Президент 10 та туман ва 2 та шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди

Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилган. Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Марказий сайлов комиссияси президент сайловлари натижаларини тасдиқлади. Шавкат Мирзиёев 87,05% овоз билан ғалаба қозонди

Ўзбекистон президентининг муддатидан олдин ўтказилган сайловида овоз беришнинг якуний натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёев 87,05% овоз билан ғалаба қозонди. Робахон Маҳмудова 4,43%, Улуғбек Иноятов 4,02%, Абдушукур Ҳамзаев 3,74% овоз тўплади.

48,7% дан 96,5% гача. Тошкентда Шавкат Мирзиёевга қандай овоз беришди? (47 та участка мисолида)

«Газета.uz» Тошкент шаҳридаги 47 та (улар жами 822 та) сайлов участкаси маълумотларини таҳлил қилди. Ғолиб Шавкат Мирзиёев уларда 48,7 фоиздан 96,5 фоизгача овоз тўплади.

ХВЖ ва ОТБ миссияси Ўзбекистон солиқ маъмуриятчилигининг ҳолатини баҳолайди

Жорий йилнинг 10-июл куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Винсент де Пол Кукпайзан бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) фискал департаменти вакиллари билан учрашди.  Миссия таркиби ХВЖ ходимлари Стефан Весперманн, Жон Миддлтон ҳамда ОТБ ходимлари Нажам Жавайд ва Го Нагаталардан иборат бўлди.

"Итларнинг эгаси аниқланган тақдирда унга нисбатан қонуний тартибда чора кўрилади"

Самарқандда дайди итлар ҳамла қилган боланинг ҳозирги аҳволи ҳақида изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқандда болага итлар ҳамла қилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Айрим импорт спорт товарларига божхона божида 50 фоизгача имтиёз берилади

Ушбу қонун лойиҳасида божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари қандай тартибда берилиши бўйича аниқлик киритилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган спорт кийимлари, ашёлари, оёқ кийимлари, спорт анжомлари, жиҳозлар ҳамда ускуналарни Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари, олимпия ҳамда паралимпия спорт турлари бўйича федерациялар таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан шакллантирилган рўйхат асосида давлат ҳамда нодавлат спорт-таълим ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун хориждан импорт қилинганда, божхона божини тўлашда 50 фоизга қадар имтиёз берилиши белгиланмоқда.

АҚШ Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини билдирди

АҚШ элчихонаси Ўзбекистондаги муддатидан илгари президентлик сайлови якунлари бўйича берган баёнотида Қўшма Штатлар Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурини амалга ошириш ва мамлакатда бошқарув тизимини такомиллаштиришда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси якшанба куни бўлиб ўтган муддатидан илгари президентлик сайлови якунлари бўйича баёнот берди.

Aimchess Rapid. Нодирбек Абдусатторов мураккаб вазиятдан чиқиб кетиб, Со Уэслини мағлуб этди

Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирининг тўртинчи босқичи 10 июль, душанба куни старт олди. Ушбу мусобақанинг 1-дивизионида Нодирбек Абдусатторов кеча АҚШлик Со Уэслига қарши дона сурди.

Сокин ҳамда замонавий: Истанбулнинг Онадўли томони билан танишинг

Европа ва Осиё маданиятларини уйғунлаштирган, дунёнинг энг гавжум метрополларидан бири бўлган Истанбул, ўзининг бир қатор дунёга машҳур диққатга сазовор жойларига эга. Шаҳарнинг Онадўли томони ёки Осиё қисми — сокин, аммо «ҳаяжонли» саргузаштларни ҳадия этади.

Рақобат йўқ, лекин яхши ташкил этилган. ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси — президентлик сайлови тўғрисида

Ўзбекистонда президентлик сайлови «яхши тайёргарлик кўрилган» бўлса-да, «ҳақиқий рақобат»дан холи бўлди, дейди ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси. Кузатувчиларга кўра, сайлов куни «сокин ўтди», лекин қонунбузарликларсиз эмас.

