Эркин Муҳитдинов Оҳангарон туманига ҳоким этиб тайинланди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Эркин Муҳитдинов Оҳангарон туманига ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг собиқ ҳокими Абдурасул Абдуллаев эса Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди.

Алишер Шодмонов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. 2017−2020 йилларда у ушбу вазирликни бошқарган.

Сирдарёда адлия бўлими ходими пора билан ушланди

У кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 1,2 млн сўм олаётган вақтда ушланган. Сирдарё туман адлия бўлими марказ шуъба бошлиғи ушланди.

МДҲ ўйинлари давом этади. Бугун 7 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади

Бугун МДҲ ўйинларида йигитлар ўртасидаги финал баҳслари ташкил этилади. Унда 7 нафар боксчимиз олтин медаль учун жанг қилади.

Боксчи қизларимиз МДҲ ўйинларини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди: 12 боксчи - 12 медаль

МДҲ ўйинларида бокс бўйича қизлар ўртасидаги беллашувлар ўз якунига етди. Қувонарлиси, Ўзбекистон қизлар тоерма жамоаси мусобақада 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Биринчи синф ўқувчилари учун "Президент совғалари"ни мактабларга етказиб бериш бошланди

Бу йил 730 мингдан ортиқ биринчи синф ўқувчиларига анъанавий совға тақдим этилади. Янги ўқув йилида 1-синфга борадиган ўқувчилар учун президент совғаси жамланмаси жойларга етказилиши бошланди.

Туркиянинг узоқ масофали велосипед йўлларини кашф этинг

Туркиядаги қисқа ва узоқ масофали велосипед маршрутлари велосипедда мамлакатнинг табиий гўзалликлари, тарихи, санъати, маданияти, таомлари ва ҳунармандчилигидан баҳраманд бўлишни истаганлар учун қулай имкониятдир. Туркиянинг қадимий шаҳарлари, қишлоқлари ва манзарали боғлари бўйлаб велосипедда сайр қилиш унутилмас ҳиссиёт ва хотиралар беради.

Риштон тумани ва Марғилон шаҳрига ҳокимлар тайинланди

Баҳодир Холиқов Фарғона вилоятининг Риштон туманига, Шукуруллохон Нисбатхонов эса Марғилон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Президентнинг вилоятга ташрифи чоғида ҳар икки ҳудуднинг собиқ раҳбарлари ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун лавозимидан олинганди.

Шахмат бўйича жаҳон кубоги. Жавоҳир Синдоров ўйин сўнггида оддий вазиятдаги қўпол хато туфайли ютқазди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубогида нимчорак финал босқичи доирасида кеча иккинчи ўйинлар ўтказилди.Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров ушбу босқичда ҳиндистонлик Аржун Эригаиси қарши дастлабки учрашувда дуранг ўйнаганди.

“Уммон” гуруҳи собиқ аъзоси Зоҳид Ризқиевга суд ҳукми ўқилди

Ўтган йили Зоҳид бошқарувидаги машина ЙТҲга учраши сабаб бир киши ҳалок бўлганди. Мазкур ишга доир суд иши якунланди.

Ўзбекистонда мактабларда дарслар бошланиш санаси маълум қилинди

Вазирлик янги ўқув йилининг илк кунини маълум қилди. Президент фармонига мувофиқ Мустақиллик байрами муносабати билан 2 сентябрь — шанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланганлиги сабабли 1-3 сентябрь барча учун дам олиш кунлари саналади.

Ўзбекистон президенти мутасаддиларга қиш яқинлашаётганини эслатди

Ўзбекистон президенти Бухорода ўтган йиғилишда энергетика ресурсларидаги йўқотилишлар ва куз-қиш мавсумига яхши тайёргарлик кўрилмаётганини танқид қилди. Совуқ кунларда энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун раҳбарларга фавқулодда иш режимига ўтиш бўйича топшириқ берилди.

Тоза ҳаво ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлади — президент

Ўзбекистон президенти ҳудудларни кўкаламзорлаштириш борасидаги ишлар сустлигини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, суғориш тизими йўқлиги сабабли 10 млн ниҳол нобуд бўлган.

10 кун ичида 1,5 тонна сифатсиз гўшт Тошкентга олиб кирилаётгани аниқланди

Кеча 1,1 тонна номаълум ҳайвон гўшти тўхтатиб қолинган. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар қилишича, август ойининг 10 куни давомида пойтахтга 1 497 кг сифатсиз гўшт маҳсулотларини олиб кирилишининг олди олинди.

