Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, «Golden Fish Group» МЧЖ қўриқлаш хизмати ҳамда вилоят экопатрул ходимлари томонидан навбатдаги мониторинг ва назорат тадбирлари тадбирлари ўтказилди. Ўртачирчиқ туманидаги «Туябўғиз» сув омборида бўлиб ўтган рейд давомида ноқонуний ов қилиш ҳолатлари аниқланди.
Эртага, 13 декабр куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи бошчилигида мамлакатимизнинг энг олис ва чекка ҳудудларининг 70 та маҳалласида “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ана шундай манзиллардан бири Сурхондарё вилоятининг олис, тоғли манзили Бойсун туманидаги “Дуоба” маҳалласида янгидан қад ростлаган мактаб, поликлиника ва маҳалла идораси бинолари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги байрами арафасида ана шу манзилларда қурилиш-таъмирлаш ишлари ўз якунига етказилди ва фойдаланишга топширилди.
Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Самарқандда 305 километр узунликдаги «Тошкент Самарқанд» пуллик автомобиль йўли лойиҳаси тақдим этилган.
Анжуманнинг асосий мақсади – конференсия доирасида шакллантирилган шўбалар йўналишлари бўйича илмий-назарий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Ўзбекистонда Смарт туризмни замонавий принсиплар асосида ривожлантиришда хориж тажрибасидан фойдаланиш, Смарт туризмни ташкил этишнинг асосий хусусиятларини очиб бериш бўйича иқтисодчи олимлар, тадқиқотчилар, етук амалиётчи ходимлар ва халқаро экспертлар муносабатларини умумлаштиришдир.
Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Москвадаги савдо ва кўнгилочар мажмуасида ўзбекистонлик эркак муштлашиш пайтида ўз танишининг қорнига пичоқ билан урган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда йўналишли автобусда кўнгилсиз ҳодиса юз берган.
Сербиянинг Белград шаҳрида дзюдо бўйича клублар ўртасида Европа чемпионлар лигаси бўлиб ўтди. “Кўҳна қитъа” жамоаларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар совринли ўринларни эгаллади.
Галатапорт Истанбул, Франциянинг Канн шаҳрида бўлиб ўтган MAPIC 2023 тақдирлаш маросимида махсус мукофотга лойиқ деб топилди. “Энг яхши янги тараққиёт лойиҳаси” номинациясида биринчи ўринни эгаллаган Галатапорт Истанбул, янги технологиялар билан жиҳозланган замонавий бинолари, ташриф буюрувчилар сонини оширишга қаратилган архитектура хусусиятлари ва бошқа бир қанча афзалликлари билан эътирофга лойиқ кўрилди.
Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга йўл олди. Ҳамюртларимиз Уси шаҳрида ўтказиладиган йилнинг сўнгги ва ҳал қилувчи “Катта дубулға” турнирида иштирок этишади.
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) қачон октагонга қайтмоқчилигини айтиб ўтди.Ирландиялик спортчи 2024 йилнинг баҳорида жанг ўтказмоқчилигини маълум қилди.
Фото: Xabar.uzНью-Йоркдан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways авиакомпанияси ҳаво кемасида зўравонлик қилган йўловчи туфайли Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Ҳодиса бугун, 11 декабрь куни Тошкент вақти билан 07:35 да HY102 Нью-Йорк – Тошкент рейсида содир бўлди.
Операция доирасида банк ҳукуматга махсус имтиёзли шартлар асосида $800 млн миқдорида кредитлар шаклида молиявий ёрдам беради. Жаҳон банкининг янги операцияси ҳукумат кун тартибидаги асосий устувор вазифалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, темир йўл, кимё саноати ва энергетика каби муҳим тармоқларда давлат назоратини камайтиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Вилоятда гуруҳбозликка алоқадор 25 нафардан ортиқ шахслар ушланди. Жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 50 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.
Конкур бўйича «Uzbekistan Global Tour 2023» турнирининг 10-босқичи ортда қолди. «Universal Horses Stable» от спорти клуби мезбонлик қилаётган бу галги беллашувлар ҳам қизиқарли курашларга бой бўлди.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида дунёнинг энг кучли боксчилари ўртасида “IBA чемпионлар кечаси” ташкил этилди. Этиборлиси,унда вакилимиз Саиджамшид Жафаров ҳам иштирок этиб, 6 раунд якунига кўра, япониялик Осиё ўйинлари ва Жаҳон чемпиони Куинсе Оказавани мағлубиятга учратди.
Бундан бироз аввал Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтаётган оғир атлетика бўйича халқаро Гран-При турнирида эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида баҳслар ўз якунига етди.Унда «B» гуруҳида кураш олиб борган ҳамюртимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтаришда 135 кг, силтаб кўтаришда 160 кг, икки кураш якунига кўра эса 295 кг натижа билан 9-ўринни эгаллади.