Бадиий гимнастикачиларимиз илк бор жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилишди

7-9 июль кунлари Руминиянинг Клуж-Напока шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Каттақўрғонда хитойлик инвесторлар иштирокида йирик цемент заводи бунёд этилмоқда

Каттақўрғон туманида CEEC Samarqand цемент” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона барпо этилмоқда. Туманнинг Янгиҳаёт массивида хитойлик ҳамкорлар иштирокида ташкил қилинаётган мазкур заводнинг ишлаб чиқариш ускуналарини монтаж қилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Aimchess Rapid. Бугун Нодирбек Абдусатторов яна бир нуфузли мусобақада иштирокини бошлайди

Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирининг тўртинчи босқичи 10 июль, душанба куни старт олади. Ушбу мусобақанинг 1-дивизионида Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.

Тошкент шаҳар ва вилоятда 200 та видеокузатув камералари ўрнатилмоқда

Ушбу камералар белгиланмаган жойларга чиқинди ташлашни ёзиб олишга мўлжалланган. Экология вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ноқонуний чиқинди ташланадиган жойларда 25 та замонавий камералар ўрнатилиб, диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан онлайн режимда кузатилмоқда.

Марказий сайлов комиссияси: «Ҳеч ким тазйиқ ўтказгани йўқ, биз мустақилмиз»

Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти ва аъзолари «Amerika Ovozi» мухбирининг саволларига жавоб берар экан, МСКга ҳеч ким тазйиқ ўтказмагани, у мустақиллиги ва Конституцияга асосан фаолият олиб бориши, қолаверса, ЕХҲТ ДИИҲБ «олий ҳакам эмаслиги ва унга ёқиш учун сайлов ўтказилмаслигини» таъкидлашди.Душанба куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси муддатидан илгари президент сайлови натижаларини эълон қилиб бўлгач, маҳаллий ва халқаро кузатувчилар, жумладан ОАВ вакиллари билан фикр алмашди.

Тошкентда иссиқ сувнинг беш кунлик узилиши кутилмоқда

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтда 10 июлдан 11 августгача иссиқ сув таъминоти босқичма-босқич тўхтатилади. Ёзда иссиқлик энергиясини асосий етказиб берувчи "Тошкент иссиқлик маркази" МЧЖ томонидан 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш учун зарур бўлган 1-8-IM иссиқлик марказларида таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.

МДҲ миссияси: «Ўзбекистонда сайлов шаффоф, очиқ ва адолатли ўтди»

Ўзбекистонда ўтган муддатидан илгари президентлик сайлови бўйича МДҲ кузатувчилари ўз миссиясини якунлади. Миссия «сайлов муқобиллик асосида, шаффоф, очиқ, адолатли ва демократик тамойилларга мос равишда ўтганини» қайд этди.

Ўзбекистонда 6 ой ичида 1900 нафарга яқин йигит 20 ёшгача фарзандли бўлишди

Шунингдек, 70 ёшдан кейин фарзандли бўлганлар сони 70 нафарни ташкил қилди. Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистонда 2023 йилнинг ярим йиллигидаги туғилишлар сони ҳақидаги маълумотларни тақдим қилди.

Кубаро Ҳакимова ядро улоқтириш бўйича кумуш медални қўлга киритди ва Париж—2024 лицензиясини қўлга киритди

Франциянинг Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати 9 июль, якшанба куни старт олди.Аёллар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик Кубаро Ҳакимова 9 метр 83 см натижа билан кумуш медални қўлга киритди.

Шавкат Мирзиёев табрикларни қабул қилишни бошлади

Шавкат Мирзиёевнинг президент сайловидаги ғалабаси эълон қилингач, у қўшни ҳамда ҳамкор давлатлар раҳбарларидан табрикларни қабул қила бошлади. Биринчилардан бўлиб Туркманистон миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов табриклади.

