Хитойдан 233 та автобус ва электробусларнинг биринчи партияси етиб келди. Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, олиб келинган автобусларнинг биринчи партияси 233 дона бўлиб, шундан 100 таси YUTONG электробуслари, 103 таси узунлиги 12 метр бўлган сиқилган табиий газда ҳаракатланувчи YUTONG автобуслари, 30 таси эса ўта катта сиғимли KingLong автобусларидир. Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 та 18 метрли ва 500 та 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобус ҳамда 300 та 12 метрли электробуслар олиб келинади.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси вафоти муносабати билан Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси ва Туркманистон президентига ҳамдардлик билдирди.Президент Шавкат Мирзиёев туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга унинг онаси вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган "Ҳумо" хоккей клуби "Номад"га қарши финалдаги тўртинчи учрашувини ўтказиб, имкониятни бой берди. Учрашув видеошарҳини қуйидаги томоша қилишингиз мумкин.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-1, 8 КО) навбатдаги жангини IBF йўналишида мажбурий даъвогар Марлон Тапалесга (37-3, 19 КО) қарши ўтказди.Ушбу беллашув Ўзбекистон вақти билан 9 апрель тонгида Сан-Антонио (АҚШ) шаҳрида ўтказилган бокс кечаси доирасида бўлиб ўтди.
АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 9 апрель тонгида бокс оқшоми ўтказилди.Мусобақада ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов (9-0-1, 6 КО) ҳам ўз жангини ўтказди.
Амир Темур ибн амир Тарағай 1336-йил 9-апрелда Кеш (Шаҳрисабз)нинг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази кармин моддаси ҳақида тушунтириш берди. Ижтимоий тармоқларда кармин E120 моддаси қўшилган маҳсулотлар ҳаром экани ҳақида хабар тарқалди.
Марҳуманинг ўлимидан аввал фотосурати беҳаё каналда тарқалиб кетганди. Аммо, прокуратура мазкур ҳолатда жиноят аломатлари йўқ деб топганди.
У аввалроқ йогурт ҳақида видео олиб, унга қўшилган "кармин" мусулмонлар учун ҳаром эканлигини айтганди. Аввалроқ, Instagram'да activist_uz номи остида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган видеолар олиш билан шуғулланувчи блогер номаълум шахснинг савдо дўконларида сотилаётган турли йогуртлар ҳақида видео олганди.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган "Ҳумо" хоккей клуби финалдаги тўртинчи учрашувини ўтказди.Жамоамиз бугун ҳам Астанада Қозоғистоннинг "Номад" клубига баҳс олиб борди.
Бу ҳолатга қўшнисининг эшаги томорқасига зарар етказгани сабаб бўлган. Орадан вақт ўтиб, жонивор кўп қон йўқотиб ўлган.
Германияда онлайн тарзда ўтказилган «Chessable Masters» халқаро турнирининг 2-дивизиони баҳслари якунланди. Мусобақада иштирок этган Нодирбек Абдусатторов ўз дивизионида етакчи бўлди.
Ижтимоий тармоқда улар ис газидан заҳарлангани ҳақида хабар берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда аёл ўзининг фарзанди билан бирга из газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган "Ҳумо" хоккей клуби "Номад"га қарши финалдаги учинчи учрашувини ўтказиб, овер-таймларда имкониятни бой берди. Учрашув видеошарҳини қуйидаги томоша қилишингиз мумкин.
Lacetti, Nexia-3, Nexia-2 ва Captiva автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 2023 йил 8 апрель куни соат 9:00 ларда Тошкент шаҳар Шайҳонтохур тумани Фурқат кўчасида тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Сергели, Янгиҳаёт, Яккасарой ва Миробод туманларида ичимлик суви вақтинча тўхтатилади. Яккасарой ва Сергели туманларидан кесиб ўтувчи Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланиши режалаштирилган.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган "Ҳумо" хоккей клуби финалдаги учинчи учрашувини ўтказди.Жамоамиз бугун Астанада Қозоғистоннинг "Номад" клубига баҳс олиб борди.
Мадина Очилова исмли журналист бугун 14:00 ларда ҳуқуқ органларига чақирилган. Шундан сўнг, алоқага чиқмаган.
Аввалроқ, бу ҳолатда жиноят аломатлари йўқ деб топилганди. Ишни бошқатдан кўриш бўйича топшириқ берилди.
Ишчи гуруҳ Ўзбекистонда футболни молиялаштириш тизимини кенгайтиришда букмейкерлик фаолиятини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади. Шавкат Мирзиёев букмейкерлик фаолиятини қонунийлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузиш бўйича топшириқ берди.
Тошкентда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Ташкилот аъзолари Қирғизистонда аксилтеррор машқлари ҳамда интернетдан террористик, сепаратистик ва экстремистик мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш бўйича биринчи қўшма ахборот операциясини ўтказишга келишиб олинди.
Аммо, йиртқич бу гал ўлдирилмади. У тириклайин ушланди.
Олий Мажлис Сенати Маданий мерос агентилигига муаммо ва камчиликлар юзасидан ёзма равишда асослантирилган тушунтириш бериш талаби қўйилган парламент сўрови юборди.Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида Музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари юзасидан Маданий мерос агентлигига парламент сўрови юбориш масаласи ҳам муҳокама этилди, дея хабар қилмоқда юқори палата матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев иштирокидаги сессияда Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига 2022 йил ноябрь ойидан бери ҳоким вазифасини бажариб келаётган Акмал Маҳмудалиев номзоди тасдиқланди.Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгаши сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилиб, якунда ҳоким вазифасини бажариб келаётган Акмал Азимжонович Маҳмудалиев вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.
Келтирилишича, 4 млн сўм эвазига электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган. Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар беришича, ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд шаҳар ЭТК муҳандиси С.Б.
Марҳуманинг фотосурати Telegram'даги беҳаё каналга чиқариб юборилган. Прокуратура мазкур ҳолатда жиноят аломатлари йўқ деб топди.
Сенаторлар «Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Энди ушбу жиноятларда айбдор деб топилганлар жазо муддатидан илгари озод қилинмайди ва енгил жазога алмаштирилмайди.
Open Budget портали орқали 33 мингдан ортиқ ташаббус учун 16 миллиондан ортиқ овоз берилган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2023 йил 1-мавсуми якунланди.
Улар ҳокимга қишлоқ хўжалигида илм ва инновация жорий қилиш бўйича ёрдам беради. Сирдарёда энг илғор агротехнологиялар жорий қилинади.
Танзила Нарбаева болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни илғор деб атади, уни қабул қилишдаги қийинчиликларни қайд этиб, фаолларга миннатдорлик билдирди. 2021−2022 йилларда аёл-қизларга нисбатан 72 мингта зўравонлик ҳолатлари бўлган, уларнинг 85 фоизи оилада содир этилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.