3 январ куни соат 8:00 да Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 дисперсли заррачаларининг миқдори (0,001 дан 2,5 микрометргача) 67,5 мкг/м3 ни ташкил этди, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан 18,7 баробар (5 мкг/м3) кўп. Бу ҳақда «Ўзгидромет» автоматик ҳаво мониторинги станциялари маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Ўзбекистон президентининг 29 декабрдаги фармони билан Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори этиб тайинланди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.
1 январдан 10 январга қадар Тошкент вилоятининг Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига (Ғазалкентдан Юсуфхонагача) транспорт ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. 1 январдан 10 январга қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига автомобиллар ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.
Статистика агентлиги томонида ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2023 йил декабрь ойи учун): 1 порция ошнинг ўртача нархи:— Қорақалпоғистон Р. – 23 400 сўм — Андижон вилояти – 24 200 сўм — Бухоро вилояти – 28 200 сўм — Жиззах вилояти –25 000 сўм — Қашқадарё вилояти – 26 600 сўм — Навоий вилояти – 23 400 сўм — Наманган вилояти – 20 000 сўм — Самарқанд вилояти – 27 000 сўм — Сурхондарё вилояти – 25 400 сўм — Сирдарё вилояти – 25 200 сўм — Тошкент вилояти – 24 300 сўм — Фарғона вилояти – 21 500 сўм— Хоразм вилояти – 25 800 сўм— Тошкент шаҳри – 29 700 сўм
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев март ойида навбатдаги жангини ўтказиши мумкин.Ўзбекистонлик боксчи океан ортида машғулотларни давом эттириш мақсадида январда АҚШга жўнаб кетади.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь ноябрь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 507,7 минг дона кир ювиш машиналари ишлаб чиқарилган. Кир ювиш машиналарини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,7 % га ошган.
АҚШнинг машҳур «Форбес» журналида 2024 йилда албатта бориб кўриш керак бўлган дунёдаги ажойиб сайёҳлик йўналишларга бағишланган мақола босилди. Унда Ўзбекистон 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши йўналишлар рўйхатига киритилган. Хусусан, «Форбес» молиявий-иқтисодий журнали ўз ўқувчиларига Ўзбекистонни 2024 йилда ташриф буюриш учун энг яхши жойлардан бири сифатида қайд этиб, юртимизга саёҳат қилишга тавсия этмоқда.
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) октагонга қайтиши ва рақиби ким бўлишини маълум қилди.“Спорт тарихидаги энг буюк қайтиш Лас-Вегасдаги халқаро жанг ҳафтасида юз беради.
Америка жанговар промоутерлик UFC компанияси USADA антидопинг агентлиги (АҚШ антидопинг агентлиги) билан ҳамкорликни расман якунлади. 1 январдан янги антидопинг тизими кучга киради.
2023 йил 31 декабрь куни Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномалари ва 2015 йилдан кейин берилган «техпаспорт»ларни алмаштириш якунланди. Гувоҳномани янгилашга улгурмаган ҳайдовчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 13-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, яъни 340 минг сўм жаримага тортилади.
Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор.
Бугун кундузи республика бўйча ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Сурхондарё вилояти 1-сонли перинатал марказида янги йил бошланишининг илк дақиқаларида уч эгизак туғилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) 1 январь куни кейинги рақиби ким бўлишини маълум қилади.“2024 йилнинг илк санасида жанг санаси ва рақибим кимлигини маълум қиламан.
2024 йил Ўзбекистонда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. «Инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш бизнинг асосий вазифамиздир», — деди у ўзининг Янги йил табригида.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва АҚШнинг Вебстер университети ўртасида имзоланган келишувга биноан 2024 йилнинг 2 январидан 26 январига қадар Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига “Соғлиқни сақлаш бошқаруви магистри (МНА)” дастури бўйича ўзбекистонлик мутахассисларни давлат ҳисобидан (бепул) ўқишга қабул қилиш учун очиқ танлов ўтказилади. Бу ҳақда ССВ Хабар берди.