2024 йил миллий терма жамоалар иштирокидаги қитъа мусобақалари: - Осиё кубоги: 12 январь - 10 февраль, Қатар - Африка миллатлар кубоги: 13 январь - 11 февраль, Кот-д’Ивуар - Евро: 14 июнь - 14 июль, Германия - Океания миллатлар кубоги: 15-30 июнь, Вануату - Копа Америка: 20 июнь - 14 июль, АҚШ
Халқаро қиличбозлик федерацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Қувонарлиси, улар орасида ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Дилором Турдиқулова ҳам бор.
Испаниянинг Барселона шаҳрида ўтказилган «El-Lobregat Open» турнири тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.Маросимда «А» ва «B» гуруҳида ғолибликни қўлга киритган шахматчилар ва меҳмонлар иштирок этди.
Uzbekistan Airports Тошкент халқаро аэропортини реконструкция қилингандан кейин қандай кўринишга эга бўлишини эълон қилди. Тошкент халқаро аэропортида кенг кўламли қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди.
Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича операцияни маъқуллади. Бу ҳақда Банк Матбуот хизмати хабар берди.
Франциянинг Орлеан шаҳрида қиличбозлик бўйича Гран-при мусобақаси давом этмоқда. Айни пайтга келиб, дастлабки саралаш босқичи ортда қолди.
«Юнусобод спорт мажмуаси» мезбонлик қилган дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазн тоифасидаги спортчилар ғолиблик учун беллашишди.
Майкл Баффер кимни замонамизнинг энг яхши боксчиси деб билишини айтди. “Ҳақиқатан ҳам жуда яхши боксчилар бор.
ДХХ Сергелида бир гуруҳ қиморбозларни қўлга олди. ДХХ тезкор тадбирда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган чойхонада қимор ўйнаётган бир гуруҳ шахсларни қўлга олди.
Бу маблағлар энергетика ривожланишини қўллаб-қувватлаш, ёрдамга муҳтож фуқароларга суд ишларида бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва бошқа ишларга сарфланади. Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича операцияни маъқуллади.
Тошкент ва Андижон, Қарши, Термиз ҳамда Сариосиё ўртасидаги поезд қатновлари жадвали янгиланди. "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, 2023 йилнинг 10 декабрь кунидан бошлаб қуйидаги маҳаллий йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилди: — 60-сонли "Тошкент - Андижон" йўналиши: Тошкент 7:54 - Андижон 13:48 — 59-сонли "Андижон - Тошкент" йўналиши: Андижон 15:55 - Тошкент 21:50 — 62-сонли "Тошкент - Андижон" йўналиши: Тошкент 17:20 - Андижон 23:20 — 61-сонли "Андижон - Тошкент" йўналиши: Андижон 6:11 - Тошкент 12:22 — 64-сонли "Тошкент - Андижон" йўналиши: Тошкент 17:20 — Андижон 0:03 — 63-сонли "Андижон - Тошкент" йўналиши: Андижон 5:28 - Тошкент 12:22 — 92-сонли "Тошкент - Андижон" йўналиши: Тошкент 17:20 - Андижон 0:03 — 91-сонли "Андижон - Тошкент" йўналиши: Андижон 16:23 - Тошкент 23:30 — 94-сонли "Тошкент - Андижон" йўналиши: Тошкент 6:07 - Андижон 13:17 — 93-сонли "Андижон - Тошкент" йўналиши Андижон 16:23 - Тошкент 23:30 — 96-сонли "Тошкент - Андижон" йўналиши: Тошкент 10:25 - Андижон 17:33 — 95-сонли "Андижон - Тошкент" йўналиши: Андижон 16:23 - Тошкент 23:30 — 4-сонли "Тошкент - Қарши" йўналиши: Тошкент 19:30 - Қарши 0:52 — 3-сонли "Қарши - Тошкент" йўналиши: Қарши 6:32 - Тошкент 12:29 — 16-сонли "Тошкент - Қарши" йўналиши: Тошкент 9:00 - Қарши 14:32 — 15-сонли "Қарши - Тошкент" йўналиши: Қарши 16:10 - Тошкент 22:50 — 80-сонли "Тошкент - Термиз" йўналиши: Тошкент 19:37 - Термиз 9:23 — 79-сонли "Термиз - Тошкент" йўналиши: Термиз 18:00 - Тошкент 9:05 — 82-сонли "Тошкент - Сариосиё" йўналиши: Тошкент 21:40 - Сариосиё 12:08 — 81-сонли "Сариосиё - Тошкент" йўналиши: Сариосиё 19:13 - Тошкент 11:47.
Чекловга аҳоли истеъмолчилари ҳамда ижтимоий объектларни табиий газ билан доимий таъминлаш сабаб бўлган. Ўзбекистондаги барча метан заправкаларга соат 6:00 дан 15:00 га қадар чеклов киритилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.