Тошкент-2023. Бокснинг дастлабки 10 кунига кириш бепул этиб белгиланди

Хабарингиз бор, Тошкентда бугундан бокс бўйича жаҳон чемпионатига старт берилади. Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси қарорига кўра, 1-10 май кунлари мусобақа жангларини томоша қилиш учун "Ҳумо Арена"га кириш бепул этиб белгиланди.

"Ҳаж" ва "Умра" сафарига ноқонуний йўллар билан бориш $26 минг жаримага олиб келиши мумкин

Дин ишлари бўйича қўмита Ҳаж сафари борасида фуқароларни огоҳлантирмоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳаж ибодатини ташкил этиш тўғрисида реклама ва эълонлар кўпайган.

Референдумда қатнашганларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, якшанба куни бўлиб ўтган референдумда сайловчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этди, деди МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев. Конституцияга ўзгартириш киритишни ёқлаб сайловчиларнинг 90,21 фоизи овоз берди, 9,35 фоизи қарши чиқди.

МСК референдум урнасига кўплаб қоғозлар қўшилгани акс этган видеога изоҳ берди

Тошкент шаҳридаги 649-референдум участкасидан олинган видеоларда урнага кўплаб қоғозлар қўшилгани эътиборни тортди. Марказий сайлов комиссияси бу муддатидан олдин овоз беришдан олинган бюллетенларни қўшишнинг стандарт тартиби эканини маълум қилди.

Фото: Референдумга борган кексалар, болалар ва келин-куёвлар

Ўзбекистонда 30 апрель куни янги таҳрирдаги Конституцияга овоз бериш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. «Газета.uz» овоз бериш жараёнида қатнашган кексалар, болалар ва келин-куёвлар суратларини жамлади.

Енгил атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида ўн иккита медаль қўлга киритишди

Пойтахтимиз мезбонлик қилган енгил атлетика U18 ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги ўз ниҳоясига етди. 4 кун давом этган мусобақада қитъамизнинг 40 га яқин мамлакатидан 500 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Миср Ўзбекистонга С гепатитига қарши 17 минг қути "Даклатасвир" дори воситасини етказиб берди

Инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган дориларнинг биринчи партияси Тошкент аэропортида қабул қилинди. Жорий йилнинг 29 апрель куни Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган, дунёда кенг тарқалган касалликлардан бири — С гепатитига қарши "Даклатасвир" дори воситасининг дастлабки партияси Тошкентга етиб келди.

Қашқадарёда содир бўлган иккита ЙТҲ оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Вилоятда икки ҳафта ичида йўл-транспорт ҳодисасилари cабаб 6 киши ҳаётдан кўз юмди. Қашқадарёдаги 4Р-87 Қарши-Еттитом автомобил йўлида 13 кун ичида иккита аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва уларда 6 киши ҳалок бўлди.

Бугун Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионати бошланади

Барча бокс мухлислари интиқиб кутган мусобақага етиб келдик. Бугундан пойтахтимизда дунёнинг энг кучли чарм қўлқоп усталари чемпионлик учун муросасиз баҳсларга киришадилар.

Бир киши 16 фуқаро учун ёки соат 20:00 дан кейин овоз бериш — МСК қўпол қоидабузарликлар акс этган видеоларга изоҳ берди (видео)

Мазкур видеолавҳалар ижтимоий тармоқда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Видеоларнинг бирида комиссия аъзоси 16 киши номидан ўзи овоз бергани, бошқасида овоз бериш якунланганидан сўнг ҳам овоз бериш қутисига бюллетенлар солинган конвертлар солингани акс этган.

Президент овоз берган участкада овозларни санаш жараёни қандай кечди?

Ўзбекистонда 30 апрелда Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум бўлиб ўтди. 8:00 да очилган референдум участкалари 20:00 га қадар овозларни қабул қилди.

Тошкентда мактаб ўқувчилари "муштлашув" уюштирди — видео

Келтирилишича, ўқувчилар Америка киносига тақлид қилиб, ёлғондан бу урушни тасвирга олган. Ижтимоий тармоқларда Олмазор туманидаги мактаблардан бирида ўқувчиларнинг муштлашуви акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Бокс бўйича ЖЧ қайси телеканал орқали намойиш этилиши маълум бўлди

1-14-май кунлари Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, 1-14-май кунлари Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Тошкент-2023. Бокс бўйича ЖЧга қуръа ташланди

Кеча Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.  Терма жамоамиз аъзоларининг илк босқичдаги рақиблари билан танишинг:-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев - Р.Тапа (Непал)-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - О.Хименес Кастанеда (Мексика)-54 кг: Ойбек Жўраев - Т.Галанов (Сербия)-57 кг: Абдумалик Халoков - К.Алликок (Гайана)/Й.Гиличжанов (Туркманистон)-60 кг: Мужибилло Турсунов - В.Сингҳ Вариндер (Ҳиндистон)-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - М.Фебус (Пуэрто-Рико)-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Й.Вакита (Япония)/О.Сзот (Польша)-71 кг: Саиджамшид Жафаров - Т.Муханга (Мозамбик)-75 кг: Аълохон Абдуллаев - М.Жао (Хитой)-80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Й.Немоучи (Жазоир)-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Е.Адилбек Уулу (Қирғизистон)-92 кг: Лазизбек Мулложонов - М.Уртадо Колорадо (Колумбия)+92 кг: Баҳодир Жалолов - Б.Тойчиев (Туркманистон) - Д.Латипов (Баҳрайн)

Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Эртадан дунёнинг энг кучли боксчилари Тошкентда жаҳон чемпионлиги учун баҳсларга киришишади. Бир неча дақиқа аввал «Ҳумо арена»да мамлакатимиз илк бор мезбонлик қилаётган дунё биринчилигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Дин Лижен россиялик рақибини мағлуб этиб, шахмат бўйича Жаҳон чемпионига айланди

Дин Лижен Қозоғистоннинг Остона шаҳри мезбонлик қилган шахмат тожи учун кечган ўйинларда Ян Непомняшийни енгиб, жаҳон чемпионига айланди.Хитойлик ва россиялик гроссмейстер ўртасидаги 14 партиядан иборат қарама-қаршиликда 7:7 ҳисоби қайд этилди.

