-қувватлашини билдирди. "Мен Ғазо халқига чин юракдан хабар юбормоқчиман.

Ўзбекистон бокс термаси Олимпиадага йўлланма олишда Осиёда тенгсиз жамоа бўлди

Ўзбекистон бокс терма жамоаси лицензия жамғаришда Осиёда тенгсиз бўлди. 26 июлдан 11 августгача Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпияда ўйинлари бўлиб ўтади.

Тошкент – Чўлпон-ота (Иссиқ-кўл) йўналишида мавсумий автобус қатнови бошланади

10 июнь санасидан бошлаб автобус қатновлари бошланади. Жорий йилнинг 10 июнь санасидан бошлаб, Uzautotrans Service МЧЖ томонидан Тошкент – Чўлпон-ота (Иссиқ-кўл) йўналишида мавсумий автобус қатнови бошланади.

Биткоин, Ноткоин каби криптовалюталарни айрибошлаш ва савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмас — Фатво маркази

Криптовалюталарнинг ҳукми ҳалол бўлмагунча мўмин-мусулмонлар бу пуллар билан савдо қилмай туришлари таъкидланди. Сўнгги пайтларда Биткоин, Ноткоин каби криптовалюталар билан савдо-сотиқ қилиш кундан кунга оммалашиб бормоқда.

Шаҳрисабз шаҳри ва Шаҳрисабз туманида Туризм кластери ташкил қилинади

Шаҳрисабз шаҳри – Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилдаги туризм пойтахти деб эълон қилинган. Шу боис ҳукумат олдига Шаҳрисабзда туризмни ривожлантириш бўйича қатор вазифалар қўйилди.

Тошкентда вилоятликларни пойтахтдан кетишини айтиб, ҳақорат қилган қиз қамалди — видео

1 июнь куни юзага келган тирбандликда вилоятликлар айбланиб, қўпол сўзлар билан ҳақорат қилинди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир қиз 1 июнь байрам муносабати билан юзага келган тирбандликларда вилоятликларни айблаб, Instagram'га видео жойлаган эди.

Тошкентда руҳий касал эркак қўшни аёлни уйига кириб, уни дўппослади — видео

Жанжал икки тарафнинг фарзандлари ўртасидаги тортишув сабаб келиб чиққан. ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Хабиб ва Трамп нимани гаплашишган?

Американинг Ньюарк шаҳрида ўтказилган UFC 302 турнирининг марказий жангидан сўнг россиялик собиқ UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедов АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан учрашиб, унга Фаластиндаги урушни тўхтата олишида ишонч билдирди. “Ишончим комилки, сиз Фаластиндаги барча урушларни тухтата оласиз”, деди Хабиб Трампга.

Енгил атлетика. Ўзбекистон чемпионати якунланди

1-2-июнь кунлари Тошкентда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда юртимизнинг турли ҳудудлари, шунингдек, Тожикистон, Украина, Қозоғистондан ташриф буюрган 350 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.

Тарихда биринчи марта аёл киши Мексика президенти бўлмоқда

Мексикада якшанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида Мехико шаҳрининг собиқ мэри ва амалдаги президент тарафдори Клаудия Шейнбаум ғалаба қозонди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.

“Бухоро тажрибаси” – садоқат намунаси” эканлигини кўрсатайлик!

Бухоро вилоятининг халқ депутатлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, хотин—қизлар ва ёшлар вакиллари, тадбиркорлар ҳамда агрокластер эгаларининг вилоят аҳолисига МУРОЖААТИ Азиз бухороликлар! Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча вилоятимизга ташрифлари чоғида белгилаб берилган устувор вазифалар қадим Бухоронинг яқин истиқболдаги ривожланиш стратегияларини ўзида мужассам этади.

Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз

Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз. Эзгуликни шиор қилган жамият эртанинг ҳақиқий эгаларини тарбиялайди.

Энди интернетда фаолият юритаётган сохта “психолог”лар қонун билан тартибга солинади

“Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Психологик ёрдам кўрсатишни тартибга солишга қаратилган “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Андижонда Damas ва Nexia-3 иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Андижонда Damas ва Nexia-3 иштирокидаги ЙТҲда бир йўловчи жароҳат олди. Ҳодиса юзасидан Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод қилинади

Президент қарори билан мажбурий рақамли белгиланиш жараёнини тезлаштириш, жумладан, бир қатор солиқлар ва ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар миқдорини камайтириш чоралари кўрилди. Президент қарори билан 2027 йил 1 январгача рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлар учун маркировкани ўқиш қурилмаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ битта қурилма учун БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари камайтириш ҳуқуқи берилади.  Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш учун зарур бўлган ва импорт қилинадиган ускуналар (ТИФ ТН кодлари: 7616 999 009, 9029 900 009, 8544 499 500 ва 8528 529 000) 2024 йил 1 июндан 2027 йил 1 июнгача божхона божидан озод қилинади.

Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади

Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йилдаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда президент тегишли қарорида қайд этилган.

Тошкентда руҳий хаста эркак қўшни аёлни калтаклади

Ижтимоий тармоқларда эркак киши аёл кишига қўл кўтаргани акс этган видео тарқалди.  Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ҳолат жорий йилнинг 1 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда Яшнобод тумани, Оҳанграбо кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган.  1998 йилда туғилган, руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турувчи А.А.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.