У ўғриликни содир қилаётган вақтида унинг ҳаракатлари масжиддаги кузатув камераларига тушиб қолган. Истанбул аэропорти масжидида ухлаб ётган йўловчининг пулини ўғирлаган ўзбекистонлик фуқаро Истанбул полицияси ходимлари томонидан ушланди.
Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Вашингтонда «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини қўллаб-қувватлаш бўйича меморандум имзолади.15 август куни Вашингтонда Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори ўринбосари Изабель Коулман икки ташкилот ўртасидаги англашув меморандумини имзолади.
Янги тартиб 2025 йилдан кучга киради. Ҳозирда бу йиғим товар божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида.
Ҳукумат тадбиркорлар фаолиятини тартибга солиш тизимига қатор ўзгартиришлар киритди. "Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тизими соддалаштирилганлиги муносабати билан айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди Қарорга кўра: — янги импорт автомобиллар фақат юридик шахслар - ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан сотилиши бекор қилинади; — электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан (ойлик шартномавий миқдордан) ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш амалиёти тугатилади; — тадбиркорнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақда эълон бериш талаби бекор қилинади; — солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.
Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан 17-20 август кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган Угам оромгоҳида “Media camp 2023” лойиҳаси доирасида журналистлар учун семинар-тренинг режалаштирилган. 📡 Мазкур медиа оромгоҳда Бирлашмага аъзо нодавлат телерадиоканалларнинг 100 дан ортиқ ижодий ва техник ходимлари Франция, Туркиянинг малакали журналистлари ҳамда Юнисеф ташкилотининг мутахассислари билан тажриба алмашиш имкониятига эга бўладилар.
Косон тумандаги 20-сонли мактаб директори ўқитувчи ва ишчи ходимларини таъмирлаш ишларига жалб қилгани аниқланди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Косон туман 20-сонли мактаб директори ўқитувчиларга мажбурий мактабни ремонт қилдираётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бундан буён мурожаатчилар давлат хизматлари портали орқали ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш учун ариза топширишлари мумкин бўлади. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
ОТМ ётоқхонасига жойлашмоқчи бўлган талабалар ДХМ ва ЯИДХП орқали электрон ариза беришади. Ҳукумат қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди. Эндиликда тарихий маданий мерос объектлари жойлашган кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари қўйилмайди.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, тадбиркорлик субъектининг объектга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқини суд орқали бекор қилади. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, кузатув камералари орқали "Маъмурий амалиёт" комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига юборилган маълумотлардаги хатоликларнинг умумий сони беш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этган тақдирда, тадбиркорлик субъектининг объектга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқини суд орқали бекор қилади.
Қонунчилик палатаси депутатлари Бекзод Наримановни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайлади. Қарор Сенатга юборилди.
Green Card ғолиблари сохта ҳужжатларни тақдим этадиган бўлса, виза учун бир умрлик чеклов олишларига сабаб бўлади. Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Diversity Visa (Green Card) ғолиб бўлганларга мурожаат йўллади.
IndiGo, LOT Polish Airlines ва Malindo Airways авиакомпаниялари Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга оширади. Ҳиндистоннинг IndiGo, Польшанинг LOT Polish Airlines ва Малайзиянинг Malindo Airways авиакомпаниялари Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди.
Ўзбекистонга энг кўп электромобиль Хитойдан импорт қилинган. Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонга 5 403 дона электромобиль олиб кирилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,85 баравар кўп, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.
У бир гуруҳ ўртоқлари билан қоидани бузиб, кескин ҳаракатларни амалга оширган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ йигитлар йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалган эди.
Ўзбекистон президенти дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жазони кучайтириш бўйича парламент томонидан қабул қилинган қонунни рад этди. Ҳужжат жарималар миқдори кам бўлгани туфайли рад этилган бўлиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга дарахтларни ноқонуний кесилиши учун янги жазо чораларини киритиш тўғрисидаги қонунни рад этди. Президент дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун янги жазоларни назарда тутувчи қонунни рад этди.
Шаҳар клиник шифохонасининг бирламчи маълумотномасига кўра, Zо‘r TV мухбири В.Н.нинг чап қош қисмида, оператор Й.С.нинг бурун суягида силжимасдан ёпиқ синиш жароҳати борлиги кўрсатилган. Жорий йилнинг 14 август куни Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгич қурилиши объектида ишлаётган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “67-сонли Кўприкқурилиш” отрядида катта иш бошқарувчи лавозимида ишловчи Н.Э.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 1,3 млн тонна гўшт етиштирилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 3,8 %га ошган.
Туркиянинг “пери мўрилари” номли қоялари билан машҳур, сеҳрли ўлка дея таъриф берилган ҳудуди Кападокия турли шакл ва ўлчамдаги ҳаво шарлари фестивалига мезбонлик қилди. Англия, Шветсария, АҚШ, Германия, Франция, Бельгия, Испания, Португалия, Словения, Македония, Люксембург ва Туркиядан 22 хил фигурали шарлар намойиш парвозларини амалга оширди.
Гумонланувчи шахс "шизофрения" ташхиси билан руҳий-асаб касалликлар диспансерида ҳисобда турган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир эркак вояга етмаган қизни ўғирлашга урингани ва фуқаролар у эркакни ИИБга топширгани акс этган видео тарқалган эди.
Марҳум ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган юк автомобилининг орқа қисмига бориб урилган. Бугун, 14 август куни соат тахминан 07:00 атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани худудидан кесиб ўтувчи "Олмалиқ-Тошкент” автомобил йўлининг 25-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
"Ўзбекистон темир йўллари" ҳолат юзасидан маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда "Кўприкқурилиш" трести УК томонидан амалга оширилаётган Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгич қурилиши объектида ўша ердаги масъул шахс Zо‘rTV телеканали мухбири ва тасвирчисига нисбатан хизмат фаолияти вақтида ҳақоратли сўзлар билан тасвирга олиш ишларига тўсқинлик қилгани ва куч ишлатгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалди.
54 та қоидабузарлик бўйича 23нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилган. Бугун, 14 август куни АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ мутасаддилари иштирокида брифинг ўтказилди.
Жабрланувчи экология инспекцияси масъул ходими сомондан бўшаган ер майдони ёқиб юборилган ҳолатини ўрганиш мақсадида фермер хўжалигига борган. Тошкент вилояти Оҳангарон туманида экология ходими сомондан бўшаган ер майдони ёқиб юборилган ҳолатини ўрганиш мақсадида фермер хўжалигига борганида бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланиб тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Ҳолатга баҳо бериш учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабарига кўра, Юнусобод тумани 7-мавзеси “Астробод” МФЙ ҳудудида Сирдарё вилояти Сирдарё шаҳрида фаолият юритувчи мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖ раҳбари икки нафар ишчи ёллаб, икки дона чинор дарахтини кестиргани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва қийноққа солиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Аввалроқ, Тошкент шаҳар ИИББ биносида бир қатор жиноятларни содир қилган жиноий гуруҳ аъзоси вафот этгани ҳақида хабар бергандик.
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) октагонга қайтгач кимлар билан жанг қилишини айтиб ўтди.“Декабрь ойида Майкл Чендлерга қарши жанг қиламан, кейин эса BMF камари учун Жастин Гетжига қарши октагонга кўтариламан.
Бугун Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича U-20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.
Боланинг жасади суд-тиббий экспертизасига юборилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ёш бола “Қорадарё” дарёсида оқиб кетгани ҳақида хабарлар тақалди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.