Ўзбекистон Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Тошкентда жанубий кореялик ҳамкасби Ли Жонг Суп билан учрашди. The Korea Herald нашри учрашувдан мудофаа ва қурол-яроғ саноати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсад қилингани ҳақида ёзди.
Тўра Боболов Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Айбек Камалов Қорақалпоғистоннинг Кегейли тумани ҳокими этиб тайинланди. У шу пайтга қадар бизнес-омбудсман девонининг Қорақалпоғистон шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.
У қабул комиссиясининг котиби бўлиб, ўқишга киришда ёрдам учун 5000 доллар талаб қилган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи ушланди.
Судланувчи Мўминов яширин камералар ва "диктофон"лардан нима учун фойдаланганини судда айтди. Бугун, 1 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судида фирибгарлик, товламачилик ва яна ЖКнинг бир нечта моддалари билан айбланаётган блогер Абдуқодир Мўминовга оид навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
2023-йил январь-июнь ойларида 53 834 та кичик бизнес корхонаси томонидан 5,4 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Уларнинг жами товар айланмаси 64,5 млрд сўмни ташкил этган, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 1,9 млрд сўм.
Табиатни ифлослантирган шахсларга қарийб 34 млн сўм миқдорда жарима қўлланилган. Жиззах вилояти Экология бошқармасига Зомин туманида чиқиндиларни сувга ташлаш билан боғлиқ ҳолат юзасидан мурожаат келиб тушган.
Ўзбекистон фуқаролари Япония компанияларига қишлоқ хўжалиги, таъмирлаш ва қурилиш, шунингдек, кексаларга ғамхўрлик қилиш соҳаларида ишга олинади. Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Япониянинг Glosal Partner Cooperative, Reigi Sahou ва Muroo компаниялари билан учрашувлар ўтказди, деб хабар берди "Дунё" ахборот агентлиги. Япония компаниялари Ўзбекистон фуқароларини меҳмонхона бизнеси, беморлар ва қарияларга ғамхўрлик қилиш, турар-жой ва нотурар биноларни таъмирлаш, қурилиш, автомобилларни таъмирлаш, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда ишга жойлаштиришга тайёрлигини билдирди.
«Ёшлик» киностудияси томонидан суратга олинган «Ипак йўлида» қисқа метражли фильм Москвада ўтказилган Патрики халқаро кинофестивалида «Энг яхши режиссёр иши» номинацияси бўйича ғолиб бўлди. Кинематография агентлиги маълумотига кўра, мазкур кинокартина «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги «Кино 5 кунда» ёш режиссёрлар лойиҳасида суратга олинган бўлиб, кинофестивалнинг бош соврини «Гран-При» ҳамда «Энг яхши актёр» номинациясида ғолибликни қўлга киритган.
2023-йилнинг январ-июнь ойларида республика бўйича жами 5 443,4 минг тонна дон экинлари етиштирилди, ушбу кўрсаткич 2022-йилнинг мос даврига нисбатан 107,3 %ни ташкил этди. Хўжалик тоифалари бўйича таҳлил қилинганда, етиштирилган дон экинлари умумий ҳажмининг 79,9 % и фермер хўжаликларига, 8,5 % и – деҳқон ва томорқа хўжаликларига, 11,6 % и – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келган.
Президент Шавкат Мирзиёев 31 июль куни Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Маълумки, ушбу мамлакатлар катта иқтисодий ва инвестициявий имкониятларга эга.
Июль ойида истеъмол нархлари 0,2%га арзонлаган. Ўтган йилнинг юқори базаси ҳисобига йиллик инфляция 8,9%гача пасайган.
