Дилмурод Эргашев Навоий шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар «Навоий кон-металлургия комбинати»да бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Давлат ва тадбиркорлар ўртасида “кўприк” вазифасини бажарувчи “Тошкент Инвест компанияси” АЖ ташкил этилди. "Тошкент шаҳрини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди Фармонга кўра, маданият ва истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бульварлар қиёфасини ўзгартириш, яшил ҳудудларни кескин кўпайтириш орқали пойтахтни тоза ҳаволи мегаполислардан бирига айлантириш Тошкент шаҳрини 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.
2023 йилнинг дастлабки 6 ойи бўйича камбағаллик даражаси бўйича статистика эълон қилинди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йилнинг дастлабки 6 ойи бўйича Ўзбекистонда камбағаллик даражаси бўйича статистикани эълон қилди. Унга кўра, Қорақалпоғистон камбағаллик даражаси энг юқори бўлган ҳудуд ҳисобланади (19,7 фоиз).
Август ойида Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг саммити ўтказилади. Бу ҳақда уч мамлакат ташқи ишлар вазирларининг онлайн йиғилишида маълум қилинди.
Қозоғистонда содир бўлган зилзила Тошкент шаҳри ва вилоятининг қатор ҳудудларида сезилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, бугун, 27 июль куни Тошкент вақти билан 04:52 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди.
• Измир ва Бодрум, Истанбулдан кейинги MICHELIN Guide мутахассислари томонидан тасдиқланган икки янги турк манзиллари сифатида қайд этилди. • Навбатдаги икки манзилнинг бу рўйхатга киритилиши, Туркиянинг сайёҳлар учун ҳаяжонли ва ёқимли таомланиш нуқтаси эканини тасдиқлайди.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абатбай Данияров Нукуснинг янги ҳокими бўлди. У Утемурат Панаев ўрнига мазкур лавозимни эгаллади.
Маҳаллий йўналишларда ҳафтасига 93 та мунтазам авиақатновлар бажарилганлиги қайд этилди. Жорий йилнинг биринчи ярим йили давомида "Uzbekistan Airways" АЖ , "Qanot sharq", "Panorama Airways", "Humo Air" авиакомпанияларига қўшимча равишда "Centrum Air", "Silk Avia", "Asia Union Airlines" ва "Tashkent Air" авиакомпаниялари ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлаган.
Денов тумани МТБ ташкилотларида ўтказилган текширувларда бюджет маблағлари талон-торож қилингани маълум бўлди. Денов тумани мактабгача таълим бўлими ходимлари томонидан жами 11,3 млрд сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланди.
Ҳамюртларимиз Ўзбекистон ва бошқа давлатларга контрабанда йўли қимматбаҳо буюмларни олиб ўтишга уринишлари одатий ҳолга айланган.
Жамоат транспорти ва кўчаларда аёлларга тегажонлик қилаётган шахслар ҳақидаги янгиликлар кун сари кўпайиб бормоқда.
Умумий қиймати 25 млн АҚШ доллар миқдоридаги ушбу лойиҳага хорижий инвестициялар жалб қилинади. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, эндиликда Янгийўл туманида машҳур брендлар остида кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади.
Унга мазкур вақт давомида меҳнат таътилисиз ишлаб келгани учун компенсация берилди. Қашқадарёнинг Чироқчи туманида меҳнат таътилисиз ишлагани учун 100 миллион сўм компенсация пули ундириб берилди.Маълум қилинишича, у 18 йил давомида қишлоқ врачлик пунктларида ва оилавий поликлиникаларда шифокор бўлиб ишлаган.
Тошкент, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизмати учун янги тарифлар тасдиқланди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорга кўра, 20 августдан бошлаб Тошкент вилоятида ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифлар оширилади.
Баҳрам Султонов Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими этиб тайинланди.25 июль куни халқ депутатлари Қанликўл туман Кенгашининг олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Истанбулдан Марокашга учаётган самолётда йўловчи ўз жонига қасд қилди ва вафот этди. Haber7 нашрининг маълум қилишича, Истанбул аэропортидан ҳавога кўтарилиб, Марокашнинг Марракеш шаҳрига йўл олган Turkish Airlines'нинг ТК619 рейсидаги йўловчи самолёт ҳожатхонасига кириб узоқ вақт чиқмаган.
ИИБ Молия таъминоти хизмати бошлиғи ўринбосари, бухгалтерия бўлими бошлиғи ва яна МИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Андижон вилояти ИИБ Молия таъминоти хизмати бошлиғининг собиқ ўринбосари М.М.га нисбатан адолатсизлик қилинаётгани, у коррупцияга курашгани сабаб ўзига нисбатан жиноят иши очилгани ҳақида хабар тарқалди.
306 нафар бемордан 164 тасида қизамиқ аниқланган. Улар асосан хориждан келган фуқаролар.
Тошкент молия институтига илмий ишлар ва инновациялар бўйича янги проректор тайинланди. Нарзулло Обломурадов Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимига тайинланди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини Украинадаги уруш зоналарига ишлаш учун бормаслик ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирди.Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Украина Қуролли кучлари Бош штабининг Донецк вилоятининг босиб олинган Горловка шаҳридаги Россия армияси сафида Ўзбекистон фуқаролари аниқлангани ҳақидаги хабарига муносабат билдирди.
Аввалроқ, интернетда Ҳиндистон гуруч экспортини тўхтатгани Ўзбекистоннинг гуруч бозорига кескин таъсир қилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Ўзбекистонда гуруч тақчиллиги юзага келиши сабаб унинг нархи кескин ошиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тоға ўз жиянига уятсиз хатти-ҳаракатлар қилиб, зўрлик ишлатган. Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг 24-июл куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашди. Унда ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Жужанна Харгитай, Банкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг айни пайтдаги раҳбари Алкис Дракинос ва унинг ўрнига сентябр ойидан ишга киришувчи раҳбар Анди Аранитаси иштирок этди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нурбек Саломов маълум қилди. Шунингдек, ушбу давр мобайнида тадбиркорларга 4 трлн.
Ўрта Ер денгизининг барчага севимли дам олиш масканлари, олтин тусли қумлари, зилол сувлари, ёрқин қуёши ва тоза соҳилларга эга бўлган Туркия, дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюрувчи сайёҳларни йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган Caretta Carettaлари билан кутиб олади. Ҳақиқатан ҳам, Caretta Carettaлар кўпайиш ҳудудларининг 99 фоизи Туркия ва Кипрда жойлашган бўлиб, насл қолдириш даврида Caretta Carettaларга атроф-муҳит омилларининг салбий таъсирини олдини олиш учун Туркиядаги 20 дан ортиқ соҳиллар ҳимояланган.
Ёнғинга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Хивадаги бозорда ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди.
У мазкур маблағ эвазига фуқарони институтга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган проректор ушланди.
Вилоят ФВБ ёнғин тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Бухорода янги қурилган бино ёнаётгани акс этган видео тарқалди.
Жанубий Кореянинг Чханвон шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Дунёнинг 45 мамлакатидан 600 нафардан зиёд мерганлар иштирок этаётган мусобақанинг бугунги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш медалга сазовор бўлди.
Украина ҳукумати Россиянинг Украинага қарши урушида иштирок этган этган чет эл фуқароларини Украина миллий қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортишини маълум қилди. Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашмасликка ва Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.