Хоккей. “Ҳумо” Қозоғистон жамоасини мағлуб этди

Пойтахтимиз Тошкентда "Ҳумо" хоккей жамоаси Қозоғистон мунтазам чемпионатининг навбатдаги турида "Номад" жамоаси билан куч синашди. Айтиш лозим, жамоалар шу кунгача 17 маротаба тўқнаш келишган, уларнинг 10 тасида "Ҳумо", қолганида "Номад" вакиллари муваффақиятга эришган.

Боксчимиз Москвада россиялик рақибини мағлуб этди

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бокс бўйича ўтказилган “IBA Champions’ Night” турнирида ҳамюртимиз, жаҳон чемпионати совриндори Саиджамшид Жафаров рингга кўтарилди. Москвадаги "Лужники" мажмуасида ташкил этилган бокс кечасида Саиджамшид Жафаров россиялик Дмитрий Захаров билан жанг ўтказди.

Бугун UFC Саудия Арабистонида 2025 йилдан ўрин олган илк турнирини ўтказади

Бугун тунда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида UFC Fight Night турнири бўлиб ўтади. Оқшомнинг марказий жанги ўрта вазн тоифаси собиқ чемпиони Исраэль Адесанья ҳамда франциялик Нассрудин Имавов ўртасида кечади.

Ўзбекистонда пандемияга тайёргарликни мустаҳкамлашга қаратилган миллий мувофиқлаштирувчи йиғилиш ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон – 2025 йил 30 январ – Тошкентда Марказий Осиёда «Ягона саломатлик» ёндашуви асосида пандемияларга тайёргарлик ва жавоб чоралари бўйича Миллий мувофиқлаштирувчи йиғилиши ўтказилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан миллий ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбир пандемиялар хавфини камайтириш ва уларга жавоб чораларини кучайтириш мақсадида турли соҳалар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Қозоғистонда 2025 йилги Рамазон ойининг бошланиш санаси маълум қилинди

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг шариат ва фатво бўлими 2025 йил учун диний кунлар жадвалини тасдиқлади. Қозоғистон Мусулмонлари идораси мамлакатда Рамазон ойининг бошланиш санасини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси тайинланди

Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси (қароргоҳи Венада) этиб тайинланди. У Албания президенти Байрам Бегайга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда Dunyo ахборот агентлиги.

Ўзбекистон ЕОИИнинг божхона транзити ягона тизимига қўшилиш масаласини кўриб чиқмоқда — бош вазир

Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва учинчи томонларнинг божхона транзити ягона тизимига қўшилиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда 31 январь куни Олмаотада бўлиб ўтган Евросиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси бўлди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига раис бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Бокс. Cаиджамшид Жафаров бугун камар учун жанг қилади

Бугун Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бокс бўйича нвбатдаги IBA Champions' Night турнири ўтказилади. Биз учун аҳамиятлиси, "Лужники" мажмуаси мезбонлик қиладиган ушбу бокс оқшомида ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Баҳодир Жалолов Рио-2016'да мағлуб бўлган рақиби билан реванш ўтказиш ниятида

Бокс бўйича икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби, супероғир вазнли Баҳодир Жалолов (14-0, 14 КО) британиялик Жо Жойс (16-3, 15 КО) билан реванш жангини ўтказиш истаги борлигини маълум қилди. Бу икки боксчи 2016 йили Рио-де-Жанейро (Бразилия)да бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг чорак финалида тўқнаш келганди.

Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида ахлоқий меъёрлар жорий қилинади — бош вазир

Бош вазир Абдулла Арипов 31 январ куни бўлиб ўтган Digital Almaty 2025: Industrial AI форумида Ўзбекистонда сунъий интеллектни (СИ) ривожлантириш стратегиясини тақдим этди (видео).Форум 31 январдан 1 февралга қадар Олмаота шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистонда 4 кун ичида жиноят оламига алоқадор бўлган 418 нафар шахс ушланди

Мамлакат миқёсида амалга оширилган "Антитеррор-тозалаш" тадбири тафсилотлари ҳақида маълумот берилди. ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 27-31 январь кунлари Ўзбекистон миқёсида “Антитеррор-тозалаш” кенг кўламли тадбирлари олиб борилди.

Ўзбекистонда дунёвий никоҳ нормаларини қонунчилик даражасида мустаҳкамлаш таклиф этилмоқда

Никоҳ институтини тартибга солишга дунёвий ёндашувни назарда тутувчи диний соҳадаги давлат сиёсати конверсияси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Қонунчилик палатаси “Ўзбекистон Республикасида диний соҳада давлат сиёсати ва фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Жиззахда маиший чиқинди полигонидаги газларни қисқартиришга эришилади

Жанубий Кореянинг атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (КЕИТИ) иштирокидаги “Жиззах вилоятида жойлашган маиший чиқинди полигонидаги газларни қисқартириш” истиқболли лойиҳаси амалга оширилади. Маълумот учун, 2024-йилнинг сентабрида Экология вазирлиги “K-eco” компанияси билан Жиззах вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қуриш бўйича шартнома имзолаган эди.

ФАО Ўзбекистонда фермерлик дала мактабларини ривожлантириш учун мутахассислар тайёрламоқда

FVC/RER/071/MUL “Кичик фермерлар барқарор қишлоқ хўжалиги экотизимлари учун қишлоқ хўжалиги инноваторлари сифатида” минтақавий лойиҳаси доирасида ФАОнинг минтақавий ва мамлакатлардаги ваколатхонаси томонидан “Фермер дала мактаби” ёндашуви бўйича мутахассисларнинг биринчи тренинги ташкил этилди. Дастур ушбу ёндашувнинг концепцияси, методологияси, дастурлаш ва амалга оширишга, мутахассисларга бундай мактабларни самарали яратиш ва ривожлантириш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни беришга қаратилган.

