Бугун ўзбекистонлик спортчининг UFC да жанги бор

Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади. Ушбу оқшом доирасида Богдан Гусков Швейцария вакили, чемпионлик жангида иштирок этган тажрибали Волкан Оздемирга қарши октагонга чиқади.

Андижондаги хусусий боғчада болаларни калтаклаган тарбиячи ишдан олинди — видео

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Андижондаги хусусий боғчалардан бирида тарбиячи болаларни ураётгани акс этган видео тарқалди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Юртдошларимизнинг қайси вақтларда супачага чиқиши маълум бўлди

4-17-сентябрь кунлари Саудия Арабистонинг пойтахти Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қиладиган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистан терма жамоаси ҳам иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларимизниг иштирок этиш вақти билан танишинг (Тошкент вақти билан): Эркаклар:06.09 (соат 18:30) -61 кг: Адҳамжон Эргашев   07.09 21:00  -67 кг: Достон Ёқубов11.09 18:30  -81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров11.09 16:00 -89 кг: Сарварбек Зафаржонов13.09 16:00  -96 кг: Суннатилла Ўсаров13.09 23:30  -102 кг: Шарофиддин Амриддинов16.09 21:00 -109 кг: Руслан Нурудинов16.09 21:00  -109 кг: Акбар Жўраев17.09 18:30  +109 кг: Рустам Жангабоев Аёллар:06.09 21:00  -55 кг: Жамила Панфилова10.09 21:00  -64 кг: Шаҳлохон Абдуллаева15.09 21:00  -87 кг: Регина Адашбаева16.09 13:30  +87 кг: Турсуной Жабборова.

Cурхондарёда мактаб директорини калтаклаган эркак қамоққа олинди

Директор аёлга ҳимоя ордери берилди. Cурхондарёдаги 28-мактаб директорини калтаклаган эркак қамоққа олинди.

«Адолатли қонунлар бўйича виждонан яшаш». Президент табригида нималарга тўхталди?

Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги билан табриклаб, экология, кучли фуқаролик жамияти ва ОАВнинг аҳамияти, аёлларга тенг имкониятлар яратиш, бағрикенглик, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш каби масалаларга тўхталди. «Давлатнинг вазифаси инсонларни бахтли қилишдир», — дея эслаб ўтди у.

Ўзбекистонга 76,8 минг тонна банан импорт қилинган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 54,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 67,1 минг тонна банан импорт қилинган. Банан импорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,5 минг тоннага ошган.

Сурхондарё вилояти ҳокими калтакланиб, шифохонага тушиб қолган мактаб директорини кўргани борди

Директор аёлга бош мия ёпиқ жароҳати, пешонани эзилиб, йиртилиши ва яна бир нечта ташхислар қўйилган. Прокуратура эса енгил тан жароҳати моддаси билан жиноят иши қўзғатди.

«Ҳумо» Қозоғистон кубогини қўлга киритди

Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби янги мавсумни соврин билан бошлайдиган бўлди. Жамоамиз Қозоистон кубогида ғолибликни қўлга киритди.

Ҳокимга гап қайтарган мактаб директори калтакланди

Сурхондарё вилояти ҳокими ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Сариосиё туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабининг директори ўқитувчининг яқин қариндошлари томонидан калтакланганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Мустақиллик байрами арафасида 286 киши афв этилди

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 286 нафар маҳкум афв этилди. Уларнинг 39 нафарини аёллар, 22 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 30 нафарини чет давлат фуқаролари, 3 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан 286 нафар маҳкумни афв этди

Шавкат Мирзиёев қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган маҳкумларни афв қилиш тўғрисида фармонни имзолади. “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармон имзоланди.

Икки ой олдин 3 йилга қамалган Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими озод қилинди

Унга берилган қамоқ жазоси жарима жазосига алмаштирилди. Жорий йилнинг июль ойида Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаев ер бериш билан боғлиқ жиноятда айбланиб, 3 йилга қамалгани ҳақида хабар бергандик.

Россияда 22 ёшли ўзбекистонлик йигит 16 ёшли қизни ўғирлади

Йигит қизни севиб қолиб, уни Ўзбекистонга олиб келмоқчи бўлган. Аммо, у аэропортда қўлга олинган.

Президент Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этди

Шавкат Мирзиёев иштирокидаги маросимда Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди. Элга ош тортилди.

Президент Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этди — фото

Шавкат Мирзиёев иштирокидаги маросимда Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди. Элга ош тортилди.