Фарғонада эркак аёлининг ишхонасидаги раҳбарини дўппослади — видео

"Электросеть" раҳбари аёл ходими билан ишга келмагани сабаб тортишиб қолган. Ўртага аёлнинг эри тушган ва ишхонага шериклари билан бориб, раҳбарни калтаклаган.

Эндиликда бўш турган 100 минг гектар яйловлар чорваси бор аҳолига камида 10 гектардан 10 йил муддатга ижарага олишига рухсат берилади

Бухоро шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар бермоқда.

Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон газ иттифоқи кенгайтирилиши мумкин

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Дмитрий Биричевский РИА Новости агентлигига берган интервьюсида Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг уч карра газ иттифоқи бошқа давлатларни ҳам қамраб олиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

1 ноябрдан автомобилларга давлат рақамларини бериш тўловлари ўзгаради

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи асосида автомобиль рақамларини бериш учун тўловлар миқдори ўзгартирилади. 2023 йил 1 ноябрдан автомобиль рақамларини бериш учун тўловлар миқдори қуйидагича бўлади: 1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида; 2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида; 3. Транзит РЎДРБ учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида; 4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида; 5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида.

"Док-1 Макс" дори воситасидан заҳарланиш оқибатида 65 нафар ёш бола вафот этган — Олий суд

Мазкур ҳолат юзасидан 21 нафар судланувчига айблов эълон қилинган. Эртага иш судда кўрилади.

Сурхондарёда прокурор касалхонадаги аёлни “сўроқ” қилгани рад этилди — видео

Туман прокурори терговга чақирганлиги учун “носилка"да олиб кетилганлиги айтилган аёл ҳолати бўйича изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда касалхонада ётган аёлни прокурор сўроқ қилиш учун чақирганлиги айтилган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Доллар, евро ва бошқа хорижий валюталар сўмга нисбатан қимматлашди

Марказий банк валюта курсларини расмий курсини эълон қилди. Марказий банк 11 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади.

Андижонда божхона ходими фуқарони урганлиги айтилди — видео

Ҳолат юзасидан вилоят Божхона бошқармаси муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда божхона ходими фуқарони урганлиги айтилган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Буюк Британиянинг янги элчиси Тимоти Смарт Ўзбекистондаги фаолиятини бошлади

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тимоти Смарт Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғи нусхасини топширди.Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тимоти Смарт Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғи нусхасини топшириб, Ўзбекистондаги фаолиятини бошлади.

ОИИБ Бухорода сув ва канализация тизимларини яхшилаш учун салкам $250 млн қарз бермоқда

25 йилга берилаётган кредит пулига ичимлик сув тармоқлари ва оқова сув тармоқлари қурилади. Бухоро вилоятида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш, вилоятнинг санитария-эпидемиологик хамда экологик ҳолатини янада яхшилаш мақсадида Осиё инфратузилма инвестициялари банки 248 млн АҚШ доллари миқдори қарз ажратмоқда.

Президент Бухорога ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев икки кун давомида Бухоро вилоятида бўлади. Ташриф давомида Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши кутилмоқда.

Тошкент метрополитенининг ер усти йўли бекатларига ном берилди — рўйхат

“Дўстлик – Қўйлиқ” ва “Олмазор – Сергели” йўналишидаги 19 та бекатларга янги ном берилди. “Тошкент метрополитенининг ер усти йўли бекатларига ном бериш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинди

Илгари адвокат бўлиш учун юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш лозим эди. “Адвокатура тўғрисида”ги қонуннинг 3-1-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун президент томонидан имзоланди Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра: Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс лицензия олиш учун адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида 3 ой муддат стажировка ўташи керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шартлиги белгиланди.

Ўзбекистонда доллар курси 12 минг сўмдан ошди

Республика тижорат банкларида АҚШ валютаси бирданига 400 сўмга ошди. Мамлакатдаги тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 11 690 - 12 135 сўм, сотиб олиш курси 11 610 - 12 060 сўм ташкил қилмоқда.

Тошкентдаги лифтлардан бирида яна 2 нафар фуқаро қамалиб қолди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 август куни соат 17:14да Юнусобод туманидаги 5-марказ, 74-уйнинг лифти 2 нафар фуқаро борлигида очилмай қолган.

Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти қисман узилди

Бектемир, Олмазор ва Сергели туманларининг айрим маҳалла ва кўчаларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари муносабати билан газ таъминоти тўхтатилди. Бугун, 10 август куни куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида пойтахтнинг Бектемир, Олмазор ва Сергели туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.