Жорий йилда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни экспертиза қилиш юзасидан 1671 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатлар асосида тақдим қилинган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда лаборатория текширувидан ўтказилди.
Ўзбекистон 2023 йилда ижтимоий ва дунёвий давлат мақомини олди, болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича илғор қонунни қабул қилди, светофорлар ўрнатиш ва жамоат транспортини ривожлантиришга киришиб, шаҳарларни инсонийлаштиришни бошлади. Йилнинг бошқа воқеалари — «Газета.uz» шарҳида.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 январь куни Қатар мамлакатида старт оладиган Осиё кубогига тайёргарлик кўришда давом этмоқда. 2 январь куни жамоамиз турнирга сўнгги тайёргарлик жараёнини ўтказиш учун Доҳага йўл олади.
Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагогларига малака тоифалари беришнинг янги тартиби белгиланди. Жорий йилнинг 29 декабрида Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 692-сон қарори тасдиқланди.
Самарқанд шаҳрида ўтган шахматнинг блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Эркаклар ўртасидаги мусобақада яна Магнус Карлсен 21 имкониятдан 16 очко жамғарган ҳолда чемпионликни қўлга киритди.
Олег Малгинов ўз табригида 2024 йилда ҳам мамлакатлар ўртасида жадал ва ишончли сиёсий мулоқот давом этишига, иқтисодий алоқалар, савдо ва сармоя фаол ривожланишига ишонч билдирди, дея ёзмоқда Zamon.uz. Малгинов, шунингдек, ўтган йилдаги самарали ҳамкорлик учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирди, дейилади хабарда.
Наманган вилояти ҳокими ташаббусига асосан, Янги йил байрамида аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида 31 декабрь куни шаҳар ичи йўналишидаги автобуслар бепул xизмат кўрсатади. Хусусан, Наманган шаҳар йўналишида 1-сонли «3-кичик туман – Тахтакўприк», 7-сонли «Оромгоҳ – Эшобод“, 10-сонли «Хамза – Гўзал», 12-сонли «Сув хўжалиги – Чорсу», 13-сонли «Чорсу – 1-кичик туман», 18-сонли «Ирвадон – Чорсу», 21-сонли «1-кичик туман – Жаҳон бозори», 23-сонли «Ахсикент – 36-мактаб», 29-сонли «Шербулоқ – Чорсу» йўналишида ҳаракатланувчи автобуслар хизматидан йўловчилар бепул фойдаланиши мумкин.
Келаётган 2024 йил кабиса йили бўлади. Кабиса йили — қуёш тақвими бӯйича қўшимча 29 февраль кунини ўз ичига олган йилдир.
Наманган вилояти Чортоқ туманига Илҳомжон Саттаров ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Анваржон Отаходжаев Наманган шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.
Самарқандда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида кеча можаро юз берди.Блиц баҳсларининг 11-турида россиялик икки спортчи — Даниил Дубов ва Ян Непомняшчий ўзаро тўқнаш келишди.
Самарқанд вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда, деб xaбар берди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати. Хусусан, “Дилшодтранссервис” МЧЖ томонидан Хитойнинг CРРC компаниясида ишлаб чиқарилган 10 та янги автобус олиб келинган.
Наманган вилояти ҳокимининг 2023 йил 29 декабрдаги қарорига кўра, Илҳомжон Саттаров Чортоқ туманига ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги билим ва инновациялар маркази директори ўринбосари — республика тижоратлаштириш ва маслаҳат хизматлари мажмуаси раҳбари вазифасида ишлаб келаётганди. Илҳомжон Саттаров — 1985 йилда Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Наманган муҳандислик педагогика институти, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Самарқандда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида кеча блиц баҳсларига старт берилди. Шахматнинг мазкур тезкор турида спортчилар 3 дақиқадан вақт ва ҳар бир юришга қўшимча 2 сониядан имконият берилган.
Бу гал Янги йил байрамида юртдошларимиз 30 декабрдан 2 январгача кетма-кет 4 кун дам олади. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.