Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди. Аввалроқ актриса Луиза Расулованинг мурожаати акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.
Бунга юқори босимли газ қувурига электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган. Жорий йилнинг 10 март куни соат 10:00дан 17:00га қадар Яшнобод, Миробод, Бектемир ва Учтепа туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг ролини ошириш учун аралаш сайлов тизимига ўтишни таклиф қилди, дея маълум қилди ЎзХДП етакчиси Улуғбек Иноятов.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 март куни депутатлар билан учрашувда сиёсий партияларнинг ролини ошириш мақсадида аралаш сайлов тизимига ўтишни таклиф қилди.
У ўқув маркази олдида турган 14 ёшли қизга ўзини киракаш деб таништирган ва қизни машинага ўтирғизган. Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йилнинг 8 март куни соат тахминан 8:00 ларда 1985 йилда туғилган фуқаро С.У.
Қайд этилишча, IV чорак 27 март санасидан бошланади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21 март санасидан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.
Янги Конституциявий қонуни лойиҳасига кўра, бош прокурор, Ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин президент томонидан тайинланади. Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама этилмоқда.
Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун Европа сафарига йўл олди. Ҳамюртларимиз 11-12-март Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида “Dutch Open”, 18-19-март кунлари Бельгиянинг Ломмел шаҳрида “Belgian Open” мусобақаларида иштирок этишади.
Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида парламентдаги сенаторлар сони 100 тадан 65 тага қисқартирилиши маълум қилинди. Бунда ҳар бир ҳудуддан 4 тадан сенатор сайланади.
Президент, йил охиригача Humo ва UzCard интеграциясини якунлаш бўйича топшириқ берди. Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга ошириш учун қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади.
Маълум қилинишича, хусусийлаштирилган мазкур бино давлат мулки эмас, лекин давлат назоратида. Бугун, АОКАда Маданий мерос агентлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда. Жорий йилнинг 8 март куни 37 ёшли журналист Акмал Тошев вафот этганлиги юзасидан Бектемир тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда, дея хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Бу даврда метрополитеннинг ер устки 6-(Янгиобод) ва 7-(Қўйлиқ) бекатлари оралиғида қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Жорий йил 11 мартдан 18 мартгача кўтарилган метро линиясининг 7-«Қўйлиқ» бекати вақтинчалик ёпилади, деб хабар берди пойтахт метрополитени матбуот хизмати.
Бош прокуратура суд-тиббий экспертизасининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Кеча россиялик журналист Александр Нечаев Тошкентда ижарага олинган хонадондан ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Айни пайтда она ва болаларнинг саломатлиги қониқарли ҳолатда. Кеча, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 3 эгизак дунёга келди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Меҳр ва Оқибат кўнгиллилари уйда бўлган тирик итларни қутқаришган. Ҳозирда ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликнинг барча ҳолатлари текширилмоқда.
35 нафар фермер ўзбошимчалик билан ўсимлик қолдиқларини ёқиши оқибатида табиатга катта зарар етказилди. 7 март куни Сирдарё вилояти, Сирдарё туманининг "Шоликор" СИУ ҳудудидаги "Қолгансир" давлат ўрмон ва ов хўжалиги ер майдонида содир бўлган ёнғин юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги ва тегишли ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.
Мўғулистон 2023 йилда Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирмоқда. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Батмунх Батсетсег учрашувида ушбу масала муҳокама қилинди.
Январь-февраль ойларида фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқаросига 108 минг доллардан зиёд ёрдам кўрсатилди. Унинг катта қисми Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганларга йўналтирилди.
Самолётда кутиш вақтида йўловчилар ўртасида жанжал келиб чиққан. Баъзилар тиббий ёрдамга муҳтож бўлди.
Имтиёзли кредит, ишхонадаги ҳуқуқлари, касб ўрганишдаги харажатлар қоплаб берилиши, имтиёзли уй-жойлар берилиши, ОТМ контрактлари тўлаб берилиши ва яна бошқа бир қатор имтиёзлар аёлларга берилган. Қонунчиликка кўра, аёл ва қизлар учун бир қатор имтиёз ва ҳуқуқлар берилган.
Болалар асосан, Россия, Қозоғистон ва Туркиядан олиб келинган. Ўтган йилда чет элда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг Италиядаги элчихона ходимлари Бари шаҳрида ўтказилган «Business Tourism Management» кўргазма-ярмаркасида иштирок этишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА Ташкилотчилар маълумотларига кўра, «Business Tourism Management» кўргазма-ярмакази Италиянинг сайёҳлик соҳасига бағишланган энг йирик тадбирлардан бири ҳисобланади. Ярмарка миллий ва халқаро туроператорлар ва соҳа мутахассисларини бир майдонга тўплайди. Кўргазма давомида туризм бозори мутахассислари ўзларининг энг сўнгги сайёҳлик йўналишлари ва хизматларини тақдим этадилар ҳамда соҳа индустриясининг долзарб йўналишларини муҳокама қиладилар.
Тошкентда Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россиянинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари илк бор учрашди. Улар де-факто афғон ҳукуматини аёлларнинг меҳнат ва таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, террорчилик гуруҳларини йўқ қилиш бўйича самаралироқ чоралар кўришга чақирдилар.
Пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчиси ўзини икки ўринбосари, Чилонзор ва Юнусобод тумани ҳокимларини жазолади. Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Рахмонов жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлашда камчиликларга йўл қўйган ҳокимларни жазолади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида аёлларни ушбу байрам билан табриклади. «Оилада бир нафар қиз ўқиб, олий маълумотга, замонавий касб-ҳунарга эга бўлса, хонадондаги муҳит бутунлай ўзгаради», — деди у ўз нутқида.
Бугун Халқаро конгресс марказида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, мамлакат аёлларига табрик йўллади.
Тошкент йўлларида талончилик қилган уч овлон қўлга олинган.
Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонда бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизимини ўрганди. Ўрганиш жараёнида тадбиркорлар томонидан кейтеринг хизмати ўз вақтида сифатли кўрсатилаётгани маълум бўлган.
Ўзбекистон фуқаролари 20 дан ортиқ мамлакатларга визасиз кириши мумкин. Аммо, ушбу давлатларда белгиланган муддат юрилганидан кейин виза расмийлаштириш керак бўлади.
Тошкентдаги 250 дан ортиқ ресторан янги хизматга уланди. Аввалига етказиб бериш бепул бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.