Олий таълим вазирлиги талабаларни сайлов ҳуқуқлари бузилгани ҳақида хабар беришга чақирди

Олий таълим вазирлиги университетлар маъмуриятлари талабаларни референдумда овоз беришга мажбурлаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Вазирлик талабаларни ҳуқуқлари бузилган тақдирда, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга чақирди.

16 та бюллетенни тўлдирган аёл буни ўзбошимчалик билан амалга оширган — МСК

Марказий сайлов комиссияси участка комиссияси аъзоси кетма-кет бир нечта сайлов бюллетенининг «Ҳа» катакчасига белги қўйгани акс этган видеога муносабат билдирди. МСКнинг маълум қилишича, у ўзбошимчалик билан 16 та бюллетенни оила аъзолари номидан тўлдирган.

Референдум: Соат 17:00 ҳолатига овоз берганлар улуши 81,39 фоизга етди

Референдумда овоз берганлар улуши 17:00 ҳолатига 81,39 фоизга етди, дея маълум қилди МСК вакили Баҳром Қўчқоров. У овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатмайдиган қонун бузилиши ҳолатлари борлигини тан олди, айни вақтда қонунбузарликлар ҳақидаги хабарлар орасида ҳақиқатга зидлари ҳам борлигини айтди.

Референдум учун рўйхатга олинган ўзбекистонликларнинг 73,17 фоизи овоз бериб бўлди

Энг юқори фаоллик Сирдарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида кузатилмоқда — соат 15:00 ҳолатига қарийб 80 фоиз фуқаро овоз бериб бўлди. Владивосток, Токио, Сеул, Квангжуда овоз бериш якунига етди.

Бош прокуратура референдумдаги қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида хабар беришни сўради

Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Шоҳрух Аминов журналистлар ва кузатувчиларни эҳтимолий қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақириб, айнан қандай ҳолатлар қонун бузилиши деб ҳисобланишини эслатиб ўтди.Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Шоҳрух Аминов Марказий сайлов комиссиясининг брифингида журналистлар ва халқаро кузатувчиларга алоҳида мурожаат қилди.

Ўзбекистонда референдум бўлиб ўтган деб топилди

Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрири бўйича референдум бўлиб ўтган деб топилди, дея маъулм қилди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров. Соат 13:00 ҳолатига 12 миллиондан ортиқ киши ёки рўйхатга олинган сайловчиларнинг 62,24 фоизи овоз бериб бўлган.

Ямал авиакомпаниясининг Қарши аэропортидан мавжуд бўлмаган парвози учун авиачипталар сотилди

"Ўзавиация" агентлиги авиакомпанияларнинг мавжуд бўлмаган рейси учун авиачипталарнинг сотилиши ҳолатлари учраётганидан огоҳлантирмоқда. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги фуқаро авиацияси агентлигининг маълум қилишича, Ямал авиакомпаниясининг жорий йилнинг 27 апрель санасига Қарши аэропортидан парвоз учун авиачипталар сотилганлиги маълум бўлди.

Референдумнинг айрим участкаларида оила аъзолари учун овоз бериш ҳолатлари кузатилмоқда

«Газета.uz» мухбирлари Тошкентдаги референдум участкаларида бир қатор қоида бузилиши ҳолатларини қайд этди. Энг кўп кузатилган ҳолат — оила аъзолари учун овоз беришдир.

Шавкат Мирзиёев референдумда овоз берди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янги Конституцияни қабул қилиш бўйича референдумда овоз берди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-референдум участкасига ташриф буюриб, референдумда овоз берди.

Фото: Тошкентдаги референдум участкаларида овоз бериш жараёнлари

Тошкентдаги бир қатор участкаларда овоз бериш жараёнининг илк соатидаёқ «10−15 фоиз сайловчи овоз бериб бўлди». Айрим референдум участкалари гавжум.

Фото: Ўзбекистонда Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум бошланди

Ўзбекистонда Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум участкалари очилди. Участка комиссиялари аъзолари кузатувчилар гувоҳлигида овоз бериш қутиларини муҳрлашди.

Тошкентда йўловчи автобусида ёнғин чиқди

ФВВ расмий изоҳ берди. 29 апрель куни соат 13:54 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани "Ракат" маҳалласи "Муқимий" кўчасида 2-йўналишда  ҳаракатланиб кетаётган  "Mercedes-Benz" русумли автобусда ёнғин содир бўлган.  Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Енгил атлетика. Давронова яна бир рекорд билан қитъа чемпионлигини қўлга киритди

Тошкентда U18 ёш тоифасида ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг дастлабки олтин медалларини қўлга киритди. Кун давомида атлетларимиз 2 та олтин ва 1 та бронза медалларига эга чиқишди.

Шавкат Мирзиёев Германияга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев 2−3 май кунлари Германияга ташриф буюриб, у ерда Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказади, шунингдек, мамлакат компаниялари раҳбарлари билан учрашади.Шавкат Мирзиёев Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан 2−3 май кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.