Талабалар учун Тошкентга қўшимча автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

Хоразм, Бухоро ва Тошкент ўртасида 3 сентябрь кунига қадар қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда. 2023-2024 йил ўқув йили бошланиши муносабати билан талабаларни ўз вақтида етиб боришлари учун қуйидаги йўналишларда қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Россиянинг Белгород вилоятига 12 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди

Россиянинг Белгород вилоятига Ўзбекистоннинг давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлари томонидан 12 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Юкда кийим-кечак ва пойабзаллар, дори-дармон, шунингдек, биринчи синф ўқувчилари учун мактаб тўпламлари мавжуд.

Мустақиллик байрами кунлари ёғингарчилик кутилмайди — Ўзгидромет

Синоптиклар 1-3 сентябрь кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва 1-3 сентябрь байрам кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, кундузи +25...+30 даража бўлган жуда қулай ҳарорат кузатилади.

7 ой ичида Ўзбекистонга 1,9 млн дона мобил телефонлар олиб келинди

Мазкур вақт давомида телефонлар асосан Хитойдан импорт қилинган. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 130 млн AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,9 млн дона барча турдаги мобил телефонларни импорт қилган.

Самарқандда Осиё ва Европа давлатлари вакиллари озиқ-овқат хавфсизлигини муҳокама қилади

7−8 сентябрда Самарқандда бўладиган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда 30 дан ортиқ давлат, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашади. Кун тартибидан «Ноль очлик» мақсадига эришиш, мамлакатлараро маҳсулот етказиб бериш учун экспресс йўлакларни очиш ва бошқалар ўрин олган.

Домодедово халқаро аэропортининг ҳаво ҳудуди ёпилди

Uzbekistan Airways'нинг 3 та рейси турли шаҳарлар аэропортига йўналтирилди. Москвадаги Домодедово халқаро аэропортининг ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли Uzbekistan Airways'нинг қуйидаги авиақатновлари захирадаги аэропортларга йўналтирилди.

Табиатни севувчилар учун кузги Истанбул ва унинг атрофидаги гўзал манзилларга саёҳат

Бой тарихий мероси, жонли маданият ва санъат муҳити ва мазали таомлари билан бир қаторда, Истанбул ва унинг атрофи кузда ажойиб манзарали треккинг маршрутларини таклиф этади. Шаҳар марказида ёки яқинида жойлашган ушбу маршрутлар куз фаслида Истанбул ва унинг атрофидаги кузги ранглардан баҳра олмоқчи бўлган табиатсевар саёҳатчилар учун кўплаб имкониятларни тақдим этади.

Нотаниш йигит UFC президенти Дана Уайтнинг уйига бостириб киришга уринди

UFC президенти Дана Уайтнинг уйига нотаниш йигит бостириб кирмоқчи бўлди. Уайтнинг уйига кирмоқчи бўлган йигит полиция томонидан қўлга олинган.

Ўзбекистон президенти янги элчиларни қабул қилди

Ўзбекистон президенти Хитой, Малайзия, Буюк Британия, Туркманистон ва Бангладешнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой элчиси Юй Цзюнь, Малайзия элчиси Илҳом Туа Бин Илёс, Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт, Туркманистон элчиси Шодурди Мередов ва Бангладеш элчиси Муҳаммад Монирул Исломдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Тошкент вилоятида йўқолган бола очиқ қудуқда ўлик ҳолда топилган

Тошкент вилоятида икки ёшли бола уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган эди.

Йил якунига қадар 610 дона Volkswagen Caddy “103” хизмати учун ҳудудларга етказиб берилади

Айни вақтда А тоифали 50 та Volkswagen Caddy'ни Қашқадарё ва Хоразм вилоятига етказиб бериш бошланди. А тоифали 50 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомашиналарини Қашқадарё ва Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимидаги "103" шохобчаларига етказиб бериш бошланди.

Сирдарё вилоятида педофил-пенсионер беш ёшли қизалоққа бузуқлик қилган

Маст пенсионер алдов билан беш ёшли қизалоқни уйига олиб кирган, уни ечинтирган, суратга олган, видеога туширган ва ўзини-ўзи қондиришни бошлаган. Яхшиямки, қизалоқ педофилнинг чангалидан қочиб кетган ва онасини ёрдамга чақирган.

Қирғизистон Маданият вазирлиги TikTok'ни блоклашга қарор қилди

Вазирлик TikTok'даги айрим видеолар ёшлар руҳиятига салбий таъсир қилиши ва ҳаёти учун хавф туғдиришини маълум қилди. Қайд этилишича, мамлакат Маданият вазирлиги томонидан ижтимоий тармоқ контенти мониторинги ўтказилган.

Ўзбекистонда ёш раҳбарларнинг йиллик ТОП-40 рейтинги эълон қилинди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистондаги 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбарлар рўйхатини тузди. Бу йилги рейтингда раҳбарлар рўйхатига нодавлат сектор вакиллари ҳам киритилди.

Бангладешнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Муҳаммад Монирул Ислом Бангладешнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. ТИВда унинг ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.