Наманганда газ қуйиш шохобчаларида ёзда ҳам навбатлар кўпайиб кетгани акс этган видео тарқалди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Наманганда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида навбатлар кўпайиб кетгани акс этган видео тарқалди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жой яқинида қайси жамоат транспорти йўналишлари ҳаракатланишини маълум қилди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 1 авгут кунидан 13 август кунига қадар 2023-2024 ўқув йили учун Тошкент шаҳридаги бир нечта манзилларда тест синовлари ўтказилиши муносабати билан ушбу манзиллар орқали ҳаракатланувчи шаҳар жамоат транспорти йўналишларининг ҳаракати соат 05:00 дан ташкил этилади.
Ўзбекистонда HUMO ва UZCARD интеграцияси мувафаққиятли якунланди. Аввалроқ, Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга ошириш учун қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолагани, унга кўра, HUMO ва UZCARD тўлов тизимларининг ўзаро интеграцияси бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Экспортнинг 60 фоиздан ортиғи Қирғизистон ва Қозоғистонга тўғри келади. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 14 та давлатга қиймати 3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 6,5 минг тонна тарвуз экспорт қилган.
Кушербаев ўз ихтиёрига кўра ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқишни сўраб ариза ёзди. Собиқ депутат, табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев ЎзЛиДеП аъзолари сафидан чиқишни сўраб Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовга ариза ёзганини ижтимоий тармоқда маълум қилди.
Ташқи ишлар вазирлиги собиқ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги биносига кўчди. ТИВ биносида эса янги ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жойлашади.
Аксилкоррупция бўйича Сингапур тажрибаси асосида бир қатор келишувлар имзоланган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги шу кунларда хизмат сафари билан Сингапур давлатида бўлиб турибди.
6 ой ичида 1 фоиз тўловни қайтариш амалиёти (кешбек) билан мобил иловаси орқали 2 миллионга яқин истеъмолчиларга 579.5 млрд сўм тўлаб берилган.
Аввалроқ, тармоқларда автобуснинг йўловчилар билан кўприкдан қулаганлиги акс этган видеолар тарқалган эди. Ижтимоий тармоқларда йўловчи автобусининг "мост" дан тушиб кетганлиги акс этган видео тарқалди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 477 722 та (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) бўлиб, шундан 67 516 таси хусусий корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда. Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича: Қашқадарё вилояти – 8 488 та Фарғона вилояти – 8 395 та Тошкент шаҳри – 8 347 та Самарқанд вилояти – 6 128 та Сурхондарё вилояти – 5 494 та Навоий вилояти – 5 036 та Хоразм вилояти – 4 982 та Тошкент вилояти – 4 327 та Наманган вилояти – 4 134 та Бухоро вилояти – 3 058 та Жиззах вилояти – 3 019 та Андижон вилояти – 2 429 та Қорақалпоғистон Р.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони 69 628 тага етган. Бу жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 14,6 % улушини ташкил этди.
«Мамлакат халқи гуллаб-яшнаган тақдирдагина ривожланиши мумкин ва пировардида ҳаммаси халққа берилган имкониятларга боғлиқ». Миссиясини якунлаётган БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска рукни.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 5,3 минг тонна макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 57,5 % га ошган.
Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Жорий йилнинг 29 июль куни Фарғона вилояти ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида блогер Олимжон Ҳайдаров товламачилик устида қўлга олинди.
Вилоят ИИБ мазкур жанжалга нима сабаб бўлганини маълум қилди. Аввалроқ, Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда бир гуруҳ фуқаролар автобус йўлини тўсиб, ойнасига тош отганлиги ва ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Қашшоқликда яшаган эр ва хотин iPhone 14'да Instagram учун контент қилмоқчи бўлишган. Улар 7 ёшли қизини ҳам сотишни режалаштиришган.
Аёлга ҳолатни видеога олиб, эрига жўнатган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Караван таътиллари борган сари оммалашиб бораётган фаолият тури бўлиб, бўш вақтларида янги маршрутларни кашф қилишни хоҳловчи саёҳатчиларга ёқимли саргузаштларни тақдим этади. Туркия караван саёҳатчиларига кўплаб имкониятлар ва илҳомлантирувчи йўналишларни таклиф қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.