Фарғонада қарийб 500 млн сўмлик заргарлик буюмларини олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Истанбулдан келган фуқаро 600 граммдан ортиқ заргарлик буюмларини божхона тўловисиз олиб киришга уринган. Божхона қўмитаси хабарига кўра, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Истанбул-Фарғона” йўналишида Фарғона шаҳрига учиб келган фуқаро олиб кириш меъёридан ортиқча ва божхона назоратидан ўтказилиши зарур бўлган товарлари мавжуд эмаслигини маълум қилган ҳолда йўловчи божхона декларацияни тўлдирмасдан “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган.  Ушбу фуқаро ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли тўхтатилиб ўзи ва унга тегишли бўлган қўл сумкалари белгиланган тартибда божхона назоратдан ўтказилди.

Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий этилади

Шавкат Мирзиёев 30 январь куни «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.Ҳужжат давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳамда ишончли ҳимоя этилишини таъминлаш ва маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиқиб янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган.

Теннис. Надаль фахрий доктор унвонини олди

Саламанка университети испаниялик теннис афсонаси Рафаэль Надалга фахрий докторлик унвонини тақдим этди. El País нашрининг хабар беришича, "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг 24 карра ғолибига докторлик унвонини бериш университет тарихидаги энг баҳсли ҳолат бўлган.

Депутатлар Сув кодекси бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди ва Сенатга юборди

Қонунчилик палатасининг 31 январь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқилди.Мажлисда депутатлар кодекс лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасида масъул органларнинг ваколатлари, вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш, сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик механизмларини кенгайтириш, сувдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш шартларини соддалаштириш, сувни истеъмолчилар орасида тақсимлашнинг янги механизмлари жорий этишга алоҳида аҳамият қаратгани қайд этилди.

Тошкентда автобус ҳайдовчилари миллий либосларни кийиб, йўловчиларга миллийликни тарғиб қилишди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Миллий либослар куни” этиб белгиланди. Жорий йилнинг 21 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида миллийликни кенг тарғиб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  "Мазкур қарорга асосан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Миллий либослар куни” этиб белгиланди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ID карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда

31 январь куни Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари ўртасида икки давлат фуқароларининг ID карталарини чегарадан ўтиш учун расмий ҳужжат сифатида тан олиш имконияти муҳокамаси бўйича онлайн учрашув ўтказилди, дея хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Томонлар бу ўзгаришни фуқаролар ҳаракатини соддалаштириш, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва миграция сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Қирғизистондан 98 нафар ўзбекистонлик жазони ўташ учун ватанига қайтади

Икки давлат маҳкумларни алмашишга келишиб олдилар. Тегишли қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни алмашади

Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни бир-бирига топширади, қонун лойиҳаси Жогорку Кенеш томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди, деб хабар бермоқда 24.kg.Қирғизистон бош прокурори ўринбосари Умуткан Конкубаева депутатларга Ўзбекистонда 42 нафар Қирғизистон фуқароси, Қирғизистонда эса 97 нафар Ўзбекистон фуқароси жазо ўтаётганини маълум қилган.

Америкалик фигурали учувчи бир ўлимдан қолди

Америкалик фигурали учувчи ит туфайли АҚШдаги самолёт ҳалокатидан қутулиб қолди.  Америкалик фигурали учувчи Жон Маравиллага ити сабаб Вашингтонда ҳалокатга учраган самолётга чиқишга рухсат берилмади. "Рўйхатдан ўтиш агенти менга итим жуда катта эканлигини айтди, гарчи бу бизнинг қайтиш рейсимиз бўлса ҳам.

Шахмат. Нидерландияда бўлиб ўтаётган нуфузли турнирда Нодирбек Абдусатторов мағлубиятсиз серия қайд этмоқда

Нидерландияда шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess 2025 мусобақаси давом этмоқда. Мусобақада Ўзбекистоннинг 2 шахматчиси ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Нодирбек Якуббоев ўзи қўл беришни истамаган ҳиндистонлик шахматчи аёлга гул ва шоколад совға қилди (видео)

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Якуббоев Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида бўлиб ўтаётган Tata Steel Chess мусобақаси доирасида ҳиндистонлик шахматчи аёл Вейшали Рамешбабуга қарши ўйин олдидан рақибига қўл узатишни истамади.Ушбу видео интернет орқали тарқалгач, кўплаб баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди.

Биатлончиларимиз Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида иштирок этиши мумкин

Биатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дилмурод Абдураҳмонов ва Ролан Раимқулов яқинлашиб келаётган Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида иштирок этиши кутилмоқда. Ҳозирда ҳар икки спортчимиз Италияда сўнгги тайёргарлик босқичини олиб боришяпти.

Теннис. Девис кубоги: Ўзбекистон – Босния ва Герцеговина баҳсининг жуфтликлари маълум

31-январь – 1-февраль кунлари теннис бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Девис кубогида I жаҳон гуруҳининг плей-офф босқичида иштирок этади. Унда ҳамюртларимиз Босния ва Герцеговинага қарши баҳс олиб боришади.

Картошканинг нархи 12 минг сўмга ошгани айтилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий изоҳ бериб, картошка нархи қачон тушишини очиқлади. Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги "Food City" деҳқон бозорида 1 кг картошканинг ўртача нархи 8,5 минг сўмни ташкил этмоқда.

Мирзиёев Вашингтондаги аэропортда юз берган авиаҳалокат юзасидан Трампга таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Вашингтон шаҳридаги Рональд Рейган номидаги аэропорт ҳудудида юз берган фожиали авиаҳалокат юзасидан АҚШ президенти Дональд Трампга таъзия мактуби йўллади.Давлат раҳбари матбуот котибининг ёзишича, президент марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.