Сайловда судларга ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмади — Олий суд

Олий суд раиси ўринбосари президентлик сайлови вақтида судларга ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмаганини маълум қилди. У бунга аҳолининг ҳуқуқий онги ошгани ва ОАВ вакиллари билан тегишли мулоқот ўрнатилганини сабаб сифатида кўрсатди.

Шавкат Мирзиёев сайловда 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди

Шавкат Мирзиёев учинчи президентлик сайловида 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, деб хабар қилди МСК. Расмий маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 79,88 фоизи жараёнда иштирок этган.

Таэквондочиларимиз “Turkish Open” турнирида муваффақиятли қатнашишди

Туркиянинг Анқара шаҳрида таэквондо WT бўйича “Turkish Open” мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида даянга чиққан саккиз нафар ҳамюртимизнинг ярми ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Телеграм каналда порногифларни тарқатгани учун Ўзбекистонлик фуқаро 16,5 миллион сўм жаримага тортилди

Телеграм каналда порногифларни тарқатган учун Ўзбекистонлик фуқаро 16,5 миллион сўм жаримага тортилган. Бу ҳақда зўравонликка қарши Nemolchi.Uz лойиҳаси маълумотларига таянган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди

Анди Аранитаси 1 сентябрдан бошлаб ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори ва раҳбари бўлади. ЕТТБ мамлакат билан ҳамкорликни тиклаган 2017 йилдан бери банк ваколатхонасини Алкис Дракинос бошқариб келаётганди.

Тошкентда канализация чуқурининг ўпирилиши натижасида бир киши тупроқ остида қолиб кетди — фото

ФВБ воқеа тафсилотларини маълум қилди. Кеча, 9 июль куни соат 19:13 ларда Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида уй эгалари томонидан канализация қувурини таъмирлаш мақсадида қазилган чуқурнинг ўпирилиши ҳамда бир фуқаронинг тупроқ остида қолиб кетганлиги бўйича Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Асила Мирзаёрова узунликка сакраш бўйича жаҳон чемпионига айланди ва Париж—2024 лицензиясини қўлга киритди

Франциянинг Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати 9 июль, якшанба куни старт олди.Аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Асила Мирзаёрова 5 метр 13 см натижа билан энг яхши натижани қайд этди ва олтин медални қўлга киритди.

«Бизда қатъий методология мавжуд». ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари — Ўзбекистондаги сайловларни кузатиши ҳақида

Президент сайловини ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг 280 дан ортиқ мутахассислари бутун Ўзбекистон бўйлаб кузатиб бормоқда. Улар қатъий методологияни қўллаган ҳолда 80 та саволдан иборат шаклни тўлдиряпти, электрон ручкалар эса маълумотларни онлайн режимда узатиб турибди, деди миссия раҳбари Урсула Гацек.

Президентлик сайловидаги давомат 70 фоизга яқинлашди — МСК

Соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон президенти сайлови бўйича рўйхатга олинган сайловчиларнинг 69,85 фоизи овоз берди, деб хабар қилди МСК.Ўзбекистонда муддатидан илгари президентлик сайловида соат 17:00 ҳолатига кўра сайловчиларнинг 69,85 фоизи иштирок этди, рўйхатга олинган 19,27 миллион сайловчидан 13,459 миллиони овоз берди, деб хабар қилди Марказий сайлов комиссияси.

Президент сайловида иштирок этганлар сони 60 фоиздан ошди — МСК

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда муддатидан олдин бўлиб ўтаётган президентлик сайловида соат 15:00 ҳолатига сайловчиларнинг 60,74 фоизи овоз берганини маълум қилди (11 млн 705 минг киши).Ўзбекистонда муддатидан олдин бўлиб ўтган президентлик сайловларида қатнашганлар сони соат 15:00 га келиб, 60,74 фоизни ташкил этди, дея маълум қилди Марказий сайлов комиссияси.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.